ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7612 Хокимият Кизирикского района 09/09/2019 24/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қизириқ тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7612

Қизириқ тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Туман иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги Қ-357-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш тўгрисида”ги Қ-357-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Сурхондарё вилоят ҳокимининг мазкур қарорига кўра:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари ижтимоий соҳа обектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш Истеъмолчиларни электр энергияси табиий газ ва суюлтирилган газ кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлар фаолиятини мувофиқлаштириш иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий тахлил қилиш асосида инфратузилма маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий холати инобатга олинган холда 2019/2020 йиллар куз-қишдаврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маьлумот учун қабул қилинганлиги инобатга олинсин.

3. Куйидагилар:

а)туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз- қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши; кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш; ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;                                        б)      0,2 км сув қувури, 135,9 км электр тармоқларини, шунингдек, 38 та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в)        0,45 км сув қувури, 59 км газ тармоғи, 1211,0 км электр тармоқлари, шунингдек, 329 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г)        12 та мактаб, 4 та болалар боғчаси муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;                   д)  1 та кўп квартирали уйларда: 1050 кв.м томни, 28 кириш жойларини, шу жумладан 6 та уй-жойнинг фасад қисмини таъмирлаш, 530 метр ирригация тизимларини 1410 метр тратуарларни бетон қопламаси билан таъмирлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е)        иқтисодиёт тармоқлари учун 2824,3 тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун         1064,3        тонна, бюджет соҳаси  ташкилотлари учун 1760,0  тонна         кўмир         маҳсулотлари жамлашни     ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир махсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж)       аҳолига 2563,1 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;                                          

з)        туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда - туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;                                     мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси            9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.                                                                                     4.Туман комиссияси (Ў.Чориев):

а)        бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б)        ўрганиш натижалари бўйича:

корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича - туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

туман бўйича корхоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Ишбаев, А.Кенжаев), тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансинлар.

6. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Ишбаев:

қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаши, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, сув қувурлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шахсий масъулияти оширилсин.

7.Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Кенжаев жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

8.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Собиров, туман иктисодиёт ва саноат бўлими (А.Маманов) билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги махсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

-ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг туликдиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

9 Туман молия бўлими (З.Гаппаров) туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

10.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Чориев, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

-Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

11.Туман ҳокимининг 2018 йил 28 июлдаги “Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 24 июлдаги “Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳалариии 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-617-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги Қ-2030-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                 О.Мухаммадиев

Общие предложения

89