ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7437 Хокимият Ромитанского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманда 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7437

ЛОЙИҲА

 

Туманда 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ромитан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.  Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 290 кишини ташкил этадиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун 37,8 фоиз (106 киши);

- ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий уқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 48,5 фоиз (136 киши);

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 6 фоиз (19 киши);

         - ногиронлар учун 3 фоиз (7 киши);

- туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1 фоиз  (4 киши);

- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 2,7 фоиз       (7 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун  1 фоиз ( 3 киши)

- сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилганлар учун 0 фоиз (  киши)

- кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар учун 0 фоиз ( 0 киши)

- ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар учун 0 фоиз ( 0 киши)

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот ва корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227 сонли қарорига мувофиқ ҳар бир ходим учун 12 ой давомида  ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия маблағлари тўлансин.

5. Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш макркази (Ў.Исломов)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

7. Мазкур қарор “Ромитаннома” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Наврўзов зиммасига юклатилсин.

 

 

              Туман ҳокими                                              Х.Тохиров.

Общие предложения

94