ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7614 Хокимият Термезского района 10/09/2019 24/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
2020 йилда Термиз туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7614

2020 йилда Термиз  туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

                                                            

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1.Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Термиз туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 157 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун  - 18,4 фоиз (29 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун  - 71,9 фоиз (113 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  -  4,4 фоиз (7 киши);

ногиронлар учун      -  1,2 фоиз (2 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун  -  1,2 фоиз (2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун   -  1,2 фоиз (2 киши);

 

 

 

одам савдоси қурбонлари учун  -  1,2 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ижтимоий мухофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. 2020 йилда Термиз туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринларини  ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган,  шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

6. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтакзилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.

7. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Сариева)  беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Туман ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги  2820-сонли  қарори  бекор қилинсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.

10. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қаландаров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                           Ш.Б.Уринов

 

2020 йилда Термиз тумани  бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                                 
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Амалда Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Амалда Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Амалда Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Амалда Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Амалда Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Амалда Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 "Термиз туман Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси 148 5 3   2                    
2 Тermiz tumani  "OBODONLASHTIRISH" davlat korxonasi 154 5 1   1       1       1   1
3 Термиз туман давлат ветеринария булими 31 1     1                    
4 Termiz tumani tibbiyot birlashmasi 1056 21 4   12   1   1   1   1   1
5 Viloyat ruxiy-asab kasalliklari shifoxonasi 589 9 3   4   1       1        
6 Термиз Марвариди санаторияси МЧЖ 85 3 1   2                    
7 Termiz tumani Davlat sanitariya epidemiologiya markazi 88 3 1   2                    
8 Bolalar-o'smirlar sport maktabi 39 1     1                    
9 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази 132 4 1   3                    
10 Тошкент Давлат Аграр Университети Термиз филиали 138 4 1   3                    
11 1-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 112 4 1   2   1                
12 2-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 73 2     2                    
13 3-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 111 3 1   2                    
14 4-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 128 4 1   2   1                
15 5-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 113 4 1   2   1                
16 6-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 118 4 1   2   1                
17 7-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 91 3 1   2                    
18 9-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 100 3 1   2                    
19 10-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 2     2                    
20 11-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 81 3 1   2                    
21 12-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 1     1                    
22 13-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 61 1     1                    
23 14-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 74 3 1   2                    
24 15-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 56 1     1                    
25 16-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 149 5 1   3   1                
26 17-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 86 3 1   2                    
27 18-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 74 2     2                    
28 19-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 44 1     1                    
29 20-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 42 2     2                    
30 21-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 2     2                    
31 22-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 72 2 1   1                    
32 23-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 69 2     2                    
33 24-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 1     1                    
34 25-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 64 2     2                    
35 27-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 41 1     1                    
36 28-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 1     1                    
37 29-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 1     1                    
38 30-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 48 1     1                    
39 31-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 1     1                    
40 32-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 33 1     1                    
41 33-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 2 1   1                    
42 34-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 2 1   1                    
43 36-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 1     1                    
44 1-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 38 1     1                    
45 2-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 23 1     1                    
46 7-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1     1                    
47 8-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 24 1     1                    
48 9-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1     1                    
49 11-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 21 1     1                    
50 12-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 30 1     1                    
51 13-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 24 1     1                    
52 14-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 22 1     1                    
53 15-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 23 1     1                    
54 16-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 27 1     1                    
55 18-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 21 1     1                    
56 19-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 33 1     1                    
57 Termiz tuman 13-sonli bolalar musiqa va san'at maktabi 53 1     1                    
58 "BARKAMOL AVLOD" bolalar markazi 34 1     1                    
59 Термиз Агро Пилла МЧЖ 35 1     1                    
60 "GOLD DRIED FRUITS EXPORT" МЧЖ 816 12     12                    
61 Termiz tuman Davlat soliq inspektsiyasi 37 1     1                    
62 Termiz tumani xalq ta'limi  bo'limi 50 1     1                    
    6235 157 29 0 113 0 7 0 2 0 2 0 2 0 2

 

Общие предложения

110