ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7412 Хокимият Каганского района 06/09/2019 23/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
2020 йилда тумандаги ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7412

ЛОЙИҲА

 

2020 йилда тумандаги ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

 банд  қилиб қўйиш тўғрисида

 

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “ Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тартиблари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга  талабларига асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасини қўллаб,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

           1. Когон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахлар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          2. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 327 кишини ташкил этадиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун  23,5 фоиз (77 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 59 фоиз (193киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 10,4 фоиз (34 киши);

ногиронлар учун 3,0 фоиз (10 киши); 

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 2,2 фоиз (7 киши); 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига  кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,9 фоиз (6 киши) миқдорда иш ўринлари захираси белгилансин. 

 

3. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини иловага мувофиқ таъминласинлар.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот ва корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227 сонли «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ҳар бир ходим учун 12 ой давомида  ҳар ойда энг кам иш ҳақининг     2 баравари миқдорида бандликка  кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тўлансин.

     5. Ушбу қарорнинг иккинчи бандига кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишда асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

       6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Мавлянов)га бир ҳафта    муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

7.Мазкур қарор “Когон ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Задаев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

Когон туман ҳокими                                                              Й.Жумаев

Общие предложения

327