ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7543 Хокимият Нишанского района 07/09/2019 22/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-7543

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини

белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахбаротномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва

заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби

1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 92 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 40 фоиз (43 киши);

-умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 35 фоиз (38 киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 4 фоиз (4 киши);

-ногиронлар учун 2 фоиз (2 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 3 фоиз (3 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 3 фоиз (3 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 1 фоиз (1 киши).

3.Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4.Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар Нишон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

5.Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда Нишон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6.Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7.Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8.Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Банликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №3163-сон, 31.05.2019 йил) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, “Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ойи давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тавсия этилсин.

10.Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Мамадиев)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

11.Туман ҳокимининг 2018 йил 26 ноябрдаги Х-2482/11-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Нигматов зиммасига юклатилсин.

13.Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими М.Хайитмурадов

Туман ҳокимининг 2019 йил __________даги ________-сонли қарорига 1-илова

Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни

аниқлаш учун махсус комиссияси

Т А Р К И Б И

Т/р

Ф. И. Ш

Лавозими

1

О.Нигматов

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

Ишчи комиссия раиси

А Ъ З О Л А Р И

2

А.Мамадиев

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори, Ишчи комиссия раиси котиби

3

Д.Умаров

Туман ИИБ бошлиғи

4

Х.Зокиров

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

5

С.Нодирова

Туман ТМЭК раиси

Туман ҳокимининг 2019 йил __________даги ________-сонли қарорига 2-илова

Нишон тумани бўйича 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Ижтимоий мухофазага мухтож , иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатдаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар руйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи)

Штат жадвали буйича ходимларнинг умумий сони

Келгуси йилга заҳирага куйиш таклиф этилаётган иш уринлари сони

Шу жумладан

14 ёшгача ва ногирон болалари булган ёлгиз ва куп болали ота оналар учун банд килинган иш уринлари сони

Умумий урта махсус , касб хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари буйича таълим олган битирувчилари учун банд килинган иш уринлари сони

Сафарбарлик чакирув захирасида хизматни утаган ва Узбекистон Куролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бушатилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Ногиронлиги булган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Пенсия олди ёшидаги шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чоралари кулланилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Одам савдоси курбонлари учун банд килинган иш уринлари сони

1

АТ Халк банки Нишон филиали

50

2

1

1

 

 

 

 

 

2

Агро сув Тех Монтаж МЧЖ

38

2

1

1

 

 

 

 

 

3

Нишон туман Ирригация бўлими

34

1

 

1

 

 

 

 

 

4

Махсус Йирик Насос Таьмир мчж

36

2

1

1

 

 

 

 

 

5

"Қаршиэнерготаъмир" мчж

88

2

1

1

 

 

 

 

 

6

Нишон Давлат санитария эпидемиология назорати маркази

99

2

2

 

 

 

 

 

 

7

Нишон Агросервис МТП МЧЖ

173

3

1

2

 

 

 

 

 

8

<Узбекэнерго> Давлат акциядорлик компанияси "ТАЛИМАРЖОH ИССИКЛИК ЭЛЕКТР СТАHЦИЯСИ" унитар корхонаси

1430

6

2

2

1

 

1

 

 

9

"Нишон қоракулчилик" мчж

42

2

1

1

 

 

 

 

 

10

"HИШОH ПАХТА ТОЗАЛАШ" очик турдаги хиссадорлик жамияти

468

13

5

3

1

1

1

1

1

11

Hишон туман тиббиёт бирлашмаси

1697

20

7

11

1

1

 

 

 

12

Карши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

822

21

11

7

1

 

1

1

 

13

"Қишлоқхўжаликкимё" АЖ Нишон туман филиали

100

2

1

1

 

 

 

 

 

14

Нишон туман Ободонлаштириш бошкармаси

180

7

6

 

 

 

 

1

 

15

Сув хужалигига ихтисослаштирилган "Нишондавсувмахсуспудрат" давлат унитар корхонаси

39

3

3

 

 

 

 

 

 

16

12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби

31

1

 

1

 

 

 

 

 

17

1- умумий урта талим мактаб

115

1

 

1

 

 

 

 

 

18

20- умумий урта талим мактаб

186

1

 

1

 

 

 

 

 

19

4- умумий урта талим мактаб

102

1

 

1

 

 

 

 

 

 

Жами:

5730

92

43

36

4

2

3

3

1

Туман ҳокимининг 2019 йил __________даги ________-сонли қарорига 3-илова

Ташкилотнинг номи

____________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилади.

____________________________________

____________________________________

Юридик манзили:

Ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5 кунигача

____________________________________

____________________________________

2020 йил "___" _______ ойи учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун

иш ўринларини заҳирага қўйиш тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

1. _________________ туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони.

2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони

Ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича ишламоқда (киши)

Улардан, ишга жойлаштирилганлар

ҳисобот

ойида

йил бошидан бошлаб

Жами:

 

 

 

Шу жумладан:

 

 

 

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар

 

 

 

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари

 

 

 

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

 

 

 

ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар

 

 

 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

 

 

 

одам савдоси қурбонлари

 

 

 

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.

Ташкилотнинг раҳабри __________________________

(имзо)

Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектори) __________________________

(имзо)

М.Ў.

2020 йил "____" ________________

Общие предложения

120