ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7385 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 11/09/2019 20/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7385

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек уларни қишки спорт турлари билан шуғулланишлари учун зарур
шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тоғ чанғи ва фигурали учиш спорт турлари буйича қишки Олимпия уйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё уйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда медаллар қўлга киритилмоқда. 2019 йилнинг март ойида пойтахтимизда “Humo Arena” – кишки спорт турларини ривожлантириш бўйича кўптармоқли маркази фойдаланишга топширилди. Шунингдек, жорий йил якунига қадар “Amirsoy” тоғ-чанғи дам олиш масканини фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, қишки спорт турларини ривожлантиришда қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг мавжудлиги мазкур йўналишда мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, қишки спорт турларини ривожлантириш учун замонавий моддий-техника базанинг етарли эмаслиги, халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозларининг етишмаслиги ушбу спорт турларини оммалаштиришда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда;

иккинчидан, қишки спорт турлари бўйича спорт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими
бу борада малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш имконини бермаяпти;

учинчидан, давлат-хусусий шериклик шартларида қишки спорт турлари бўйича замонавий моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яратиш бўйича нодавлат сектор билан ўзаро муносабатларнинг паст даражада эканлиги ушбу соҳада мавжуд муаммоларни самарали ҳал этишга имкон бермаяпти;

тўртинчидан, жойларда қишки спорт турлари бўйича спорт иншоотлари ва инфратузилмаси мавжуд эмаслиги мусобақаларнинг тизимли ўтказилишига ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тизимини яратишга, терма жамоалар таркибини сифатли тўлдириш учун спорт захирасини шакллантириш
ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашни таъминлашга тўсқинлик қилмоқда;

бешинчидан, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги спорт иншоотларини сифатли сақланишига, фойдаланишига ва иншоотлардаги спорт анжом ва жиҳозларига замонавий хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.

Қишки спорт турларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оммалаштириш, замонавий моддий-техника базасини яратиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни йўлга қўйиш,
спортчиларни халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, Пекин шаҳри (Хитой)да 2021 йилда бўлиб ўтадиган қишки
Осиё ўйинлари ҳамда 2022 йилда ўтказиладиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш мақсадида:

1. Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш
дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида назарда тутиладиган Давлат бюджети маблағлари;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, жамғармалар, спорт федерациялари (уюшмалари), клублари, хорижий инвесторлар, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг:

жойларда барпо этилаётган “Business city” шаклидаги замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида 2019-2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонларни қуриш;

қишки спорт турлари бўйича хорижий мутахассис ва тренерларни ишга жалб қилиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида
уй-жой ажратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиладиган ёпиқ муз қопламали спорт саройларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кишки спорт турлари буйича федерациялари билан келишилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Пахтакор” спорт базасини реконструкция қилиш ишларини  тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ 2022–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда ўрнатилган тартибда зарур бўлган марказлашган капитал қўйилмалар лимити ажратилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019 йилдан бошлаб:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида
қишки спорт турлари бўйича кафедра ташкил қилсин;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавр йўналишига ажратилган қабул квоталарини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилиши юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2019 йилдан Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва бу соҳа учун малакали тренерларни тайёрлаш муаммоларига бағишланган давлат илмий техник дастурлари доирасида илмий-амалий лойиҳалар танловини ташкил қилсин.

8. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2019-2023 йиллар мобайнида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон хокккей федерацияси билан келишилган тавсияларига асосан истисно тариқасида танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри 10 нафар қишки спорт турлари бўйича ўқитувчилар ва тренерларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташ харажатларини “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан 2019-2023 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олган, малака оширган, стажировкадан ўтган профессор-ўқитувчилар
ва тренерлар давлат таълим муассасаларида қишки спорт турлари йўналишлари бўйича шартнома асосида камида 5 йил муддат фаолият олиб борадилар.

9. 2023 йил 31 декабрга қадар қуйидагилар:

Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шўба ташколотлари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактаблари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилсин;

Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шўба ташколотлари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактаблари жалб қилинган хорижий спортчиларга ва мутахассисларга тўланадиган даромадларга ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилсин;

Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шўба ташколотлари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактаблари қишки спорт турлари бўйича спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари ва махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.

Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шўба ташколотлари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактабларига олти ойдан ошиқроқ муддатга тузилган шартномалар асосида жалб қилинган хорижий спортчилар ва мутахассислар Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти деб ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

10. Белгилаб қўйилсинки:

фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шўба ташколотлари ва қишки спорт турлари буйича профессионал клублар ва нодавлат болалар спорт мактабларнинг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади;

ўқув-машғулот, мавсумолди ва ўйинолди йиғинлар вақтида спортчиларни, мураббийлар таркибини ва қишки спорт турлари бўйича спорт жамоаларининг бошқа ходимларини овқатлантиришга (жумладан спорт озиқланишига), шунингдек, уларни мукофотлаш (рағбатлантириш)ни сарфланадиган маблағлар ҳаражатларни жисмоний шахслар даромадлари этиб ҳисобланмасин;

қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларини тайёрлашга жалб қилинган хорижий спорт мутахассислари ва тренерларига ҳар ойда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваригача ҳақ тўланади.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномаларига кўра хориждан жалб этиладиган мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномаларига кўра хориждан жалб этиладиган мутахассисларга ва спортчиларни давлат божи ундирмаган ҳолда кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилиши, берилиши ва муддатининг узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг, Қишки спорт турлари ассоциациясининг, ҳамда Ўзбекистон хоккей федерациясининг талабномалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни жалб қилишга рухсатномаларни беришни (узайтиришни), ҳамда кўрсатилган хорижий фуқароларга ўрнатилган йиғимларни ундиришсиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятига ҳуқуқларни тасдиқлашларни беришни (узайтиришни) ўрнатилган тартибда таъминласин.

14. Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
ва вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига – маҳаллий ва хорижий хусусий тадбиркорларга, идора ва ташкилотларга ўрнатилган тартибда жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ҳамда спорт иншоотларини қуриш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мазкур қарор асосида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан белгиланган тартибда қурилиш назоратини ўрнатсин.

16. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Дастурнинг
мазмун-моҳияти ҳамда унинг доирасида ташкиллаштириладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет тармоғи орқали аҳоли орасида мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласин.

17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ. Набиев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                   Ш.Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Реcпубликаси Президентининг

2019 йил “_______________даги

_________-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистонда қишки спорт турларини янада ривожлантиришнинг

ЧОРА-ТАБИРЛАРИ

 

 

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш

муддати

Молиялаштириш

манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш орқали уларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш,
мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш

  1.  

Давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонларни қуриш ҳамда уларни замонавий спорт асбоб-ускуналари
ва жиҳозлари билан таъминлаш.

2019-2023 йилларда

Хусусий шериклар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Оромгоҳ” ДУКнинг иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш.

Бунда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга белгиланган тартибда топширилишини, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қабул қилиб олинишини ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.

2019 йил
III чорак

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани жойлашган “Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонасининг “Белдирсой” спорт базасида енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, халқаро ва республика нуфуздаги мусобақаларни ўтказиш учун замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш.

 

2019-2020 йиллар

Ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Пахтакор” спорт базаси, унга туташ бўлган иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини реконструкция қилиш ва замонавий спорт
асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида, ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги

  1.  

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уйда халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдон қуриш ҳамда замонавий спорт
асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш.

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида, ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги

  1.  

Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига 1 та махсус автотранспорт (автобус) воситасини ажратиш ҳамда уни сақлашга лимит ажратилишини таъминлаш.

2019 йил

Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги спорт таълим муассасаларини қишки спорт турлари бўйича замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш

2019-2023 йиллар

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Хусусий тадбиркорларга, идора ва ташкилотларга ўрнатилган тартибда жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ва спорт иншоотларини қуриш учун бино ва ер ажратиш
ҳамда имтиёзлар яратиб бериш.

 

2019-2023 йиллар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

II. Қишки спорт турлари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш,
шунингдек давлат спорт таълим муассасаларини хорижий адабиётлар билан таъминлаш

  1.  

2019 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия
ва спорт университетида қишки спорт турлари бўйича кафедра ташкил қилиш.

2019 йил
III чорак

Университетнинг бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавр йўналишига ажратилган қабул квоталарини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилиши юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш.

2019 йил
III чорак

Университетнинг бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва бу соҳа учун малакали тренерларни тайёрлаш муаммоларига бағишланган давлат илмий техник дастурлари доирасида илмий-амалий лойиҳалар танловини ташкил қилиш.

2019 йилдан бошлаб,

ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги,

Фанлар Академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан истисно тариқасида танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри ёш профессор-ўқитувчилар ва тренерларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташларини ташкил этиш.

 

2019-2023 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Давлат спорт таълим муассасаларини қишки спорт турлари бўйича замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш.

2019-2023 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг ўқув жараёнига халқаро тажрибаларни татбиқ этиш, Ўзбекистон спорт терма жамоалари ўқув машғулотларига ва тайёргарлик жараёнларига оид видео ва кўргазмали материаллар билан таъминлаш.

2019-2023 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини қишки спорт турлари бўйича замонавий техник воситалар ва махсус лаборатория ускуналари (анжомлари) билан жиҳозлаш.

2019-2023 йилларда

Инновацион ривожлантириш
ва новаторлик ғояларини
қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги,

Фанлар Академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

III. Юқори малакали хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассисларни ўқув-машғулот жараёнларига кенг жалб
қилиш орқали спортчи ва тренерлар ўртасида касбий тажриба орттиришни амалга ошириш

  1.  

Кўргазмали материаллар, мультислайдлар, фильмлар орқали аҳолининг кенг қатламларига, айниқса ўсмир-ёшларга қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш

2019-2023 йиллар

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълими,
Халқ таълими вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қишки спорт турларини ривожлантириш, ўқув-машғулот жараёнида илмий-услубий технологияларни такомиллаштириш, терма жамоаларни тайёрлашда юқори натижаларга эришган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш (Россия, Жанубий Корея, Япония, Германия, Франция, Швецария, АҚШ, Канада давлатлари мисолида)

2019-2023 йилларда

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт
 
вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетолог ва етакчи спорт мутахассисларидан таркиб топган Комплекс илмий гуруҳларини тузиш

2019 йил

III чорак

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълими,
Халқ таълими вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси,
қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига қишки спорт турлари бўйича нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш, улар иштирокида анжуманлар, амалий маҳорат сабоқлари ва намунали ўқув дарсларини ўтказиш ҳамда ўқув, спорт ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш.

2019-2023 йилларда

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий Олимпия қўмитаси,
қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1. .

Қишки спорт турлари бўйича турли даражадаги халқаро спорт мусобақаларига қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси иштирокини таъминлаш

Доимий

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

 

Жисмоний тарбия ва спорт
 вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

 

  1. .

Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинларига қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси муваффақиятли иштирокини таъминлаш

2021 йил

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт
 вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1. .

Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига қишки спорт турлари  бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси мувафақиятли иштирокини таъминлаш

2022 йил

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт
 вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

IV. Қишки спорт турлари бўйича саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар ва ёшларни қишки спорт
турлари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларни ҳар томонлама жисмоний камол топишига ва соғлом турмуш
тарзига эҳтиёжни шакллантиришга йўналтирилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва тарбиявий
ишларни олиб боришни ташкил этиш

  1.  

Давлат спорт таълими муассасаларида спортнинг қишки турлари, айниқса  конькида фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей турлари бўйича бўлимларни ташкил этиш

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Муассасаларнинг ажратилган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турлари бўйича саралаш, селекция ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар, қизларнинг юқори даражадаги иқтидорини аниқлашга имкон берувчи спорт тадбирларини ташкил этиш.

 

2019 йилдан бошлаб

ҳар йили

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қишки спорт турлари бўйича республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш, ғолиб спортчиларни аниқлаш ва тантанали равишда тақдирлаш:

1-босқич — туман (шаҳар) миқёсида;

2-босқич — ҳудудлар миқёсида;

3-босқич — республика миқёсида (финал).

2019 йилдан бошлаб

ҳар йили

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги,  
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Давлат спорт таълими муассасалари спортчилари ўртасида қишки спорт турлари бўйича ҳудудий, республика ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.

2019 йилдан бошлаб

ҳар йили

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги,  
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган умумтаълим мактаблари, спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида турли давра суҳбатлари, шоулар, “онлайн” мулоқотлар, маҳорат сабоқларини ўтказиш

Йил давомида

Ўзбекистон “Ёшлик”

жисмоний тарбия ва спорт жамияти ва ҳомийлар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,
 Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги,
 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида соғлом
турмуш тарзини тарғиб қилиш, Дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёни тўғрисида кенг
ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш

  1.  

Қишки спорт турлари бўйича ташкиллаштирилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш

 

2019 йилдан бошлаб ҳар йили

Ижрочилар
ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

  1.  

2021 йил Хитойда бўлиб ўтадиган қишки Осиё ўйинларининг очилиши ва ёпилиш маросимини ҳамда Ўзбекистон спорт вакилларининг иштирокидаги намойишларни тўғридан-тўғри “Sport” телеканали орқали ёритиш

 

Мусобақа ўтадиган даврларда

Ижрочилар
ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкилаштириладиган қишки спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ижтимоий рекламали ахборот сифатида текин жойлаштириш

2019 йилдан бошлаб ҳар йили

Ижрочилар
ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

  1.  

Ривожлантирилаётган қишки спорт турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида республика ва маҳаллий телерадиоканаллар, босма
ва Интернет нашрлари орқали туркум кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш ва ҳамда мақолалар чоп этиш

2019 йилдан бошлаб ҳар йили

Ижрочилар
ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари

 

  1.  

Мамлакатда ташкил этиладиган қишки спорт турлари бўйича рейтингли ва нуфузли халқаро мусобақалари иштирокчи совриндорлари тўғрисида туркум кўрсатувлар тайёрлаш ва онлайн тарзда кенг аҳолига етказиш

2019 йилдан
III чоракдан бошлаб

доимий

Ижрочилар
ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

 

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турларини тарғиб қилувчи ижтимоий роликлар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, мақолалар яратиш
ва уларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, аҳоли яшайдиган жойларда тарғибот баннерларини жойлаштириш

Доимий

Ижрочилар
ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси

 

Общие предложения

89