ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7460 Хокимият Сырдарьинской области 06/09/2019 21/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Гулистон тумани иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7460

ЛОЙИХА

   Сирдарё вилояти Гулистон тумани

ҚАРОРИ

 

 

      2019 йил «_____» ___________                    __________                                 Деҳқонобод ш-си

 

 

Гулистон тумани иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4407-сонли ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарорларини, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6,14-моддалари, “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4407-сонли ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарорлари ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.  

2.Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён – Комплекс тадбирлар) 1-иловага;

Асосий мухандислик коммуникацияларини ва технологик                   асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

Асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

Ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

Кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш хамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

Асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини  ҳудудлар бўйича 2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (бундан буён – туман комиссияси ) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман комиссия раислари ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

ўн беш кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонҳоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолатини танқидий ўрганиб чиқилишини;

Ўрганиш натижалари бўйича тумандаги ташкилот, корхоналар туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарори билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлансин.

4. Туман ҳокимлиги, тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.

5. Туман комиссия раиси ўринбосарлари;

тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, маҳаллий қозонҳоналар, иссиқлик, сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин;

Назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни хал қилиш ва аниқланган камчиликлари бартараф этиш, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин.

6. “Гулистонтумангаз” участкаси (У.Туропов), “Гулистон ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси (И.Хабибуллаев) 2019/2020 йиллар куз қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ботиров:

а) туман иқтисодиёти ва саноат бўлими (Ғ.Таджибоев), тумандаги тегишли ташкилот ва корхона, муассаса рахбарлари билан биргаликда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида худудлар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби маҳсулотларни ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

Ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) туман молия бўлими ( Б.Усмонов ) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган худудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Салиметов комплекс тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 10 октябрдаги “Гулистон тумани иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2792-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

10. Туман ҳокимлиги девонхонаси (Ю.Утаганов) мазкур норматив-хуқуқий хужжат “Гулистон хаёти” газетасида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказилишини ташкиллаштирсин.

11. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Б.Ботиров, Б.Салиметов ва О.Жўраевлар зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                             Ш.Гафуров

Общие предложения

105