ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
732 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 27/09/2018 12/10/2018 0
Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
ID-732

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга
доир чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини аниқлаш юзасидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини янада ошириш, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ҳисобидан чиқариш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

2. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки қисмларини реализацияга қаратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 январдан амалга киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 январга қадар шакллантирсин;

белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизмини 2019 йил 1 июнга қадар амалиётга жорий этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби мажбурийлиги ва муҳимлигини ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиладиган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” доирасида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.

5. “Ўзметкомбинат” АЖ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан бирга уч ой муддатда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситаларини ҳудудларда қабул қилиш тартиби юзасидан асослантирилган таклиф киритсин.

6. “Асака” акциядорлик-тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситалари эгалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.

7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                              А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” _______ даги

_____- сон қарорига 

ИЛОВА

 

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган

автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг

фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан

чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки қисмларини
реализацияга қаратиш тартиби
тўғрисида

низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ва мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки қисмларини реализацияга қаратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

2-боб. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган

автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш

3. ДЙҲХХ органлари томонидан ўтказиладиган мажбурий техник кўрикнинг умумлаштирилган якуни натижаларига кўра, ҳисобот йилида мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган, лекин техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари рўйхати ҳисобот йилининг 1 октябрь санасига қадар электрон ва босма шаклларда 1-иловага мувофиқ тузилади.

Бундай автомототраспорт воситаларининг рўйхати Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) (кейинги ўринларда ДЙҲХХ ҳудудий органи деб юритилади) томонидан туман (шаҳар) кесимларида тузилади.

4. ДЙҲХХ ҳудудий органи раҳбари томонидан ҳисобот йилининг 10 октябрига қадар мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ хабарномалар юборилади.

Хабарномада:

белгиланган муддатда техник кўрикка тақдим этилмаган автомототраспорт воситасининг русуми ва давлат рақам белгиси;

автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишнинг мажбурийлиги ва муҳимлиги;

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори;

техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасининг эгаси ёки ваколатли шахси томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда автомототранспорт воситасининг эгаси ёки ваколатли шахснинг мажбуриятлари;

автомототранспорт воситаларини техник кўриги ўтказиладиган жой тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

5. Ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг рўйхати ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан 3-иловага мувофиқ алоҳида шакллантирилади.

Мазкур рўйхат ДЙҲХХ органининг тегишли рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлим(бўлинма)ларидаги маълумотлар (эгалик қилувчи шахсга ва автомототранспортга доир маълумотлар, рўйхат манзили) билан таққосланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

3-боб. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган автомототранспорт воситаларининг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан чиқариш, утилизацияга қабул
қилиш ёки қисмларини реализацияга қаратиш тартиби

6. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхати нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг ҳудудийлиги бўйича ички ишлар туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)ларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларига юборилади.

7. Ички ишлар туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)лари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари томонидан бир ой муддатда охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхатига асосан:

рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг фуқаролар йиғинлари ва ички ишлар органлари таянч пунктлари кесимидаги рўйхатлари ишлаб чиқилади;

фуқаролар йиғинлари фаоллари (вакиллари, посбонлари) ва ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларидан иборат гуруҳ томонидан ўзларининг хизмат кўрсатиш ҳудудида рўйхатда турган ва охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларининг турар жой манзили бўйича, фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузмаган ҳолда, уларнинг розилиги билан инвентаризациядан ўтказилади.

Инвентаризация жараёнига заруратдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларининг ДЙҲХХ, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хизматлари, шунингдек ҳудудий нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.

8. Инвентаризация жараёнида:

автомоторанспорт воситаси эгаси (ёки унинг ваколатли шахси)нинг паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжати, рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномаси (техник паспорти, техник талони) амалда мавжудлиги, бутлиги, техник ҳолати ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари кўздан кечирилади;

автомоторанспорт воситаси мавжуд бўлмаса, қаерда ва нима асосда фойдаланилаётганлиги ёки сақланаётганлиги, мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлик сабаблари аниқланади;

автомоторанспорт воситасининг эгаси мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ, хабарномада келтириладиган маълумотлар билан таништирилади, зарур ҳолларда профилактик тушунтириш ишлари ўтказилади;

йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолати аниқланса, ушбу ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади;

мазкур Низомнинг 4-иловага мувофиқ далолатнома уч нусхада тузилади.

Автомоторанспорт воситасининг фойдаланишга яроқли ёки яроқсизлиги юзасидан тузилган далолатнома, автомототранспорт эгаси (ёки унинг ваколатли шахси), у бўлмаганда холислар томонидан имзоланади.

Далолатнома ҳар бир автомототранспорт воситаси учун алоҳида тузилади.

9. Инвентаризациядан ўтказилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда унинг эгасига:

автомототранспорт воситасини ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикка тақдим этиш юзасидан мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ хабарнома берилади;

фойдаланишга яроқсиз деб топилганларини утилизацияга топшириш ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлиш тавсия этилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, тасарруф этилишига тақиқ ёки хатлаб қўйилган автомототранспорт воситасилари бундан мустасно.

10. Инвентаризация натижалари бўйича тузилган далолатномаларнинг нусхалари ДЙҲХХ органининг автомототранспорт воситаси ҳисобда турган тегишли рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлим (бўлинма)ларига ва ДЙҲХХ ҳудудий органига юборилади, бир нусхаси автомототранспорт воситасининг эгасига берилади. 

11. Фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланиб, утилизацияга топширилиши ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлиниши тавсия этилган автомототранспорт воситаси ҳисобда турган тегишли ДЙҲХХ органининг рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлим(бўлинма)и ходими томонидан бир ой муддатда:

жойида кўрикдан ўтказилиб, натижалари юзасидан алоҳида транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилади;

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари олиб қўйилади ва далолатномага илова қилинади;

автомототранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби талабларига мувофиқ, ДЙҲХХ органларида ҳисобдан чиқарилади.

Зарурат бўлганда, автомототранспорт воситасининг эгасига ўрнатилган тартибда автомототранспорт воситасининг фойдаланишга яроқли бўлган қисмлари ва рақамли агрегатларини реализация қилиш учун ёки ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома берилади.

 

12. Автомототранспорт воситаларини утилизацияга қабул қилиш “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.

4-боб. Якуний қоидалар

 

13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан

 келинаётган автомототранспорт воситаларининг

ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга

яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан

чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки

 қисмларини реализацияга қаратиш

тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

 

 

___________________ туман (шаҳар) ҳудудида _______ йилда мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган,
                                      лекин техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари

 

                                                                              рўйхати

 

 

Автомототранспорт воситаси эгаси Ф.И.О.

Рўйхат манзили

Русуми

Тури

Давлат рақам белгиси

ишлаб чиқарилган йили

кузов

двигатель

шасси

мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган вақт

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

____________ туман (шаҳар) ИИБ

ЙҲХБ бошлиғи                                             __________                    _______________

                                                                             имзо                                 Ф.И.О.

 

________________20___ йил

 

 

 

 

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан

 келинаётган автомототранспорт воситаларининг

ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга

яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан

чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки

қисмларини реализацияга қаратиш

тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

 

 

Автомототранспорт воситаси мажбурий техник кўрикка тақдим

этилмаганлиги юзасидан

 

Х а б а р н о м а

 

Сизга тегишли бўлган “_______ русумли, _______ давлат рақам белгили транспорт воситангиз жорий йил ҳисобидан мажбурий техник кўрикка белгиланган муддатда тақдим этилмади.

Транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, устидан самарали назоратни ташкил этиш, шунингдек, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарорида автомототранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланган.

Ушбу транспорт воситасини 10 иш кун ичида мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, агар транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма ариза билан мурожаат қилишингиз ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этишингиз сўралади.

 

 

 

 

 

____________ туман (шаҳар) ИИБ

ЙҲХБ бошлиғи                                                                                                                                  __________                                                                                                                                                                                                                                                     _______________

                                                                                                                                                                   имзо                                                                                                                                                                                                                                                                Ф.И.О.

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан

келинаётган автомототранспорт воситаларининг

ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга

яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан

чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки
қисмларини реализацияга қаратиш
тартиби
тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

_________________ ЙҲХБ бошлиғи

       (ИИВ, ИИББ, ИИБ)

_______________________________

унвони, Ф.И.О.

_______________________________

(имзо, муҳр)

“_____”___________20___ йил

 

                             _________________ туман (шаҳар) ҳудудида _______ йиллар давомида мажбурий техник кўрикка
                                                                             тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари

                                                                                                              рўйхати

Автомототранспорт воситаси эгаси Ф.И.О.

Рўйхат манзили

Русуми

Тури

Давлат рақам белгиси

ишлаб чиқарилган йили

кузов №

двигатель №

шасси №

Охирги марта мажбурий техник кўрикка тақдим этилган йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“ТУЗДИ”

 

_________________ ЙҲХБ бошлиғи

(туман-шаҳар ИИБ)

_______________________________

унвони, Ф.И.О.

_______________________________

(имзо)

________________20___ йил

 

“Маълумотлар текширилди”

 

______________ ЙҲХБ РОИЎБ бошлиғи

(ИИВ-ИИББ-ИИБ)

_______________________________

унвони, Ф.И.О.

_______________________________

(имзо)

________________20___ йил

 

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан

келинаётган автомототранспорт воситаларининг

ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга

яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан

чиқариш, утилизацияга қабул қилиш
ёки қисмларини реализацияга қаратиш
тартиби
тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА

 

Охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт

воситасини эгасининг турар жой манзили бўйича ўтказилган инвентаризация натижалари

 

                                                          ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

Тузилган санаси: 20__йил «____» ________

Биз, __________________________________________________________________________

          (ички ишлар органи таянч пункти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича (катта) инспектори,  

_ _____________________________________________________________________________

фуқаролар йиғини вакили,  ҳолислар ёки бошқа мансабдор шахасларнинг Ф.И.О.)

томонидан техник кўрикдан ўтказилди.

 

1. Транспорт воситасининг маркаси, модели __________________________

6. Шасси (рама) рақами_______________________

2. Тури __________________________

7. Двигатель рақами _________________________

3. Ранги _________________________

8. Кузовнинг рақами _________________________

4. Ишлаб чиқарилган йили _________

9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт)нинг серияси ва рақами)____________________________________

5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси _____________________________________

10. Транспорт воситасининг тегишлилиги _________________________________________

______________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О.)

11. Турган жойи (яшаш жойи)____________________________________________________

12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди_______________________________________

______________________________________________________________________________

13. Техник ҳолати тўғрисидаги хулоса _____________________________________________

 

                   (техник соз, техник носоз, аниқланган камчиликлар,фойдаланиш учун яроқсиз)

     

 

_____________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________

 

                                                              Далолатнома тузувчилар:

 

_______________ фуқаролар йиғини ___________     __________          ____________________

         (Ф.Й. номи)                                                   (лавозими)                (имзоси)                             (Ф.И.О.)

 

______________ ИИБ   ______________    __________        _________     ___________________

     (туман, шаҳар)                     (ИИО ТП номи)          (лавозими)                 (имзоси)                    (Ф.И.О.)

 

 

                                                                        Холис:

_______________________                  ___________              ______________

       (яшаш манзили)                                                    (имзоси)                            (Ф.И.О.)

 

Далолатнома нусхасини олдим:

Автомототраспорт воситаси эгаси     ___________                 ______________

                                                                  (имзоси)                            (Ф.И.О.)

Общие предложения