ID | Разработчик | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
---|---|---|---|---|
750 | Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов | 28/09/2018 | 15/10/2018 | 0 |
Обсуждение завершено
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
“Ҳаво кемаларининг учиш ва қўнишлари учун
аэродромларнинг эксплуатацион минимумларини
ҳисоблаш ягона методикаси”ни тасдиқлаш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларининг эксплуатацион минимумларини ҳамда фуқаро авиацияси эксплуатантларини мунимумларини Ҳалқаро фуқаро авиациясининг (ИКАО) стандартлари
ва талабларини инобатга олган холда ҳисоблаш ва аниқлаш мақсадида буюраман:
1. “Ҳаво кемаларининг учиш ва қўнишлари учун аэродромларнинг эксплуатацион минимумларини ҳисоблаш ягона методикаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Ўлжаев Т.Э
Тошкент ш.,
2018 йил ____ _________,
№ ______
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
2018 йил ____ ____________ ____ - сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳаво кемаларининг учиш ва қўнишлари учун
аэродромларнинг эксплуатацион минимумларини ҳисоблаш ягона методикаси
(кейинги ўринларда “Ягона методика”)
Мазкур “Ягона методика” Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида фуқаро
ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидалари (ЎзР АҚ-91), Халқаро Фуқаро авиацияси стандартлари тўғрисидаги Конвенциясини 6-Иловаси “Ҳаво кемаларининиг эксплуатацияси” 1944 й., “Барча метеорологик шароитлардаги парвозлар Қўлланмаси” ҲУЖ9365-AN/910, “Ҳаво кемаларининг парвозлари” ҲУЖ8168 OPS/611
ва “Европа иттифоқининг эксплуатацион минимумларини ҳисоблаш методикаси”га (Subpart Е - Appendix 1 to OPS 1.430 new)) мувофиқ Республикамизнинг фуқаро авиацияси аэродромларининг эксплуатацион минимумларини ҳамда Ўзбекистон Республикасидан четга парвозларни амалга оширувчи авиакомпанияларнинг эксплуатацион минимумларини аниқлаш тартибини белгилайди.
I. Қисқартиришлар ва тушунчалар
1. Мазкур “Ягона методика”да қуйидаги қисқартиришлар қўлланилади:
APV
|
An Approach Procedure with Vertical Guidance |
Вертикал йўналтирилган қўнишга кириш схемаси |
AIP |
Aeronautical Information Publication |
Аэронавигация маълумотлари тўплами (АМТ) |
CDFA |
Continuous Descent Final Approach |
Оҳирги босқичда қўнишга кириш учун тўхтовсиз пастлаш схемаси |
CEIL |
Ceiling |
Булутлар пастки чегарасининг баландлиги (БҚЧБ) |
CMV |
Converted meteorological visibility |
Қайта ҳисобланган метеорологик кўриниш |
DA
DH |
Decision altitude
Decision height |
Карор қабул қилиш абсолют баландлиги Қарор қабул қилиш нисбий баландлиг (ҚҚҚ) |
FMS |
Flight management system |
Парвозларни бошқариш тизими |
FAF |
Final approach fix |
Қўнишга киришнинг сўнги босқичидаги назорат нуқтаси |
GNSS |
Global navigation satellite system |
Глобал навигацион спутник тизими |
IAC |
Instrument Approach Chart |
Ускуналар бўйича қўнишга кириш харитаси |
ILS |
Instrument landing system |
Ускуналар бўйича қўнишга кириш тизими |
LLZ |
Localizer |
Йўналиш маёқи |
LNAV |
Lateral navigation |
Ёнлама навигация |
LVP |
Low visibility procedures |
Чекланган кўриниш шароитидаги тартиб таомиллар |
LVTO |
Low visibility take-off |
Чекланган кўриниш шароитида учиш |
MAP |
Missed approach point |
Иккинчи маротаба аэродромда парвоз қилиш доирасига кетиш нуқтаси |
MDA |
Minimum descent altitude |
Минимал абсалют пастлашиш баландлиги |
MDH |
Minimum descent height |
Минимал нисбий пастлашиш баландлиги (МНПБ) |
NDB |
Non-directional radio beacon |
Йуналтирилмаган радиомаёқ |
NPA |
Non-precision approach |
Ноаниқ тизимлар бўйича қўнишга кириш |
NOTAM |
A notice distributed by means of telecommunication containing information concerning the establishment, condition or change in any aeronautical facility, service, procedure or hazard, the timely knowledge of which is essential to personnel concerned with flight operations.
|
Парвозларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, электроалоқа тармоқлари орқали жўнатиладиган, аэронавигацион ускуналарининг хусусиятлари ва уларнинг ҳақиқий ҳолати, ҳизмат кўрсатиш қоидалари ёки хавф туғдирувчи маълумотларни ўз вақтида етказиш билан боғлиқ бўлган ва алохида аҳамиятга |
ОСА |
Obstacle clearance altitude |
Тўсиқдан ўтиш абсалют баландлиги |
ОСН |
Obstacle clearance height |
Тўсиқдан ўтиш нисбий баландлиги |
OCL |
Obstacle clearance limit |
Тўсиқдан ўтиш минимал баландлиги |
PAPI |
Precision approach path indicator |
Вертикал йўналтирувчи визуал тизим кўрсаткичи |
RNAV |
Area navigation |
Навигациянинг бир тури, ҳаво кемаларига ҳар қандай траектория бўйича парвозларни амалга ошириш имкониятини беради |
RVR |
Runway visual range |
Учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси |
VIS |
Visibility |
Метеорологик кўриниш |
VOR |
VHF omnidirectional radio range |
Ҳар томонга йўналтирилган катта частатали радиомаёқ |
V1 |
Take-off decision speed |
Кўтарилишда қабул қилиш тезлиги |
ВНГО |
Ceiling |
Булутлар пастки чегарасининг баландлиги |
ВПП |
Runway |
Учиш- қўниш йўлаги |
ВС |
Aircraft |
Ҳаво кемаси |
ОВИ |
High Intensity Runway Lights & High Intensity Approach Lights System (HIRL&HIALS) |
Кучли ёруқликдаги учиш- қўниш йулагининг яқинлашиш чироқлари
|
РЛЭ |
Aircraft Flight Manual |
Ҳаво кемасини учиш бўйича қўлланмаси |
2. Мазкур “Ягона методика”да қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Абсолют баландлик – ўртача денгиз сатҳидан (MSL) маълум бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқта сатҳигача бўлган вертикал масофа.
Тўсиқдан ўтиш абсолют/нисбий баландлиги – тўсиқлар устидан ўтиш учун ўрнатилган меъёрларга риоя қилинишида фойдаланиладиган минимал абсолют
ёки минимал нисбий баландлик кўрсаткичи у тегишли ҳолларда, аэродром сатҳи баландлигидан ёки керакли учиш-қўниш йўлаги остонаси баландлигидан юқори кўрсаткич.
Аэродром (гидроаэродром) – тўлиқ ёки қисман ҳаво кемаларининг қабул қилиб олиниши, жўнатилиши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган ер ёки сув юзасидаги маълум бир ҳудуд (ҳар қандай бино, иншоот ва жиҳозлари билан биргаликда).
Аэронавигация маълумотлари – аэродромларнинг хусусиятлари ва ҳақиқий ҳолатига, аэродром ҳудуди ва ҳаво трассаларида ҳаракатланиш ҳамда уларни радиотехник воситалар билан жиҳозлаш тартибига тааллуқли бўлган маълумот.
Аэронавигация маълумотлари тўплами – давлат томонидан чиқарилган
ёки санкцияланган, мазкур давлат ҳаво ҳудудидаги аэронавигация учун муҳим аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини ўзида мужассамлаштирган нашр.
Аэpодpомнинг минимуми – учиш-қўниш йўлагидаги минимал кўриш масофаси, қарор қабул қилиш баландлиги ва (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги, заруратга қараб) ушбу кўрсаткичларда шу аэродромдан мазкур русумли ҳаво камаларига кўтарилиш ва қўнишни бажаришга рухсат этилади.
Аэродромнинг эксплуатацион минимумлари – аэродромдан фойдаланиш чегаралари, улар:
а) учишда, учиш-қўниш йўлагидаги кўриш масофаси ёки кўриниш узоқлиги кўрсаткичлари ва керак бўлганда булутларнинг параметрлари;
б) қўнишга аниқ киришни бажаргандан кейин қўниш ва қўнишда эксплуатацион қатегорияларга мос ва тўғри келадиган, карор кабул килиш абсолют/нисбий баландликлари ва учиш-қўниш йўлагининг кўриш масофаси ёки кўриниш узоқлигининг сонли кўрсаткичлари;
в) вертикал йўналтирувчи қўнишга киришда қўниш ва қўнишда карор кабул килиш абсолют ва нисбий баландликлари ва учиш-қўниш йўлагининг кўриш масофаси
ёки кўриниш узоқлигининг сонли кўрсаткичлари;
г) ноаниқ қўнишга киришда қўниш ва қўнишда керак бўлганда булутларнинг параметрлари, минимал абсолют/нисбий пастлашиш баландлиги ва учиш-қўниш йўлагининг кўриш масофаси ёки кўриниш узоқлигининг сонли кўрсаткичлари.
Булутлар қуйи чегарасининг баландлиги – осмоннинг ярмидан зиёд қисмини қоплаб олган ва 6000 метр (20000 футдан) паст бўлмаган баландликда жойлашган,
энг қуйидаги булутлар қатламининг қуйи чегараси билан ер ёки сув юзаси оралиғидаги вертикал масофа. Булутларнинг қуйи чегарасини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда вертикал кўриш имкониятларига риоя қилиш керак бўлади.
Мураккаб метео шароит – кўриш имкониятлари 2000 метр ва ундан кам ва (ёки) булутлар пастки баландлиги чегараси 200 метр (660 фут) ва ундан паст, уларнинг умумий миқдори 3-4 - октандан зиёд.
Нисбий баландлик – маълум бир нуқта баландлигидан бошқа бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқта баландлигигача бўлган вертикал масофа.
Парвозларни бажариш бўйича қўлланма – эксплуатация ходимлари
ўз вазифаларини бажаришида фойдалниши учун қоида, йўриқнома ва тавсияларни ўзида мужассамлаштирган қўлланма.
Ҳаво кемасининг минимуми – учиш-қўниш йўлагидаги минимал кўриш масофаси, қарор қабул қилиш баландлиги ва (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги, заруратга қараб) ушбу кўрсаткичларда мазкур русумли ҳаво камаларига хавфсиз кўтарилиш ва қўнишни баджаришга рухсат этилади.
Ҳаво кемаси командирининг минимуми – учиш-қўниш йўлагидаги минимал кўриш масофаси, қарор қабул қилиш баландлиги ва (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги, заруратга қараб) ушбу кўрсаткичларда кема сардорига мазкур русумли ҳаво камасида визуал парвоз қоидаларига асосан парвоз қилишга, кўтарилишга ёки қўнишга рухсат этилади.
Ҳаво кемасининг учиш бўйича қўлланмаси – ҳаво кемаси, унинг тизимлари ва ва ускуналарининг учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма, унда экипаж томонидан парвоз вазифасини бажаришда амалга ошириладиган, двигателларнинг ёқилишидан
то учирилгунигача бўлган ишлар мажмуаси.
Қарор қабул қилиш баландлиги (DA/DH) – қўнишга қатъий кириш ёки, ҳаво кемаси сардори қўнишга киришни давом эттириш учун зарур бўлган ориентирлар билан визуал контактга етишмагани сабабли, ёхуд ҳаво кемасининг фазодаги ҳолати туфайли унинг ҳаракати параметрлари хавфсиз қўнишни таъминламаса, иккинчи доирага кетиш учун белгиланган абсолют ёки нисбий баландлик.
ICAO I – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш учун қарор қабул қилиш баландлиги камида 60 метр (200 фут), ва (ёки) кўриш узоқлиги камида 800 метр, ёхуд учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш узоқлиги камида 550 метр бўлганда.
ICAO II – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 60 метрдан (200 футдан) кам, лекин 30 метрдан (100 футдан)
кўп ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш узоқлиги камида 300 метр бўлганда.
ICAO IIIА – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 30 метрдан (100 футдан) кам, ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш узоқлиги камида 175 метр бўлганда.
ICAO IIIВ – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 15 метрдан (50 футдан) кам, ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш узоқлиги камида 175 метр дан кам, лекин 50 метрдан кўп бўлганда.
ICAO IIIС – тоифаси – қарор қабул қилиш баландлиги ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш масофаси ускуналар бўйича қўнишга аниқ киришни бажаргандан кейин қўниш ва қўнишда чекланмаган.
II. Аэродромнинг минимумини ўрнатиш ва аниқлашга
оид умумий талаблар ва жараёнлар
§ 1. Аэродромнинг давлат минимумми
3. Аэродромнинг давлат минимуми мураккаб метеорологик шароитларда,Узбекистон Республикаси фукаро аэродромларида ҳаво кемаларининг учиш-кўниш хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган.
4. Аэродромнинг давлат минимуми ушбу “Ягона методика”га асосан аниқланади.
5. Аэродромнинг давлат минимумми бу аэронавигация маълумотлари тўпламида чоп этилган минимал қарор қабул қилиш баландлиги (DH/А), минимал қиёсий пастлашиш баландлиги (MDH/A), учиш ва қўниш йулагидаги метеорологик кўриниш/узоқлик (VIS/RVR/CMV) ва айрим ҳолатларда керак бўлганда булутлар қуйи чегараси баландлигининг (Ceiling) кўрсаткичлари.
6. Аэродромнинг давлат минимуми аэронавигацион маълумотлар тўпламидан (АМТ) ташқари оператив тарзда ўзгартирилиб NOTAM орқали ҳам чоп этилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
7. Ҳар қандай ҳалқаро аэронавигация маълумотлари тўпламида чоп этилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси аэродромларининг минимумлари ўрнатилган давлат минимумлари кўрсаткичларидан кичик бўлмаслиги керак.
8. Аэродромнинг давлат минимумми тўсиқдан ўтиш абсалют баландлиги
ва тўсиқдан ўтиш нисбий баландликларининг ОСА(Н) минимал кўрсаткичларини ҳисоблаш ва аниқлаш тартибига асосланган ва улар ҳам аэронавигация маълумотлари тўпламида кўрсатилади.
9. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси аэродромларига парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ўзларининг эксплуатацион минимумларини ўрнатиш хуқуқига эгалар ва бу минимумлар давлат минимумларидан кичик бўлмаслиги керак.
§ 2. Аэродромнинг эксплуатацион минимумми
10. Аэродромнинг эксплуатацион минимуми фуқаро ҳаво кемалари эксплуатантларига мураккаб метеорологик шароитларда Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси аэродромларига парвозларни амалга оширишлари учун керак.
11. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси эксплуатнтларининг эксплуатацион минимумлари мазкур “Ягона методика” бўйича аниқланади.
12. Аэродромнинг эксплуатацион минимумини аниқлаш давлат томонидан
чоп этилган тўсиқдан ўтиш минмимал баландлиги ОСА(Н). учиш-қўниш йулакларининг радиотехник, чироқлитехник ва метеорологик. ускуналарнинг аэронавигация маълумотлари тўпламида кўрсатилган кўрсаткичларига асосланади.
13. Ўзбекистон Республикасининг аэродромларини эксплуатация қилувчи ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан аэродромнинг эксплуатацион минимумлари аниқланади ва авиакомпанияларнинг “Парвозларни бажариш бўйича қўлланма”сида кўрсатилади
14. Аэродромнинг эксплуатацион минимуми “Ҳаво кемаларининг учиш бўйича қўлланма”сида кўрсатилган минимумлардан ёки авиакомпаниянинг ҳаво кемаси экипажларига берилган минимумларидан кичик бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда экипаж аъзолари, учта қўрсатилган минимумларнинг энг катта кўрсаткичини, агар давлат минимумми ўрнатилган бўлса уни ҳам инобатга олган ҳолда, кўтарилиш ёки қўниш учун қарор қабул қиладилар.
§ 3. Учиш ва қўниш йўлагининг радиотехник, чироқлитехник
ва метеорологик ускуналарининг мажмуаси
15. Фуқаро авиациясининг учиш-қўниш йўлаклари “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясининг аэродромларини эксплуатация қилиш нормалари” авиация Қоидаларига (ЎзР АҚ-153) асосан ускуналар билан таминланади
ва эксплуатация қилишга киритилади.
16. Мазкур “Ягона методика” қўнишга кириш бўйича радиотехник тизимларининг, яқинлашиш чироқларининг ва учиш-қўниш йўлагининг, метеорологик датчиклар кўрсаткичларининг ўзига ҳос алоҳида талаблари ва чекловлари ҳақидаги маълумотларни ўзида мужасамлаштиради.
17. Ўзбекистон Республикасининг авиация Қоидалари талабларидан кичик ҳолларда, мазкур “Ягона методика” бўйича ўрнатилган давлат минимумлари, (Downgrade Equipment) ускуналарининг холати ёмонлашганда қайта кўриб чиқилади.
18. Мазкур “Ягона методика” бўйича ўрнатилган эксплуатацион минимумлар, (Downgrade Equipment) ускуналарининг техник холати ёмонлашганда ва ушбу “Ягона методика” талабларидан кичик бўлганда қайта кўриб чиқилади.
§ 4. Ҳаво кемасининг пилотаж-навигацион мажмуаси
19. Ҳаво кемасининг пилотаж-навигацион ускуналари қуйидагиларга ажратилади:
Парвозларни бошқариш тизими ва зонал навигацияга (RNAV/FMS Navigation);
Маёқларга асосланган консерватив навигацияга (Conventional Navigation).
20. "Conventional Navigation"ускунасили ҳаво кемалари учун минимал
ва максимал DH/MDH ёки VIS/RVR/CMV кўрсаткичларини ушбу “Ягона методика”да инобатга олинган ҳолларда, максимал қўрсаткичли эксплуатацион минимуми ўрнатилади.
III. УЧИШ
§ 1. Учиш минимумларини аниқлаш учун умумий талаблар
21. Учиш-қўниш йўлагини (RVR) кўриш масофаси кўрсаткичларига асосланиб учиш минимумми ўрнатилади.
22. Метеорологик кўриниш (VIS) кўрсаткичларига асосан учиш минимумми қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:
Учиш-қўниш йўлагида (УҚЙ) бирор-бир чироқлитехник ускуналар йўқ (УҚЙни чироклари);
УҚЙни чироқлитехник ускуналари бузуқ ёки улардан фойдаланишга
рухсат этилмаган;
УҚЙ кўриниш масофасини (RVR) ўлчаш метеорологик датчиклари
билан жихозланмаган.
23. Агар учиш жараёнида тўсиқларни визул кўриш ва визуал равишда ўтиш зурурати туғилганда, булутлар қуйи чегарасининг баландлиги (БҚЧБ) керак бўлса чекланади ва учиш минимумига киритилади. Бундай ҳолларда булутлар баландлиги, ер/сув сатҳига тенг тўсиқларнинг абсолют баланлиги қўшилган 200 фут ва айирилган учиш-қўниш йўлаги остонасининг баландлигига тенг булутлар қуйи чегарасининг баландлиги олинди.
24. ЎзР АҚ-91 Ўзбекистон Республикасининг авиация Қоидалари ёки ҳаво кемаси эксплуатантларининг тартиботи талабларига асосан танланган захира аэродроми мавжуд бўлганда двигателлар сонига қараб учиш минимумми қўлланилиши мумкин. Захира аэродромини танлаш мумкин бўлмаганда аэродромдан кўтарилиш аэродромнинг амалдаги қўниш минимумидан кичик бўлмаган метеорологик шароитларда амалга оширилади.
25. Бундай шароит туғилганда ўрнатилган кўтарилиш минимуми учиш-қўниш йўлагида учувчилар кабинасидан парвозни тўхтатиш ёки уни давом эттиришни ҳисобга олган ҳолда етарли визуал мўлжалга олишни таъминлаши керак.
§ 2. Сунъий учиш-қўниш йўлагидан кўтарилиш учун
RVR/VIS кўрсаткичларини аниқлаш
26. Ҳар бир кўтарилишдан олдин V 1 тезлигига қадар кўтарилишни тўхтатиш
ва V 1 тезлигидан кейин кўтарилишни давом эттириш концепциясини ҳисобга олган ҳолда кўп двигателли ҳаво кемалари учун учиш характеристикалари ҳисобланади.
1 – жадвалдан учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси (RVR)/учиш кўриниши
(VIS) аниқланади.
1 – Жадвал. Учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси (RVR)/Учиш кўриниши (VIS).
Ускуналар |
RVR/VIS, метрда (Ҳаво кемасининг категорияси ) |
Илова |
Учиш қўниш чироқлари: йўқ ёки ўчирилган; учиш-қўниш йўлагини стандарт маркировкаси мавжуд |
VIS 500 |
фақат кундузи |
Учиш қўниш чироқлари: ён томондаги, учиш-қўниш йўлагини ўқ чизиғи чироқларининг стандарт маркировкаси мавжуд |
RVR/VIS 250 (А, В, С) RVR/VIS 300 (D) |
фақат кундузи |
Учиш қўниш чироқлари: ён томондаги, оҳиридаги; учиш-қўниш йўлагини ўқ чизиғи чироқларининг стандарт маркировкаси мавжуд |
RVR 250 (А, В, С) RVR 300 (D) |
кундузи ва кечаси |
Учиш- қўниш йулагининг кучли ёруқликдаги чироқлари: - ён томондаги; - ўқ чизиғи; - оҳиридаги. Учиш- қўниш йулагини кўриш масофасини ўлчаш датчиклари: |
RVR 150 (А, В, С) RVR 200 (D)
|
кундузи ва кечаси
|
- иккти нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги <2000 метрдан); - учта нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги 2000 метрдан зиёд) |
|
|
Учиш- қўниш йулагининг кучли ёруқликдаги чироқлари: - ён томондаги (60 метр интервалда); - ўқ чизиғи (15 метр интервалда); - оҳиридаги. Учиш- қўниш йулагини кўриш масофасини ўлчаш датчиклари: - иккта нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги ≤2000 метрга); - учта нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги 2000 метрдан зиёд) |
RVR 125 (А, В, С) RVR 150 (D) |
кундузи ва кечаси
|
Илова:
1. Чекланган кўриниш шароитидаги тартиб таомилларга амал қилиш зарур.
2. RVR кўрсаткичлари ҳамма 3та (2 та) нуқталарда ўлчанган кўрсаткичлардан
кам эмас.
§ 3. Тупроқли учиш-қўниш йўлакли аэродромларнинг
кўтарилиш минимумлари
27. Тупроқли учиш-қўниш йўлакли аэродромлардан кўтарилиш учун минимал метеорологик кўриниш кўрсаткичи ушбу аэродромга қўниш учун кўриш масофасига тенг қилиб ўрнатилади, лекин 2000 мердан ортиқ эмас.
28. Кўтарилиш жараёнида тўсиқлар визуал кузатилганда ва улар визуал учиб ўтилганда, тупроқли учиш-қўниш йўлагининг минимуми булутлар қуйи чегараси баландлиги билан чекланади ва ушбу минимумга киритилади. Бундай ҳолларда тўсиқларнинг абсолют баланлиги қўшилган 200 фут ва айирилган учиш-қўниш йўлаги остонасининг абсолют баландлиги, булутлар қуйи чегарасининг баландлиги деб олинади.
29. Агар тупроқли учиш-қўниш йўлакларининг стандарт маркировкаси
ва ўқ чизиғи бўлса, кўтарилиш минимумми 500 метрга тенг қилиб ўрнатилади.
30. Фақат кундузи тупроқли учиш-қўниш йўлагидан парвозлар амалга оширилади.
31. Агар тупроқли учиш-қўниш йўлагида Авиация маъмурияти томонидан тасдиқланган чироқлитехник ускуналари бўлса ва улардан фойдаланилса, кундузги
ва кечки парвозлар учун кўтарилиш минимуми 500 метрга тенг қилиб ўрнатилади.
32. Аэронавигация маълумотлари тўпламига тупроқли учиш-қўниш йўлакли аэродромларнинг кўтарилиш минимумларини киритиш мажбурий эмас.
IV. ҚЎНИШ
§ 1. Қўниш минимумини аниқлашга бўлган умумий талаблар
33. Ҳар бир учиш-қўниш йулаги ва ҳар бир мавжуд ускуналар бўйича қўнишга кириш тизимлари учун қўниш минимуммини ўрнатиш учун бирламчи кўрсаткич сифатида давлат томонидан билдирилган ва ҳисобланган тўсиқдан ўтиш абсолют/нисбий баландлиги OCA(H) кўрсаткичи ҳисобланади.
34. Нисбий қарор қабул қилиш баландлиги/минимал нисбий пастлашиш баландлиги DH/MDH кўрсаткичлари тўсиқдан ўтиш абсолют баландлиги
OCH кўрсаткичидан кичик бўлмаслиги зарур.
35. Нисбий қарор қабул қилиш баландлиги/минимал нисбий пастлашиш баландлиги/тўсиқдан ўтиш нисбий баландлиги DH/MDH/OCH кўрсаткичлари абсолют қарор қабул қилиш баландлиги/минимал абсолют пастлашиш баландлиги/тўсиқдан ўтиш абсолют баландлиги DA/MDA/OCA кўрсаткичларидан аэродромнинг баландлиги кўрсаткичига фарқ қилади.
36. Олинган DH/MDH кўрсаткичлари йиғиндиси футнинг яқин сонига умумлаштирилади.
37. Аэродромнинг эксплуатацион минимумми сифатида қўлланиладиган DH/MDH кўрсаткичлари ҳаво кемасининг учиш бўйича қўлланмасида кўрсатилган кўрсаткичлардан кичик бўлмаслиги зарур.
38. Учиш-қўниш йўлагини визуал анжомлари ўз ичига кундузги стандарт маркировкани киритади, учиш-қўниш йўлагини чироклари ва яқинлашиш чироқлари
(ён томондаги, оҳиридаги, қўниш зонасидаги ва ўқ чизиғидаги).
39. Қўйидаги 2-жадвалда кечаси ёки мураккаб метеорологик шароитларда парвозларни амалга ошириш учун яқинлашиш чироқларининг қўлланиладиган классификация тизими берилган.
2-Жадвал. Учиш-қўниш йўлагини яқинлашиш чироқларининг классификацияси.
Яқинлашиш чироқлари мажмуасининг синфи |
Яқинлашиш чироқларининг узунлиги, конфигурацияси ва интенсивлиги |
FALS (Full Approach Light System)
Тўлиқ яқинлашиш чироқларининг тизими |
ICAO I – тоифаси бўйича қўнишга киришнинг аниқ системасининг яқинлашиш чироқларини тизими: ■ 720 метрдан кам эмас ОВИ-I тизимини яқинлашиш чироқлари (HIALS 720 m or more); ■ ўқ чизиғи бор яқинлашиш чироқлари, учиш-қўниш йўлагигача бўлган масофани кўрсатувчи нурли горизонт (нурли горизонтлар бир-биридан 150 метр масофада жойлашган); ■ ўқ чизиғининг чироқларини кенгайтирилган қатори (barrette CL). |
IALS (Intermediate Approach Light System) Яқинлашиш чироқларининг оралиқ тизими |
Қисқартирилган яқинлашиш чироқларининг тизими: ■ 420-719 метрли ОВИ тизимини яқинлашиш чироқлари (HIALS 420-719 m or more); ■ чироқларни кенгайтирилган қатори (barrette). |
BALS (Basic Approach Light System) Соддалаштирилган яқинлашиш чироқларининг тизими |
■ 210-419 метрли ҳар қандай яқинлашиш чироқ-ларининг тизими (HIALS/MIALS/ALS 210-419 m). |
NALS (No Approach Light System) Яқинлашиш чироқларини тизими йўқ |
■ 210-419 метрли ҳар қандай яқинлашиш чироқ-ларининг тизими (HIALS/MIALS/ALS 210-419 m).m). |
40. Қўниш минимуммини ўрнатиш учун 3-жадвалдан учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси/қайта ҳисобланган метеорологик кўринишни RVR/CMV минимал кўрсаткичи қуйидагича аниқланади: яқинлашиш чироқлари тизимининг мавжуд белгиланган синфига биноан DH/MDH кўрсаткичи қаршисида RVR/CMV кўрсаткичи аниқланади.
3-Жадвал. RVR/CMV минимал кўрсаткичини DH/MDH кўрсаткичига асосан аниқлаш.
DH/MDH, футда |
Яқинлашиш чироқлари тизимининг синфи |
|||
FALS |
IALS |
BALS |
NALS |
|
RVR/CMV, метрда |
||||
200-210 |
550* |
750 |
1000 |
1200 |
211-220 |
550* |
800 |
1000 |
1200 |
221-230 |
550* |
800 |
1000 |
1200 |
231-240 |
550* |
800 |
1000 |
1200 |
241-250 |
550* |
800 |
1000 |
1300 |
251-260 |
600* |
800 |
1000 |
1300 |
261-280 |
600* |
900 |
1100 |
1300 |
281-300 |
650* |
900 |
1200 |
1400 |
301-320 |
700* |
1000 |
1200 |
1400 |
321-340 |
800 |
1100 |
1300 |
1500 |
341-360 |
900 |
1200 |
1400 |
1600 |
361-380 |
1000 |
1300 |
1500 |
1700 |
381-400 |
1100 |
1400 |
1600 |
1800 |
401-420 |
1200 |
1500 |
1700 |
1900 |
421-440 |
1300 |
1600 |
1800 |
2000 |
441-460 |
1400 |
1700 |
1900 |
2100 |
461-480 |
1500 |
1800 |
2000 |
2200 |
481-500 |
1500 |
1800 |
2100 |
2300 |
501-520 |
1600 |
1900 |
2100 |
2400 |
521-540 |
1700 |
2000 |
2200 |
2400 |
541-560 |
1800 |
2100 |
2300 |
2500 |
561-580 |
1900 |
2200 |
2400 |
2600 |
581-600 |
2000 |
2300 |
2500 |
2700 |
601-620 |
2100 |
2400 |
2600 |
2800 |
621-640 |
2200 |
2500 |
2700 |
2900 |
641-660 |
2300 |
2600 |
2800 |
3000 |
661-680 |
2400 |
2700 |
2900 |
3100 |
681-700 |
2500 |
2800 |
3000 |
3200 |
701-720 |
2600 |
2900 |
3100 |
3300 |
721-740 |
2700 |
3000 |
3200 |
3400 |
741-760 |
2700 |
3000 |
3300 |
3500 |
761-800 |
2900 |
3200 |
3400 |
3600 |
801-850 |
3100 |
3400 |
3600 |
3800 |
851-900 |
3300 |
3600 |
3800 |
4000 |
901-950 |
3600 |
3900 |
4100 |
4300 |
951-1000 |
3800 |
4100 |
4300 |
4500 |
1001-1100 |
4100 |
4400 |
4600 |
4900 |
1101-1200 |
4600 |
4900 |
5000 |
5000 |
1201 ва ундан ортиқ |
5000 |
5000 |
5000 |
5000 |
* Фақат DH/MDH кўрсаткичи 320 футдан ортиқ бўлмаганда RVR кўрсаткичи
750 метрдан кичик бўлган минимум FALS синфли қўниш зонаси чироклари, учиш-қўниш йулагини ўқ чироқлари ва яқинлашиш чироқлари мавжуд бўлган ҳоллларда ўрнатилади.
§ 2. (ILS CAT- I Precision) ILS биринчи тоифа тизимини қўллаб
қўнишга аниқ кириш
41. ILS қўниш тизими учун биринчи тоифа минимумми фақат учиш-қўниш йулаги Авиация Қоидаларига асосан категорияланган аэродромларда ўрнатилади.
42. DH ва RVR кўрсаткичидан қатъий назар биринчи тоифа минимуми ўрнатилганда, CAT-I ILS қисқартмаси аэронавигация маълумотлари тупламида албатта кўрсатилиши шарт.
43. Агар ускуналар таркиби бўйича ёки бошқа ҳоллатларда, учиш-қўниш йўлаги категорияланган бўлмаса, қўнишга кириш минимуми ILS қўниш тизими учун RVR/VIS 900 метр ва DH 230 футдан кичик бўлиши мумкин эмас.
44. 4-Жадвалдан биринчи тоифа минимуми учун RVR/CMV максимал кўрсаткичлари олинади.
4-Жадвал. Биринчи тоифа учун RVR/CMV кўрсаткичларини ўрнатиш.
|
RVR/CMV ҳаво кемаси категорияси қараб, метрда
|
|||
А |
В |
С |
D |
|
Минимал |
3-жадвалга асосан |
|||
Максимал |
1500 |
1500 |
2400 |
2400 |
45. Биринчи тоифа минимуммини ўрнатиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши шарт:
агар Авиация маъмурияти томонидан бошқа чекловлар ўрнатилмаган бўлса, глиссаданнинг оғиш бурчаги А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 4.5°, С ва D категорияли ҳаво кемалари учун 3.77° дан ошмаслиги;
А ва В категорияли ҳаво кемалари учун горизонтал сатхда ILS тизимини йўналиш маёқининг шуласини ўрнатиш оғиш бурчаги учиш-қўниш йўлагини азимутидан 15° ошиқ бўлмаслиги шарт ва С ва D категорияли ҳаво кемалари учун 5° бўлиши;
фақат учиш-қўниш йулагини қўниш зонаси чироқлари, ўқ чироқлари ҳамда FALS синфига таълуқли яқинлашиш чироқлари мавжуд бўлганда биринчи тоифа минимумми сифатида, RVR кўрсаткичи 750 метрдан кичик ўрнатилиши мумкин, бунда DH кўрсаткичи 200 футдан ортиқ бўлмаслиги керак.
46. DH кўрсаткичи кичик бўлмаслиги шарт:
яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги чироқлари билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси пастлаши керак бўлган минимал баландлик;
керакли категорияга эга ҳаво кемаси учун ОСН кўрсаткичи;
давлат минимуми сифатида DH кўрсаткичи чоп этилган;
ILS биринчи тоифасини қўллаб қўнишга кирганда 200 фут;
ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида минимал DH кўрсаткичи кўрсатилган.
47. Парвозларни бажариш чоғида ёки керакли минимум кўрсаткичини ўрнатиш олдидан учиш-қўниш йулаги ускуналарини яроқлилигини ва ILS биринчи тоифасини қўллаб қўнишга кириш бўйича чекловларни аниқлаш мақсадида аэродромларнинг
(учиш-қўниш йулагини) аэронавигация маълумотлари керакли даражада тахлил қилиниши шарт.
§ 3. Ноаниқ тизимлар бўйича қўнишга кириш
48. Хамма ноаниқ тизимлар бўйича қўнишга киришлар аниқ ҳаво кемаси учун мўлжалланган CDFA (continuous descent final approach technique) оҳирги босқичда қўнишга кириш учун тўхтовсиз пастлаш методикасини қўллаб бажарилиши керак.
49. CDFA (continuous descent final approach technique) методикаси қўлланган ҳолларда, иккинчи доирага кетиш DH ёки МАР нуқтасига етган пайтда бажарилади, қайси бир нуқта биринчи келганда. Горизонтал сатхда ҳар қандай бурилиш МАР нуқтасидан ўтмагунча бажарилади, агар бошқа ҳоллатлар кўрсатилмаган бўлса.
50. Ҳамма қуйида кўрсатилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ноаниқ тизимлар буйича қўнишга киришда RVR/CMV минимуммининг кўрсаткичи 3-жадвал бўйича ўрнатилади. RVR/CMV минимал ва максимал кўрсаткичлари 5-жадвалдан текширилади:
CDFA методикаси бўйича қўнишга киришда;
қўнишга киришнинг оҳирга босқичида пастлашиш бурчаги агар Авиация маъмурияти томонидан бошқа чекловлар ўрнатилмаган бўлса, А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 4.5° ошмаслиги, С ва D категорияли ҳаво кемалари учун 3.77° га тенг бўлиши керак;
А ва В категорияли ҳаво кемалари учун қўнишга киришнинг оҳирга манзилини йўл бурчаги учиш-қўниш йўлагини азимутидан 15° ошиқ бўлмаслиги шарт ва С ва D категорияли ҳаво кемалари учун 5° бўлиши керак;
қўнишга киришнинг оҳирги босқичини масофаси 5 км (3 денгиз милидан) кам бўлмаслиги шарт;
RNAV навигацион тизими ёки FMS маълумотлари, DME маёқи масофаси,
ОПРС (якка тартибдаги радиостанция) маркери билан қўнишга киришни оҳирги босқичининг пастлашиш нуқтасини бошланиши FAF белгиланган нуқтаси билан чегараланган;
агар МАР нуқтаси вақт орқали ифодаланган бўлса, FAF ва учиш-қўниш йўлаги остонаси орасидаги масофа 15 км (8 денгиз милидан) ошмаслиги керак.
5-Жадвал. 50-банднинг ҳамма талабларини ҳисобга олган ҳолда ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш минимумларини ўрнатиш учун RVR/CMV кўрсаткичлари.
|
RVR/CMV ҳаво кемаси категорияси қараб, метрда
|
|||
А |
В |
С |
D |
|
Минимал |
750 |
750 |
750 |
750 |
Максимал |
1500 |
1500 |
2400 |
2400 |
51. Агар 50-бандда кўрсатилган талабларнинг бир талаби ҳам бажарилмаса
ёки ҳисобланган DH/MDH кўрсаткичи 1200 футдан юқори бўлса, RVR/CMV минимуми
3 ва 6 жадвал бўйича энг катта кўрсаткичга тенг деб олинади, лекин 6-жадвалнинг “Максимал” қаторидаги энг катта кўрсаткичдан юқори бўлмаслиги керак.
52. Агар ноаниқ тизим бўйича қўнишга киришда вертикал йўналтирувчи визуал тизим чироқлари (PAPI, VASI ёки бошқалар) қўлланилмаса, RVR/CMV минимуми ҳар
бир ҳаво кема категорияси учун 5-жадвалда берилган энг катта кўрсаткичдан кичик бўлмаган кўрсаткич бўйича ўрнатилади.
Агар IACда FAF белгиланган нуқтаси бўлса, қўнишга кириш давлат минимумлари, FAF белгиланган нуқтаси йўқлиги ҳисобига аэронавигация маълумотлари тўпламида алоҳида кўрсатилмайди.
Агар IACда FAF белгиланган нуқтаси кўрсатилмаган бўлса, қўнишга кириш минимумми, FAF нуқтасисиз ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш учун OCA/H кўрсаткичларига асосан ҳисобланади.
6-Жадвал. 50-банднинг ҳамма талабларини ҳисобга олган ҳолда ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш минимумларини ўрнатиш учун RVR/CMV кўрсаткичлари.
|
RVR/CMV ҳаво кемаси категориясига қараб, метрда
|
|||
А |
В |
С |
D |
|
Минимал |
1000 |
1000 |
1200 |
1200 |
Максимал |
CDFAни қўллаб 3-жадвал бўйича ёки CDFAсиз, лекин 3-жадвал кўрсаткичлари А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 200 метрга қўпаяди, |
53. DH/MDH кўрсаткичи кичик бўлмаслиги шарт:
яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси пастлаши керак бўлган минимал баландлик;
керакли категорияга эга ҳаво кемаси учун ОСН кўрсаткичи;
давлат минимуми сифатида DH/MDH кўрсаткичи чоп этилган;
ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида минимал DH кўрсаткичи кўрсатилган;
7-жадвал кўрсаткичлари.
7- Жадвал. Ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш минимумини ўрнатиш учун
DH/MDH минимал кўрсаткичлари.
Ускуналар
|
DH/MDH минимал кўрсаткичлари, футда |
LOC, LOC/DME, VOR/DME |
CDFA: 250; без CDFA: 330 |
VOR, NDB/DME, RNAV (LNAV) |
CDFA: 300; без CDFA: 330 |
2 NDB (ОСП) |
CDFA: 330; без CDFA: 350 |
NDB (ОПРС) |
CDFA: 350; без CDFA: 820 |
54. Визуал мўлжалга олиш.
Қуйида пастда кўрсатилган ҳар бир визуал оринтирлар ҳаво кемаси учувчиси томонидан барқарор визуал мўлжалга олинмаган бўлса, қўнишга киришни DH/MDH кўрсаткичидан кичик бўлган ҳолларда бажариш мумкин эмас:
яқинлашиш чироқларининг элементлари билан;
қўниш зонасини чироқлари ёки учиш-қўниш йўлагининг остонаси, ҳамда унинг кириш чироқлари билан;
вертикал йўналтирувчи визуал тизим чироқлари (PAPI, VASI ёки бошқалар) билан;
учиш-қўниш йўлагининг ён чироқлари билан;
Авиация маъмурияти томонидан мақулланган бошқа визуал ориентирлар билан.
§ 4. (ILS CAT- II) ILS иккинчи тоифа тизимини қўллаб
қўнишга аниқ кириш
55. ILS қўниш тизими учун иккинчи тоифа минимуми фақат учиш-қўниш йулаги Авиация Қоидаларига асосан категорияланган аэродромларда ўрнатилади.
56. DH ва RVR кўрсаткичидан қатъий назар иккинчи тоифа минимуми ўрнатилганда, CAT-II ILS қисқартмаси аэронавигация маълумотлари тўпламида албатта кўрсатилиши шарт.
57. DH курсаткичи қуйида санаб ўтилган кўрсаткичлар асосида иккинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш минимумми аниқланади:
ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида кўрсатилган минимал DH кўрсаткичи;
яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси автомат режимида пастлаши керак бўлган минимал баландлик;
керакли категорияга эга ҳаво кемаси учун ОСН кўрсаткичи;
ҳаво кемаси экиажининг DH минимуми;
100 фут.
58. 8-жадвал асосида иккинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш минимуммини RVR кўрсаткичи ўрнатилади.
8-Жадвал. CAT II минимумини ўрнатиш учун RVR кўрсаткичи.
DH, футда |
А, В, С категорияли ҳаво кемалари учун RVR кўрсаткичи, метрда |
D категорияли ҳаво кемалари учун RVR кўрсаткичи, метрда
|
100-120 |
300
|
300*/350 |
121-140 |
400
|
|
141 ва ундан юқори |
450 |
* Ҳаво кемалари фақат автомат режимида қўнгада.
59. Визуал мўлжалга олиш.
Қуйида кўрсатилган оринтирлар учувчи томонидан барқарор танилмаган бўлса,
DH кўрсаткичидан кичик бўлган холларда қўнишга киришни амалга ошириш мумкин эмас:
яқинлашиш чироқлари тизимини 3 та кетма-кет ўқ чироқлари билан;
учиш-қўниш чироқлари ёки ўқ чироқлари, қўниш зонасини чироқлари билан;
юқорида кўрсатилганларнинг комбинацияси.
60. Парвозларни бажариш чоғида ёки керакли минимум кўрсаткичини ўрнатиш олдидан учиш-қўниш йулаги ускуналарини яроқлилигини ва ILS иккинчи тоифасини қўллаб қўнишга кириш бўйича чекловларни аниқлаш мақсадида аэродромларнинг
(учиш-қўниш йулагини) аэронавигация маълумотлари керакли даражада тахлил қилиниши шарт.
§ 5. (ILS CAT- III) ILS учинчи тоифа тизимини қўллаб
қўнишга аниқ кириш
61. ILS қўниш тизими учун учинчи тоифа минимуми фақат учиш-қўниш йулаги Авиация Қоидаларига асосан категорияланган аэродромларда ўрнатилади.
62. DH ва RVR кўрсаткичидан қатъий назар учинчи тоифа минимуми ўрнатилганда, CAT-IIIA ILS ёки CAT-IIIB ILS. қисқартмаси аэронавигация маълумотлари тупламида албатта кўрсатилиши шарт.
63. ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга аниқ кириш қуйидаги тоифага ажратилади.
CAT III A: DH кўрсаткичи 100 футдан кичик ва RVR кўрсаткичи 200 метдан кичик эмас;
CAT IIIB: DH кўрсаткичи 100 футдан кичик ёки DHсиз ва RVR 200 метрдан кичик, 75 метрдан кичик эмас.
64. DECISION HEIGHT (DH). Агар ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш учун DH кўрсаткичи ўрнатилган бўлса унинг кўрсаткичлари қуйида берилганлардан кичик бўлмаслиги керак:
ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида кўрсатилган минимал DHдан;
яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси автомат режимида пастлаши керак бўлган минимал баландликдан;
ҳаво кемаси экиажининг DH минимумидан.
65. DECISION HEIGHT (DH) йўқ. Агар ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш учун DH кўрсаткичи ўрнатилган бўлмаса унда:
ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида DH кўрсаткичисиз қўнишга киришга рухсат берилган ва кўрсатилган;
(Авиация маъмурияти томонидан мақулланган) учиш-қўниш йулагини
ва аэродромнинг ускуналари DH кўрсаткичисиз қўнишга кириш учун мўлжалланган;
Эксплуатанлар Авиация маъмурияти томонидан DH кўрсаткичисиз ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга киришга рухсат олганлар.
66. 9-жадвалдан ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш учун RVR кўрсаткичи аниқланади.
9-Жадвал. CAT III минимумини ўрнатиш учун RVR кўрсаткичи
CAT |
DH *, футда |
Roll-out Control/Guidance System |
RVR *, метрда |
IIIA |
100дан паст |
Керак эмас |
200 |
CAT |
DH *, футда |
Roll-out Control/Guidance System |
RVR *, метрда |
IIIB |
100дан паст |
Fail-passive |
150 |
IIIB |
50дан паст |
Fail-passive |
125 |
IIIB |
50дан паст ёки DHсиз |
Fail-operational |
75 |
* (Эксплуатантлар сертификатига Илова (АОС)) DH/RVR кўрсаткичлари ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида кўрсатилган кўрсаткичлардан кичик ва Авиация маъмурияти томонидан мақулланган бўлиши шарт.
67. (CAT III A, CAT IIIB + fail-passive flight control system ёки HUDLS). Визуал мўлжалга олиш.
Қуйида кўрсатилган оринтирлар учувчи томонидан барқарор танилмаган бўлса,
DH кўрсаткичидан паст бўлган холларда қўнишга киришни амалга ошириш мумкин эмас:
яқинлашиш чироқлари тизимини 3 та кетма-кет ўқ чироқлари билан;
учиш-қўниш чироқлари ёки ўқ чироқлари, қўниш зонасини чироқлари билан;
юқорида кўрсатилганларнинг комбинацияси.
68. (CAT IIIB + fail-operational flight control system ёки fail-operational hybrid landing system). Визуал мўлжалга олиш.
Учиш-қўниш йўлагининг бирор бир ўқ чироқлари учувчи томонидан барқарор танилмаган бўлса, DH кўрсаткичидан паст ҳолларда (агар DH кўрсаткичидан фойдаланилганда) қўнишга киришни амалга ошириш мумкин эмас:
69. Парвозларни бажариш чоғида ёки керакли минимум кўрсаткичини ўрнатиш олдидан учиш-қўниш йулаги ускуналарини яроқлилигини ва ILS учинчи тоифасини қўллаб қўнишга кириш бўйича чекловларни аниқлаш мақсадида аэродромларнинг
(учиш-қўниш йулагини) аэронавигация маълумотлари керакли даражада тахлил қилиниши шарт.
§ 6. (CIRCLE-TO-LAND). Доира бўйича қўнишга кириш
70. Бошқа учиш-қўниш йўлагининг қўнишга кириш ускуналарини тизимини қўллаш керак бўлган шароитларда ва ишлаб турган учиш-қўниш йўлагига ускуналар бўйича кириш шароити бўлмаган вақтда доира бўйича қўнишга киришиш амалга оширилади.
71. Доира бўйича қўнишга киришиш фақат кундузги вақтларда амалга оширилади. Парвозларни кечаси бажариш учун, узунлиги 720 метрдан кам бўлмаган яқинлашиш чироқлари ва чироқлитехника ускуналари ишга ярокли учиш-қўниш йўлаги бўлган аэродромларда амалга оширилади.
72. Доира бўйича қўнишга киришиш учун минимал нисбий пастлашиш баландлиги (MDH) қўйида кўрсатилганлардан кичик бўлиши мумкин эмас:
(С ва D категорияли хаво кемалари учун 400 фут ва А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 300 футга тенг ёки ундан катта, тўсиқ тепасидан ўтиш баландлигини заҳираси) доира бўйича парвозларни бажариш учун керакли ҳаво кемалари категорияларига тўсиқдан ўтиш нисбий баландлиги чоп этилади.
73. Доира бўйича қўнишга кириш учун кўриш масофаси қўйида кўрсатилгандардан кичик бўлиши мумкин эмас:
давлат томонидан парвоз қоидаларида ўрнатилган визуал бошқарувни бажариш учун кўриш масофасини минимал кўрсаткичидан;
10- жадвалда берилган (VIS) кўрсаткичидан;
ускуналар бўйича қўнишга кириш тартиби бўйича ўрнатилган учиш-қўниш йўлагини кўриш масофаси (RVR/CMV) кўрсаткичидан.
10-Жадвал. Ҳаво кемасининг категориясини ҳисобга олган ҳолда доира бўйича қўнишга кириш учун MDH/VIS кўрсаткичларини минимал кўрсаткичи.
Минимал кўрсаткич |
Ҳаво кемасини категорияси |
|||
А |
В |
С |
D |
|
MDH, футда |
400 |
500 |
600 |
700 |
Метеорологик кўриниш VIS, метрда |
1500 |
1600 |
2400 |
3600 |
Ушбу бўлимнинг шартлари доира бўйича белгилаб берилган траекторияга амал қилиб қўнишга кириш тартиботларига ҳам таълуқлидир.
§ 7. Визуал қўнишга кириш
74. Визуал қўнишга кириш учун тўсиқларни хисобга олиш мақсадида 11-жадвалга асосан визуал маневр қилиш зонаси (ВМҚЗ) ва унинг радиуси аниқланади..
75. Визуал қўнишга кириш кундузи ва кечаси амалга оширилиши мумкин.
76. 11-жадвалдан визуал маневр қилиш баландигининг MDH ва VIS кўрсаткичининг минимал кўрсаткичи аниқланади.
11-Жадвал. Ҳаво кемасининг категориясини ҳисобга олган ҳолда визуал маневр қилиб қўнишга кириш учун MDH/VIS кўрсаткичларини минимал кўрсаткичи.
Хаво кемасини категорияси |
ВМҚЗ, радиусининг минимал кўрсаткичи денгиз милида |
Тўсиқ тепасидан ўтиш баландлигини заҳираси |
Визуал маневр қилишнинг минимал баландлиги, футда AGL |
MDH, футда |
VIS кундузи/кечаси, метрда
|
А |
2 |
300 |
1200 |
400 |
2000/3000 |
В |
2,7 |
300 |
1200 |
500 |
2500/3500 |
С |
4,2 |
400 |
1500 |
600 |
3000/5000 |
D |
5,3 |
400 |
1500 |
700 |
4000/5000 |
77. Вертикал бўйича йўналтирувчи чироқлари мавжуд (PAPI, VASI ёки бошқалар), фақат яроқли FALS ёки IALS синфига таълуқли чироқлитехника ускуналари мавжуд бўлган учиш-қўниш йўлагига кечаси визуал маневр қилишга рухсат берилади..
78. Агар кундузи визуал маневр қилиш шароитида (PAPI, VASI ёки бошқалар) вертикал бўйича йўналтирувчи чироқлар қўлланилмаса ҳар бир категорияли ҳаво кемаси учун MDH минимумми 100 футга, VIS минимумми эса 500 метрга ошади.
79. Визуал маневрни бажариш учун белгилаб берилган траекторияларни ўрнатиш шарт эмас.
80. Айрим ҳолларда визуал маневр қилиш учун белгиланган траекторияни ўрнатиш керак бўлиб қолса, аэронавигация тўпламида чоп этилган визуал қўнишга кириш схемасининг асосий нуқталарининг (AIP тўпламидаги визуал қўнишга кириш харитаси) ердаги визуал ориентирлари яққол ва кўринарли даржада бўлиши шарт.
81. Визуал маневр килиш учун белгиланган траекториялар аэронавигация тўпламларида (AIP тўпламидаги визуал қўнишга кириш харитаси) географик нуқталарга таянган ҳаво кемасининг RNAV/FMS навигацион ускуналари ёрдамида аниқланадиган схема кўринишда чоп этилиши мумкин.
§ 8. Тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш минимумлари
82. 12-жадвалга асосан тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш минимумлари аниқланади.
12-Жадвал. Тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш учун ҳаво кемаси категориясини хисобга олган ҳолда MDH/VIS кўрсаткичларини минимал кўрсаткичи.
Ҳаво кемаси категорияси |
Учиш-қўниш йулагини ускуналари |
MDH, футда |
VIS, метрда |
Кундузи/кечаси |
А, В |
Учиш-қўниш йулагини чироқлари ва стандарт маркировкаси |
330 |
1500 |
Кундузи ва кечаси |
С, D |
350 |
2400 |
||
А, В |
Стандарт маркировка |
500 |
2000 |
Фақат кундузи |
С, D |
660 |
3000 |
||
А, В |
Йўқ |
660 |
3000 |
Фақат кундузи |
С, D |
990 |
5000 |
83. Тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш минимумларини аэронавигация маълумотлари тўпламига киритиш шарт эмас.
V. УЧИШ-ҚЎНИШ ЙЎЛАГИНИНГ УСКУНАЛАРИНИ ЎЧИРИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИДАН ИШЛАМАЙ ҚОЛИШИ
84. Аэродромнинг минимумига тасир кўрсатувчи асосий омиллар ўрнида учиш-қўниш йўлагининг чироқлитехник, радиотехник ва метеорологик ускуналарининг бирикмасини (мажмуасини) қўриш керак.
85 Ускуналарнинг ишламай қолиши мумкин бўлган шароитларда, учиш-қўниш йўлагини режали ёки режадан ташқари у ёки бу ускуналарини учирилиши, олдинги ўрнатилган минимум кўрсаткичини бошқатдан кўриб чиқиш керак.
86. Учиш-қўниш йўлагининг ускуналарини ишлаш тизимлари бузилганда, ўрнатилган минимум ва DH/MDH/VIS/RVR/CMV кўрсаткичларини қайтадан кўриб чиқиш учун 13-жадвалдан фойдаланилади.
13-Жадвал. Учиш-қўниш йўлагининг ускуналарини ишлаш шароитлари бузилганда ўрнатилган минимумга таъсири.
Failed or Downgraded Equipment |
Effect on Landing Minimums |
||||
CAT IIIB |
CAT IIIA |
САТ II |
CAT I or ILS w/o CAT |
Non- precision |
|
ILS stand-by transmitter |
Not allowed |
No effect |
|||
Middle Marker |
No effect |
No effect unless used as MAP |
|||
TDZ RVR assessment System |
Not allowed |
No effect |
|||
Midpoint or Rollout RVR |
Not allowed |
Any two RVR sensors must be serviceable |
|||
Anemometer for runway in Use |
No effect if other ground source available |
||||
Ceilometer |
No effect |
MDH≥660 ft VIS or CMV ≥2500 m |
|||
Approach Lights |
Not allowed for operations with DH > 50 ft |
Not allowed |
Minimums as for NALS |
||
Approach lights except the last 210 m |
No effect |
Not allowed |
Minimums as for BALS |
||
Approach lights except the last 420m |
No effect |
Minimums as for IALS |
|||
PAPI VASI |
No effect |
CMV for ACFT CAT: A/В- 1500 m C/D - 2400 m |
|||
Standby power for |
No effect |
||||
Аpproach lights |
|
||||
Whole runway light system |
Not allowed |
Day: Minimums as for NALS Night: Not allowed |
|||
Edge lights |
Day - RVR 200m; Night: Not allowed |
Day - RVR 550m; Night: not allowed |
Day only Night: Not allowed |
||
Centerline lights |
Day - RVR 200m; Night: Not allowed |
Day: RVR 300m Night: Not allowed |
Day: RVR 400m Night: RVR 550m |
RVR≥ 750m VIS≥ 800m |
No effect |
CL lights spacing increased to 30m |
RVR 150m |
No effect |
|||
TDZ lights |
Day: RVR 200m Night: RVR 300m |
Day: RVR 300m Night: RVR 550m |
RVR≥ 750m |
No effect |
|
Standby power for runway lights |
Not allowed |
No effect |
87. Учувчилар томонидан минимумларни қайтадан ҳисоблаш ва NOTAM огоҳлантиришномаларига таъсирини аниқлаш мақсадида эксплуатантларнинг “Парвозларни бажариш бўйича қўлланмаси”га 13-жадвал киритилиши керак.
88. 13-жадвалдан фойдаланилганда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
жадвалда кўрсатилган ҳар-бир учиш-қўниш йўлагини чироқларининг элементи ўрнатилган минимумга индивидуал равишда таъсир қилади ва бошқа элементлар билан бирга кўриб чиқилиши мумкин эмас;
яқинлашиш чироқлари ва учиш-қўниш йўлагининг чироқларини камчилиги бир-биридан алоҳида кўриб чиқилади;
CAT II/III бўйича парвозларни амалга оширилганда RVR датчиклари ва чироқлитехника ускуналарининг элементларини биргаликдаги камчиликларини кўриб чиқиш мумкин эмас;
ускуналарнинг ҳар қандай элементларининг йўқлиги, фақат ILS тизими элементларидан ташқари CAT II/III бўйича парвозларни амалга оширилганда фақат RVR кўрсатичига таъсир қилади лекин DH кўрсаткичига эмас.