ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7348 Республиканский совет по координации деятельности органов самоуправления граждан 05/09/2019 20/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-7348

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 29-сон, 694-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

3. Белгилансинки, иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ харажатлар туманлар ва шаҳарлар бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” __________ даги

____-сон қарорига

ИЛОВА

Посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар

поселкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари

шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинлари

Фуқаролар йиғини раиси

7

6

Фуқаролар йиғини масъул котиби

6

5

Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари

6

5

Ҳарбий ҳисобга олиш бўйича мутахассис

5

4

Общие предложения

144