ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7491 Министерство финансов Республики Узбекистан 16/09/2019 01/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича “таҳлил таваккали” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-7491

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича “таҳлил таваккали” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятига “таҳлил таваккали” тизимини ишлаб чиқилишини ҳамда 2020 йилнинг 1 апрелидан жорий этилишини;

2019 йил 31 декабрга қадар “таҳлил таваккали” тизимини ўзаро ахборот алмашинувини ўрнатиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                           А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил «___» ________ ____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича “таҳлил таваккали” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича “таҳлил таваккали” тизимини (кейинги ўринларда тизим деб аталади) жорий этиш тартибини белгилайди.
  2. Мазкур Низомга асосан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини назорат қилиш мақсадида Инспекция фаолиятига тизим жорий этилади.

Ушбу тизимда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси соҳасида қонунбузилиш (кейинги ўринларда қонунбузилиш деб аталади) хавфини автоматик тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

  1. Тизим Инспекциядаги мавжуд ички ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ташқи маълумотларга, веб саҳифалар ва ижтимоий тармоқлардан олинган ахборотларга асосан қуйидаги йўналишларда:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сарфланган хомашё ва ёрдамчи материалларнинг тайёр маҳсулотга нисбатан номутаносиблигини;

этил спиртини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот намуналарини синовдан ўтказиш натижалари бўйича мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) қайта ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилишини;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларнинг бузилишини;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш ахборот тизимига ўз вақтида ёки тўлиқ киритмаслик ёхуд нотўғри маълумот киритиш ҳолатларини;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ ҳисоботларга мунтазам равишда қайта ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлигини;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорликнинг мавжудлигини;

ташкилотлар ҳисобот даври мобайнида дастлаб рўйхатга олинган юридик манзилини ёки технологик жиҳозларни мунтазам равишда ўзгартириб борилганлигини;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан айнан бир ташкилот фаолиятидан норозилиги ҳақидаги мурожаатларни ва бошқа йўналишларни таҳлил қилади.

  1. Тизим мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган йўналишларга асосан:

ташкилотлар томонидан ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини, техник ва технологик нормаларга риоя этилишини;

ташкилотларда маҳсулот айланмасининг ҳақиқий ҳажмларини ҳамда лицензион талабларга риоя этилишини таҳлил қилади.

Таҳлил натижалари баллик тизим асосида ташкилотларда қонунбузилиш хавфи даражаси баҳолаб борилади.

  1. Тизим орқали ташкилотларда қонунбузилиш хавфи даражасини баллик тизимда таҳлиллар давомида аниқланган камчиликлар сони ва оғирлик даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
  2. Инспекция томонидан тизим маълумотлари асосида шакллантирилган ташкилотларда қонунбузилиш хавфи даражаси таҳлили чорак давомида бир маротаба ҳар чоракдан кейинги ойнинг 25 санасигача ўтказилади.
  3. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Инспекция томонидан ташкилотларда қонунбузилиш содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текшириш ўтказиш юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) мурожаат қилинади.
  4. Тизим орқали баллик тизими натижаларига кўра қонунбузилиш содир этиш хавфи даражаси қуйидаги уч тоифага бўлинади:

қонунбузилиш содир этиш хавфи юқори бўлган ташкилотлар;

қонунбузилиш содир этиш хавфи ўртача бўлган ташкилотлар;

қонунбузилиш содир этиш хавфи паст бўлган ташкилотлар.

2-боб. Қонунбузилиш содир этиш хавфи юқори, ўртача ёки паст бўлган ташкилотлар билан ишлаш

  1. Инспекция томонидан қонунбузилиш содир этиш хавфи юқори, ўртача ёки паст бўлган ташкилотлар рўйхати тизим маълумотлари асосида шакллантирилади.
  2. Тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатга асосан қонунбузилиш содир этиш хавфи юқори ташкилотларда текшириш ўтказиш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилинади.
  3. Тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатда келтирилган ташкилотларга Инспекция томонидан қонунбузилиш содир этиш хавфи ўртачалиги тўғрисида аниқланган тафовут ҳамда камчиликлар батафсил баён қилинган ҳолда ёзма равишда хабарнома юборилади.

         Аниқланган тафовут ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ташкилотлар томонидан аниқлаштирилган қайта маълумот ҳамда асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда ёки тақдим этилган маълумотларда қонунбузилишлар бартараф этилмаганлиги аниқланганда Инспекция текшириш ўтказиш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилади.

  1. Инспекция томонидан қонунбузилиш содир этиш хавфи паст бўлган ташкилотларга аниқланган тафовут ҳамда камчиликлар батафсил баён қилинган ҳолда ёзма равишда хабарнома юборилади ва улар фаолиятини текшириш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилинмайди.

3-боб. Якуний қоидалар

  1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
  2. Қонунбузилиш содир этиш хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

 

 

Ижрочи: Н.Тешаев

Тел.: (871) 244-19-95

Общие предложения

81