ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7392 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 10/09/2019 21/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7392

ЛОЙИҲА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Камондан отиш” спорт турини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни камондан отиш спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, мамлакатимизда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини ошириш мақсадида:

1. 16 май - “Камондан отиш” спорт тури куни сифатида белгилансин.

2. “Камондан отиш” спорт турини янада ривожлантириш
ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (А.Абдухакимов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахмонов), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов):

Мазкур Дастурга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар марказларида халқаро камондан отиш федерациясининг талаблари асосида “Камондан отиш” спорт тури учун очиқ ва ёпиқ спорт базаларини қуриш;

Миллий терма жамоани муносиб спортчилар билан таъминлаш ҳамда иқтидорли спортчиларни жаҳон миқёсига олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги вилоятлар марказида жойлашган ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатларида “Камондан отиш бўлимлари”, малакали тренер кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Камондан отиш” йўналиши бўйича ихтисослигини ташкил этиш ҳамда керакли спорт инвентарлари ҳамда спорт жихозлари билан таъминлаш;

“Камондан отиш” спорт тури бўйича республика, халқаро мусобақа
ва турнирларни доимий равишда ташкил этиш ва ўтказиш;

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ва интернет тармоқлари орқали аҳоли ўртасида камондан отиш спорти соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир этувчи восита сифатида ҳамда аждодларимиз Амир Темур, Бобур, Жалолиддин Мангубердилар камончиликга асос солган тариҳий шахслардан бўлиб, ўзимизнинг миллийлигимизни, урф-оддатларимизни ва мафкурамизни ривожланишига туртки бўлувчи спорт турларидан бири ҳисобланиб, ушбу спорт турини аҳолининг барча қатламларида кенг тарғибот этиш, оммалаштириш мақсадида медиа-режа ишлаб чиқиш;

мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлар, щитлар ҳамда камон спорт жиҳозлари, спорт кийимларини ишлаб чиқариш мақсадида инвестиция киритиш йўли орқали ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мунтазам қўллаб-қувватлаш, Республикада камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш, Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг устав фондини такомиллаштириш ҳамда спортчиларимизни халқаро мусобақаларда мунтазам қатнашишлари, шу жумладан, Камондан отиш федерацияси иш фаолиятини олиб бориши учун Тошкент шаҳрида маъмурий биносини қуриш
ва моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш учун ҳомийлик маблағларини жалб этиш бўйича таклифлар киритсин.

4. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси (ялпи тушуми) Ўзбекистон камондан отиш федерацияси фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилган бадал, ҳомийлик ва хайрия ёрдам кўринишидаги маблағлар миқдорига, лекин солиқ солинадиган фойданинг (ялпи тушумининг) ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камаяди;

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси томонидан спортчилар ва мураббийларга топшириладиган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар кўринишидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

5. Камондан отиш спорт тури бўйича спортчиларни ҳаммабоп ва сифатли спорт кийимлари ҳамда инвентарлари билан таъминлаш мақсадида асосий фаолияти “Камон, ўқ, щит ва камон спорт жиҳозлари” спорт кийимларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар беш йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинсин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буюртманомасига асосан камондан отиш спорт турини ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин;

Ўзбекистон камондан отиш федерациясига хорижда камондан отиш спорт тури бўйича халқаро мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг буюртмасига асосан ушбу спорт турини ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва муддатининг узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги спортнинг камондан отиш тури бўйича спорт мусобақалари ва турнирларни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ва интернет тармоқлари орқали мунтазам ва кенг ёритиш орқали камондан отиш спорт турини оммалаштиришга кўмаклашиш тавсия этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бир ой муддатда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хафвсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

            Президенти                                                               Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 2019 йил  “______________даги  

______-сон қарорига
ИЛОВА

 

“Камондан отиш” спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

 

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида халқаро камондан отиш федерациясининг талаблари асосида “Камондан отиш” спорт тури бўйича очиқ ва ёпиқ спорт базаларини қуриш

1.

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг буюртмаси ва техник топшириғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида «Камондан отиш»  спорт тури бўйича спорт базалар, жаҳон ва Осиё чемпионатларини ўтказиш мақсадида Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ шаҳрида жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт зоналарини намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш.

2019 йил
октябрь-ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, ҳомий ташкилотлар маблағлари

 

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида 2020-2024 йилларда намунавий лойиҳалар асосида “Камондан отиш” спорт тури бўйича спорт базалар ҳамда жаҳон ва осиё чемпионатларини ўтказиш мақсадида Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ шаҳрида жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт зоналарини қуриш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
октябрь-ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, ҳомий ташкилотлар маблағлари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

3.

2020-2024 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида “Камондан отиш”  спорт тури базалар ҳамда жаҳон ва осиё чемпионатларини ўтказиш мақсадида Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ шаҳрида жахон стандартларига жавоб берадиган спорт зоналарини қуриш ва жиҳозлаш учун зарур капитал қуйилмалар лимити ажратилишини назарда тутиш.

2020 - 2024 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, ҳомий ташкилотлар маблағлари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида тасдиқланган лойиҳа-смета асосида ҳамда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда “Камондан отиш” спорт тури базалари хамда спорт зоналарини қуриб, фойдаланишга топшириш.

2020- 2024 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, ҳомий ташкилотлар маблағлари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қурилиш вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

5.

Ҳар бир туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, “Камондан отиш” спорт тури бўйича секцияларни ташкил этиш.

2020- 2024 йиллар давомида

Туман, шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Ҳар бир туман (шаҳар)ларда ташкил этилган “Камондан отиш” спорт тури бўйича секцияларда қобилиятли ёш спортчиларни саралаш, селекция ишларини амалга ошириш.

Ҳар йил тасдиқланадиган календарь режага мувофиқ

Туман, шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

“Камондан отиш” спорт тури бўйича клублар ва спорт мактаблалари ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш.

2020 йилдан бошлаб,

доимий

Туман, шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

8.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Камондан отиш” спорт тури бўйича ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун замонавий спорт базасини қуриш.

2020- 2021 йиллар давомида

Тошкент вилояти ҳокимлиги,
ҳомий ташкилотлар маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

II. Малакали спортчиларни тайёрлаш ҳамда спорт жиҳозлари билан таъминлаш

9.

Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, “Камондан отиш бўлимлари” очиш
ва спорт жиҳозлари ҳамда спорт инвентарлари билан таъминлаш.

2020- 2022 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

10.

Ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатларида “Камондан отиш бўлимлари”ни очиш бўйича квоталар ажратиш ҳамда спорт жихозлари, спорт инвентарлари билан таъминлаш.

2020 йил

июнь

Давлат бюджети маблағлари,
ҳомий ташкилотлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

11.

Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида “Камондан отиш” йўналиши бўйича ихтисослигини очиш, спорт жиҳозлари ҳамда спорт инвентарлари билан таъминлаш.

2020 йил

июнь

Давлат бюджети маблағлари,
ҳомий ташкилотлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

12.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг профессор-ўқитувчилари ва малакали тренерларини жалб этган ҳолда ўқитишнинг янги инновацион технологияларини тадбиқ этган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича илмий-методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

Доимий

Давлат бюджети маблағлари,
ҳомий ташкилотлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

13.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарида жойлашган камондан отиш спорт базаларини 500 донадан спорт камонлари, ўқлари ва щитлар билан таъминлаш.

 

2020- 2024

йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, ҳомий ташкилотлар маблағлари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

14.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳузурида “Комплекс илмий гуруҳ”ни ташкил этиш.

Доимий

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маблағлари,
ҳомий ташкилотлар

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

15.

Миллий терма жамоани нуфузли мусобақалар ва ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш мақсадида малакали хорижий тренер-мутахасисиларни кенг жалб этиш.

2019 йил,

доимий

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маблағлари,
Давлат бюджети маблағлари,
ҳомий ташкилотлар

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

16.

Миллий терма жамоа аъзоларини доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказиб туриш учун замонавий тиббий ускуналар ҳамда фармокологик озуқалар (витаминлар) билан таъминлаш.

Доимий

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маблағлари,
Давлат бюджети маблағлари,
ҳомий ташкилотлар

Ўзбекистон Миллий Олимпий қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

III. Камондан отиш федерацияси фаолиятинини қўллаб-қувватлаш ва қўшимча шароит яратиб бериш

17.

Камондан отиш федерациясиниг маъмурий биноси қурилиши учун Тошкент шаҳридан ер участкасини ажратиш, қуриши ва фойдаланилишини таъминлаш.

2020 йил декабрь

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маблағлари,
Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

18.

“Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистон Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси сўрови асосида 2 дона “Lacetti” хизмат автомобили, 1 дона “Isuzu” русумли юк автомобили ва 1 дона “Isuzu” русумли автобус сотиб олиш учун тегишли шартномалар имзолашда амалий ёрдам кўрсатсин.

2020 йил

май

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маблағлари,
Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

“Ўзавтосаноат” АЖ

IV. «Камондан отиш» спорт тури бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирларни доимий равишда ташкил этиш ва ўтказиш

19.

“Камондан отиш” спорт тури бўйича клублар ва секциялар ўртасида мунтазам равишда республика миқёсида спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йилдан бошлаб,

доимий

Давлат бюджети маблағлари,
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари,

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

21.

“Камондан отиш” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Ўзбекистон терма жамоалари таркибига киритиш.

Доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

22.

“Камондан отиш” спорт тури бўйича мамлакатимизнинг буюк давлат ва жамият арбоблари хотирасига бағишланган халқаро турнирларни ўтказиш.

Ҳар йил тасдиқланадиган календарь режага мувофиқ

Давлат бюджети маблағлари,
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари,

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси 

23.

Ҳар йили 16 майда - “Камондан отиш” спорт тури кунини кенг нишонлаш юзасидан Тошкент шаҳрида Камондан отиш спорт тури бўйича тадбирларни юқори савияда ўтказишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил
II чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

24.

Камондан отиш спорт тури бўйича миллий терма жамоа аъзоларини халқаро жаҳон, осиё чемпионатлари ҳамда халқаро турнирлар, ҳалқаро ўқув-машғулот йиғинларида мунтазам қатнашишини таъминлаш

Доимий

Давлат бюджети маблағлари,
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари,

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

V. Мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлар, щитлар ҳамда камон спорт жиҳозлари, спорт кийимларини ишлаб чиқариш мақсадида инвестиция киритиш йўли билан ишлаб чиқаришни ташкил этиш

25.

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси негизида жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлар, щитлар, спорт кийимлари ҳамда “камон спорт жиҳозлари” ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва “Камондан отиш” спорт тури билан шуғулланиш учун ҳудудларга етказиб берилишини таъминлаш

2020 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари,

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ,

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси,

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

26.

Ишлаб чиқарилган миллий ва профессионал чет эл брендкамонлари, ўқлар, щитлар” спорт кийимлари ҳамда “камон спорт жиҳозлари” Камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликда хорижий давлатларга экспорт қилишни ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш.

2020 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ,

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси,

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

27.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган чет эл бренд камонкашлик спорт жиҳозларини хорижий давлатларга эксперт қилиш мақсадида Ўзбекистон худудида “Дистрибьютер” фирмаларини Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси билан биргаликда ташкил этиш.

2020 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ,

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси,
Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

28.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган камондан отиш спорт жиҳозларини хориждан республикага олиб кириладиган камондан отиш спорт жиҳозларини божхона тўловларидан озод этиш.

2020-2024 йиллар давомида

-

Давлат божхона қўмитаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

VI. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ва интернет тармоқлари орқали аҳоли ўртасида камондан отиш спорти соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир этувчи восита ҳамда тариҳий аждодларимиз томонидан камончиликга асос солган буюк шаҳслардан бири бўлиб, ўзимизнинг миллийлигимизни, урф-одатларимизни ва мафкурамизни ривожланишига туртки бўлувчи спорт турларидан бири ҳисобланиб ушбу спорт турини аҳолининг барча қатламларида кенг тарғибот этиш, оммалаштириш мақсадида медиа-режа ишлаб чиқиш

29.

Тарихий аждодларимиз Амир Темур, Захириддин Мухаммад Бобур, Жалолиддин Мангубердилар томонидан миллий камончиликга асос солган буюк шахслардан бўлиб, ўзимизнинг миллийлигимизни, урф-одатларимизни ва мафкурамизни ривожланишига ҳамда эъзозланадиган “Камондан отиш” спорт турини кенг тарғиб қилиш, бунда:

“Камондан отиш” миллий спорт турини, шу жумладан реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш орқали оммалаштириш;

“Камондан отиш” спорт тури бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш;

Ёшлар, айниқса ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга йўналтириш бўйича алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш орқали оммалаштириш медиа-режасини ишлаб чиқиш.

2020 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Республика маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

30.

“Камондан отиш” спорт тури бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика мусобақаларини мунтазам ёритиб бориш, маҳоратли спортчи ва тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

доимий

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

31.

“Камондан отиш” спорт тури бўйича ўқув қўлланмалар, дарсликлар, китоблар ва бошқа илмий-методик адабиётлар, “Ўзбек камонкашлик”нинг илмий-оммабоп журналини нашр этиш ва нашр маҳсулотлари, баннерлар, плакатлар, шунингдек электрон оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.

2020 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Республика маънавият ва маърифат маркази,

“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси

 

Общие предложения

92