ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7490 Хокимият города Янгиер 06/09/2019 21/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Янгиер шаҳри иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7490

            ЛОЙИҲА

 

ЯНГИЕР  ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

2019 йил  “     ”________                                               _______    -сон                       Янгиер.ш

 

Янгиер шаҳри иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Янгиер шаҳри иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш давридабарқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4407-сонли қарори , Сирдарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунининг  6, 14-моддалари, Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қаpop қиламан:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоийсоҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш давридабарқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”гиПҚ-4407-сонлиқарориҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун кабул қилинсин.

2. Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар(бундан буён – Комплекс тадбирлар)
1-иловага;

асосий муҳандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш
даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича
2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Шаҳар комиссияси (бундан буён Шаҳар комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар комиссияси (Ш.Мирзаев):

ўн беш кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тадбирлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсий масъулият ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Мирзаев ва А.Абдуқодиров шаҳардаги ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сувқувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин;

        назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. 2-туманлараро газтаъминоти ҳудудий бўлими (Б.Нажмиддинов), “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (А.Жабборов)

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

7. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Нурматов, шаҳар молия бўлими (Р.Сувонов) шаҳар комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топиш чораларини кўрсин.

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

8. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Мирзаев шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

9. Шаҳар комиссияси (Ш.Мирзаев) ушбу қарорнинг амалга оширилишини ҳар чоракда ўз мажлисларида танқидий кўриб борсин.

10. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 15 ноябрдаги 1195-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

12. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Шаҳарҳокимининг ўринбосарлари И.Нурматов, Ш.Мирзаев ва А.Абдуқодировлар зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                                                                                                                                                                                            И. Хўжаев

Общие предложения

117