ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7411 Хокимият Турткульского района 06/09/2019 21/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7411

“ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “____” __________ №________ Тўрткўл тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 5 декабрь кунги 965-сонли қарорига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш

учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш

    учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликлар

    учун ишчиларнинг рўйхати бўйича ўртача сонининг 160 кишини ташкил қиладиган 10 фоизи миқдорида, шу ҳисобдан:

а) ёлғиз ота, оналар ҳамда ёшгача ва ногирон болалар

учун 28,1 фоиз 45 киши;

б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 34,3 фоиз - 55 киши;

в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 15,6 фоиз

25 киши;

г) ногиронлар учун 3,7 фоиз - 6 киши;

д) Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенция ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3,1 фоиз - 5 киши;

е) Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган

ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 12,5 фоиз - 20 киши;

ё) одам савдосидан жабрланганларни иш билан таъминлаш

учун 2,5 фоиз - 4 киши миқдорида иш ўринлар захираси белгилансин.

2. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага, туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш

билан таъминлаш учун 2019 йил тугашидан 10 кун олдин, квота иш ўринлари жами миқдорининг камида 25 фоизи учун 2020 йил 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган 75 фоизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд этиб қўйиш) ҳақидаги яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд этиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар кўрсатилган маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман бандликка кўмаклашиш марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ўринларининг энг кам сонини белгилаш

ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 5 декабрь кунги 965-сонли қарорига мувофиқ белгиланган муддатларда ва белгиланган тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд этиб қўйилиши) ҳамда иш ўринлари санитария гигиена нормаларига ва ишчи ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

5. Ушбу қарор бажарилиши таъминланмаган тақдирда корхона, ташкилот муассаса ва хўжаликларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида

тенг шартларида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш

учун ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг

21-22-бандларига мувофиқ жарима солиниб ва шу бандлар асосида ишлар олиб борилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида

тенг шартларида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш

учун ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 5 декабрь кунги 965-сонли қарорига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд этиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этилган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази

билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги ҳисобга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (У.Айитбаев) ушбу қарорни тегишли корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар раҳбарларига етказсин ва бажарилиши устидан қатъий назорат қилишни таъминласин.

8. “Тўрткўлнома” газетасида ёритилган Тўрткўл тумани ҳокимининг 2018 йил 13 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1418-сонли қарори 2019 йил

31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Ибадуллаев зиммасига юклатилсин.

Тўрткўл тумани ҳокими: Я. Бабаджанов

Общие предложения

104