ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7552 Хокимият Алтыарыкского района 07/09/2019 22/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Олтиариқ туманида 2020 йилда “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”
ID-7552

Олтиариқ туманида 2020 йилда  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож   ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш

ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги  Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари  тўпламлари, 2013 йил, 41-сон  543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари  тўпламлари, 2013 йил,  18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрь кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида:

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Олтиариқ  туманида квота иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби  1-иловага ҳамда Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги корхоналарда 2020 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  шахслар   учун  банд   килинган  (квота) иш жойларини тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тумандаги  корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектларига иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши;

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлиши;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб мутахассислиги   бўйича тайёргарлигига мос келиши;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган  ҳамда сафарбарлик чақирув заҳирасига киритилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган уларнинг касблари бўйича;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган ;

туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун маҳсус малакани талаб қилмайдиган;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган;

одам савдосидан жабрланганлар шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мос келадиган  бўлган иш ўринлари бўлишлиги шартлиги белгилаб қўйилсин.

3. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига  Вазирлар   Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрь кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминлаш;

корхона ва ташкилотлар, йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаш ҳамда бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётан шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар (иш берувчилар) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот кўндириб бориш вазифалари топширилсин.

4. Тумандаги  корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектларига  ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлиги ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этиш мажбуриятидан озод қилмаслиги белгилаб қўйилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

6. Мазкур қарорни 2-иловага асосан тегишли корхона, ташкилот ва муссасаларга етказиш ҳамда бажарилишини таъминлаш туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори К.Қобиловга топширилсин.    

7. Туман ҳокимининг 10.10.2018 йил кунидаги № 3272-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.      

8. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу  қарорни  бажарилишини  назорат қилиб бориш  туман ҳокимининг 1-ўринбосари  Ж.Жуманов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими :                                              Х.Ниёзов

Общие предложения

90