ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7630 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 10/09/2019 24/09/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Божхона назорати зоналарини ташкил этиш, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-7630

Божхона назорати зоналарини ташкил этиш, шунингдек унга ўзгартириш
ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1007-сон “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Раис                                                                                                  М. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг 2019 йил ____ сентябрдаги

__________________-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 31 июлда тасдиқланган “Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш тартиби” (рўйхат рақами 470, 1998 йил 8 август).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 20 августдаги 01-02/12-24-сон “Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 470-1, 2007 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 374-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 25 январдаги 01-02/12-7-сон “Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 470-2, 2013 йил 12 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 90-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 19 майдаги 01-02/12-22-сон “Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 470-3, 2015 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 293-модда).

Общие предложения

150