ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7583 Хокимият Нурабадского района 09/09/2019 24/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Нуробод туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микро ҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-7583

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар таёрлаш миллий дастури”нинг жойлардаги ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 5-боби, 39-банди ижросини таъминлаш мақсадида ва Нуробод туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 5 сентябрдаги №434-сонли хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг Махаллий давлат ҳокимяти тўғрисидаги қонуниниг 6, 25-моддаларига асосан

           ҚАРОР ҚИЛАМАН     

1. Тумандаги умумтаълим мактаблар микро ҳудудлари чегараларининг кенгайганлиги, маҳалла фуқаролар йиғинларининг номлари янгиланганлиги, ахоли яшаш пунктларидаги хонадонлар сони ортганлиги, янги махаллалар ташкил этилганлиги муносабати билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагок ходимлари ва тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасиддилари билан биргаликда болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш бир ой муддатда якунига етказилсин.        

2. Тумандаги умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар янги ташкил этилган маҳаллалар (микроҳудуд) иловада кўрсатилган рўйхат асосида тасдиқлансин.

3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 7 июлдаги №709-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. Ушбу қарор билан барча таълим муассасаларини таништириш ва қарорнинг ижросини таъминлаш, қарорнинг мазмун моҳиятини тушунтириш туман халқ талими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман халқ таълими бўлими (Р.Тураев) зиммасига юклатилсин.

5. “Нуробод” газетасининг бош муҳаррири (Н.Ботирова)га макур қарорнинг мазмун моҳиятини кенг оммага ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Илмуродов зиммасига юклатилсин.

   Туман ҳокими                                                                           Ф.Заиров

Общие предложения

140