ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7631 Хокимият города Бухара 17/09/2019 02/10/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Бухоро шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-7631

ЛОЙИҲА

Бухоро шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан

шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Бухоро шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Шаҳар ҳокимлиги (таълим соҳасига жавобгар ҳоким ўринбосари ёзилади), шаҳар халқ таълими бўлими (ўзгартириш керак), шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, шаҳардаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (К.Жалилов)га маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Бухоро оқшоми” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Ҳайитов зиммасига юклансин.

 

Шаҳар ҳокими                                                 К.Камолов

Общие предложения

84