ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7516 Хокимият Миришкорского района 07/09/2019 22/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-7516

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й..., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 110 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 23 фоиз (25 киши);

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 56 фоиз (62 киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 4 фоиз (4 киши);

-ногиронлар учун 3 фоиз (3 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 8 фоиз (9 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 3 фоиз (4 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 3 фоиз (3 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда Миришкор Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича Миришкор туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача Миришкор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 йил) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, “Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ойи давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тавсия этилсин.

9. Миришкор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Т.Шомуродов)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

10. Миришкор туман ҳокимининг 2018 йилдаги Х-1207/10-сонли қарори 2019 йил 31-декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Юсупов зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    ___________ ҳокимининг 2019 йил ______
________даги _______ -сонли қарорига
1-илова
Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун  белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни
аниқлаш учун махсус комиссияси
Т А Р К И Б И 
     
Т/р Ф. И. Ш Лавозими
1 Н.Юсупов Миришкор туман  ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Ишчи комиссия раиси
А Ъ З О Л А Р И 
2 Т.Шомуродов Миришкор туман   Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори, Ишчи комиссия раиси котиби
3   _________________  ИИБ бошлиғи
4   _________________  мудофаа ишлари бўлими бошлиғи
5   _________________  ТМЭК раиси
                     
              _____________ ҳокимининг 2019 йил "_____"
_____________даги ______ -сонли қарорига 2-илова
                     
Миришкор тумани бўйича  2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида 
М А Ъ Л У М О Т
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож , иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатдаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини  белгилаш  таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар руйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи) Штат жадвали буйича ходимларнинг умумий сони Келгуси йилга заҳирага куйиш таклиф этилаётган иш уринлари сони Шу жумладан
14 ёшгача ва ногирон болалари булган ёлгиз ва куп болали ота оналар учун банд килинган иш уринлари сони Умумий урта махсус ,  касб хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари  буйича таълим олган битирувчилари  учун банд килинган иш уринлари сони Сафарбарлик чакирув захирасида хизматни утаган ва Узбекистон Куролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бушатилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Ногиронлиги булган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Пенсия олди ёшидаги  шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чоралари  кулланилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Одам савдоси курбонлари учун банд килинган иш уринлари  сони
1 Миришкор туман давлат солик инспекцияси 46 1 0 1 0 0 0 0 0
2 Агро банк Миришкор филали 44 1 1 0 0 0 0 0 0
3 Халқ банк Миришкор филали 47 1 1 0 0 0 0 0 0
4 Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси 580 17 3 6 1 1 3 1 2
5 Миришкор туман ДСЭНМ 97 3 1 1 0 0 0 1 0
6 Миришкор туман ЙФУ корхонаси 35 1 0 0 0 0 1 0 0
7 Ободонлаштириш бошқармаси 113 5 1 3 0 0 0 1 0
8 Миришкор Ветернария бўлими 20 1 1 0 0 0 0 0 0
9 Болалар ва усмирлар спорт мактаби 40 1 0 0 1 0 0 0 0
10 3-сонли мусиқа ва санъат мактаби 54 1 1 0 0 0 0 0 0
11 1-сонли умумий урта таълим мактаби 78 2 1 1 0 0 0 0 0
12 38-сонли умумий урта таълим мактаб 68 1 0 1 0 0 0 0 0
13 Миришкор ирригация тизими бошқармаси 250 5 1 1 0 1 1 1 0
14 2-сонли умумий урта таълим мактаби 96 2 1 1 0 0 0 0 0
15 4-сонли умумий урта таълим мактаби 47 1 0 1 0 0 0 0 0
16 5-сонли умумий урта таълим мактаби 86 2 0 1 0 0 1 0 0
17 6-сонли умумий урта таълим мактаби 62 2 0 1 0 0 1 0 0
18 21-ихтисослаштирилган умумий урта таълим мактаби 26 1 0 1 0 0 0 0 0
19 Жейнов шифохонаси 113 3 1 1 0 0 0 0 1
20 7-сонли умумий урта таълим мактаби 83 2 0 2 0 0 0 0 0
21 8-сонли умумий урта таълим макаби 91 2 0 2 0 0 0 0 0
22 9-сонли умумий урта таълим мактаби 67 2 1 1 0 0 0 0 0
23 10-сонли умумий урта таълим мактаби 53 2 0 2 0 0 0 0 0
24 11-сонли умумий урта таълим мактаби 57 2 0 1 0 0 1 0 0
25 12-сонли умумий урта таълим мактаби 51 2 0 2 0 0 0 0 0
26 19-сонли умумий урта таълим мактаби 39 1 0 1 0 0 0 0 0
27 20-ихтисослаштирилган умумий урта таълим мактаби 44 1 0 1 0 0 0 0 0
28 27-сонли умумий урта таълим мактаби 25 1 0 1 0 0 0 0 0
29 3-сонли умумий урта таълим мактаби 56 2 0 2 0 0 0 0 0
30 39-сонли умумий урта таълим мактаб 31 1 0 1 0 0 0 0 0
31 13-сонли умумий урта таълим мактаби 67 2 1 1 0 0 0 0 0
32 14-сонли умумий урта таълим мактаби 56 2 0 1 1 0 0 0 0
33 15-сонли умумий урта таълим мактаби 34 1 0 1 0 0 0 0 0
34 36-сонли умумий урта таълим мактаб 58 2 0 2 0 0 0 0 0
35 Ғ. Ғулом қоракўлчилик МЧЖ 38 1 1 0 0 0 0 0 0
36 16-сонли умумий урта таълим мактаби 44 1 0 1 0 0 0 0 0
37 17-сонли умумий урта таълим мактаби 55 2 0 1 0 0 1 0 0
38 18-сонли умумий урта таълим мактаби 51 2 0 2 0 0 0 0 0
39 Чандир шифохонаси 48 2 1 1 0 0 0 0 0
40 31-сонли умумий урта таълим мактаби 61 2 1 1 0 0 0 0 0
41 32-сонли умумий урта таълим мактаби 54 1 0 1 0 0 0 0 0
42 33-сонли умумий урта таълим мактаби 50 2 1 1 0 0 0 0 0
43 34-сонли умумий урта таълим мактаби 57 2 1 1 0 0 0 0 0
44 35-сонли умумий урта таълим мактаби 43 1 0 1 0 0 0 0 0
45 Ўзбекистон қоракўлчилик МЧЖ 58 2 1 1 0 0 0 0 0
46 Миришкор туман 2-cонли марказий шифохонаси 178 4 0 2 1 1 0 0 0
47 22-сонли умумий урта таълим мактаби 63 2 1 1 0 0 0 0 0
48 23-сонли умумий урта таълим мактаби 69 1 0 1 0 0 0 0 0
49 24-сонли умумий урта таълим мактаби 72 2 1 1 0 0 0 0 0
50 25-сонли умумий урта таълим мактаби 34 1 0 1 0 0 0 0 0
51 37-сонли умумий урта таълим мактаб 53 1 0 1 0 0 0 0 0
52 28-сонли умумий урта таълим мактаби 72 2 1 1 0 0 0 0 0
53 26-сонли умумий урта таълим мактаби 47 1 0 1 0 0 0 0 0
54 29-сонли умумий урта таълим мактаби 28 1 0 1 0 0 0 0 0
55 30-сонли умумий урта таълим мактаби 37 1 1 0 0 0 0 0 0
    3926 110 25 62 4 3 9 4 3
  ________________ ҳокимининг 2019 йил "_____"
____________даги _______ -сонли қарорига 3-илова
       
          Ташкилотнинг номи ____________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилади.
          ____________________________________
          ____________________________________      
          Юридик манзили: Ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5 кунигача
          ____________________________________
          ____________________________________      
       
2020 йил "___" _______ ойи учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун
иш ўринларини заҳирага қўйиш тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
       1. _________________ туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони. 
2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:
 
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони Ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича ишламоқда (киши) Улардан, ишга жойлаштирилганлар
ҳисобот
ойида
йил бошидан бошлаб
Жами:      
Шу жумладан:      
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар      
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари      
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар      
ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар      
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар      
одам савдоси қурбонлари      
       
     3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.
       
               Ташкилотнинг раҳабри                                        __________________________
                                                                                                    (имзо)
       
               Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектори)        __________________________
                                                                                                    (имзо)
               М.Ў.      
       
               2020 йил "____" ________________      

Общие предложения

161