ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7671 Хокимият Денауского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Денов тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7671

Туманда иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида таёрлашни таъминлаш ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил                         2 августдаги Қ-357-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

   1.  Сурхондарё  вилояти  ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида  барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил                 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги                           Қ-357 сонли қарори (кейинги ўринларда-қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

       2. Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани                       2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга таёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс  чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

       3.  Қуйидагилар:

       Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

        ёқилғи-энергетика тармоғинининг барқарор фаолият кўрсатиши;

        кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга таёрлаш;

        ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга таёрлаш;

     

  б) 1 маҳаллий қозонҳона, 4 та қозон, 0,2 км иссиқлик тармоғи, 3.0 км сув қувури, 11 км газ қувури  ва 1 779,8 км электр тармоқларини, шунингдек,  468 та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва теҳнологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

                   в) 3 та марказий ва маҳаллий қозонҳона, 2 та қозон, 0,4 км иссиқлик тармоғи, 6,8 км  сув қувури, 15 903,0 км электр тармоқлари, шунингдек,  4 255 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва теҳнологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

         г) 178 та мактаб, 85 та болалар боғчаси, 2 та болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатлар, 10 та касалхона ва амбулатория-поликилиника муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш мараметрлари 4-иловага мувофиқ;

         д) 180 та кўп квартирали уйларда: 131,1 минг кв.м томни, 819 кириш жойларини, шу жумладан 34 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 51 та болалар майдончасини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 17,9 минг кв.м йўлакларни бетонларни ўз ичига оладиган кўп квартирали  турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга таёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

         е) иқтисодиёт тармоқлари учун 45,17 минг тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 19 минг тонна кўмир маҳсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

         ж) аҳолига 31 053,0 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

         з) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси (кейинги ўринларда-вилоят комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

         мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси                  9-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

           4. Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани                     2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда-туман комиссияси) таркиби 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман комиссияси (Б.Абдурайимов)га:

а) бир ой муддатда туман  иқтисодиёти  тармоқларини                      2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

     б) ўрганиш натижалари бўйича;

         корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича-туман  ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

         туман  ҳудуди бўйича корҳоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлансин.

6. Туман коммисияси тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шаҳсан маъсул этиб белгилансин.

7. Туман  ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, комуникациялар ва комунал ҳужалик масалалари бўйича ўринбосари А.Ишмурзоев:

қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларни, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаши, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий  ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

8. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Каримов жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга таёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Саидахмедов, туман иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси (К.Насруллаев)лар биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал ҳажмлари белгилаш, бунда нарҳларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида этибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шаҳсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

10. Туман молия бўлими бошлиғи А.Мухаммадиев, туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни қидириб топсин.

11. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Абдурайимов, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминлансин.

12. Туман ҳокимининг 2018 йил 28 июлдаги “Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-1188-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорни назорат қилиш ўз зиммамда қолдираман.

 

 

              Туман ҳокими                                               Б.Ибатов

Общие предложения

97