ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7467 Министерство юстиции Республики Узбекистан 06/09/2019 21/09/2019 0
Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-7467

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ  ВАЗИРИНИНГ

Б У Й Р У Ғ И

1721135

П Р И К А З

МИНИСТРА  ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ  УЗБЕКИСТАН

 

2019  йил  “____”  сентябрь

№ _____-мҳ

____“  сентября 2019  года

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга қўшимча

ва ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

 

 

Вазир                                                                                                  Р. Давлетов

 

Тошкент шаҳри

 

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2019 йил ___ сентябрдаги

____-мҳ-сон буйруғига 
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш

 

 

1. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Олий малака комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва масъул котиби комиссия таркибидан тайинланади.”.

 

2. 7-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

Общие предложения

127