ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7317 Хокимият Алтыарыкского района 05/09/2019 20/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Олтиариқ туманида 2020 йилда “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”
ID-7317

Олтиариқ туманида 2020 йилда  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож   ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш

ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги  Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари  тўпламлари, 2013 йил, 41-сон  543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари  тўпламлари, 2013 йил,  18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида:

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Олтиариқ  туманида квота иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби        1-иловага ҳамда Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги корхоналарда 2020 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётгаy шахслар учун банд килинган (квота) иш жойларини тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши шарт:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касблари бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун маҳсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

сафарбарлик чақирув заҳирасига киритилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.

3. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар;

корхона ва ташкилотлар, йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсин;

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётан шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар     (иш берувчилар) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши таъминлаб борилсин.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича тегишли Қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлиги ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

6. Корхоналар томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борилсин.

7. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Мазкур қарорни Низомнинг 1-иловага асосан тегишли корхона, ташкилот ва муссасаларга етказиш ва бажарилишини таъминлаш туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори К.Қобиловга  юклатилсин.    

9. Туман хокимининг 10.10.2018 йил кунидаги № 3272-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.      

10. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

11. Ушбу қарор бажарилишини назорати туман хокими ўринбосари   Ж.Жуманов зиммасига юклатилсин.

 

Туман хокими :                                            Х.Ниёзов

                              Туман ҳокимининг

“___” ________2019 йил

 ____ -сонли қарорига

1-илова

 

 

Иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби

 

1. Ж.Жуманов - туман ҳокими ўринбосари, комиссия раиси.

2. К.Қобулов -бандликка кўмаклашиш маркази директори, комиссия масъул  котиби

 

А Ъ З О Л А Р

 

1. Р.Мўсаев - туман ички ишлар бўлими бошлиғи  подполковник 

2. Р.Рахмонов – туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

3. Н.Нуролимов – Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими

4. И.Нодиров – Туман мудофаа ишлари бўлими

5. И.Ўлмасов – туман ижтимоий кўникма маркази бошлиғи

                  Олтиариқ туман ҳокимининг  "___"_________2020 йил                                               ____-сонли қарорига                                                                         2-илова  
Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш мақсадида ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимлар сонига кўра белгиланган энг кам иш ўринлари микдори 
Т/р Корхона ташкилот номи Жойлашган манзили Умумий ишловчи-лар сони 2020 йил учун жами банд килинган иш ўринлари Шундан
Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар Ногиронлар Пенсия олди ёшидаги шахслар Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар Одам савдоси қурбонлари Атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун
Жами Жумла-дан ногирон-лар учун
1 1-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ тумани Олтиариқ МФЙ Эзоз кучаси №3 53 5 2 0 2 1 2 0 0 0 0
2 2-Мактабгача  таълим муассасаси   Олтиариқ   тумани  Олтиариқ МФЙ О.Хакимов кучаси №52 41 4 1 0 2 1 1 0 0 0 0
3 3-Мактабгача  таълим муассасаси   Олтиариқ тумани  Олтиариқ МФЙ А.Темур кучаси №12 32 3 1 1 1 0 1 0 0 0 0
4 4-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ   тумани Кумирчи МФЙ Зархал кучаси №13 33 3 1 0 2 0 1 0 0 0 0
5 5-Мактабгача  таълим муассасаси   Олтиариқ  тумани Янгиқургон МФЙ Тошқўрғон кучаси №16а 31 3 1 1 1 0 1 0 0 0 0
6 6-Мактабгача  таълим муассасаси   Олтиариқ тумани Полосон МФЙ Мозорбоши кучаси №61 63 6 2 0 2 1 2 1 0 0 0
7 7-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ   тумани қизилтепа МФЙ Гулистон кучаси № 31 3 1 0 2 0 1 0 0 0 0
8 10-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Зилха МФЙ Навқирон кўчаси  30 3 1 0 1 0 1 1 0 0 0
9 15-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Муқумий МФЙ Низомий кучаси №40 30 3 1 1 1 0 1 0 0 0 0
9 16-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Журак МФЙ Журак кучаси №70 61 6 2 1 2 1 2 0 0 0 0
10 18-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Повулгон МФЙ Марказий кучаси №28 33 3 1 0 1 0 1 1 0 0 0
11 20-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Навбахор МФЙ Машал  кучаси №13 32 3 1 1 1 0 1 0 0 0 0
12 22-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ тумани Азимобод МФЙ Зебо кучаси №18 35 4 1 0 2 1 1 0 0 0 0
13 24-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Катпут МФЙ Саккокий кучаси №16 38 4 1 1 2 0 1 0 0 0 0
14 28-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Полосон МФЙ Гулзор кўчаси  30 3 1 0 1 1 1 0 0 0 0
15 30-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ тумани Чордара мфй Чордара кўчаси № 74 44 4 1 0 2 1 1 0 0 0 0
16 31-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Файзиобод МФЙ Табасум кучаси №140 33 3 1 1 1 0 1 0 0 0 0
17 34-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Янгиқўргон МФЙ Маориф кучаси №1  30 3 1 0 2 0 1 0 0 0 0
18 35-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Тинчлик МФЙ Навоий кучаси № 65 7 2 1 2 1 2 1 0 0 0
19 37-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ тумани Тинчлик МФй Навоий кучаси №19 52 5 2 1 2 0 2 0 0 0 0
20 38-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Қапчуғай МФЙ Шарқ тонги кучаси № 21 32 3 1 0 1 0 1 1 0 0 0
21 39-Мактабгача  таълим муассасаси  Олтиариқ  тумани Полосон МФЙ Беруний кучаси №178 32 3 1 0 2 0 1 0 0 0 0
22 1-Умумий ўрта таълим мактаби   Олтиариқ МФЙ Ўзбекистон кўчаси №54 уй  145 15 5 5 3 2 5 0 0 0 0
23 1-ИДУМ Тинчлик МФЙ А.Навоий кўчаси 18а уй  72 7 2 0 2 1 2 2 0 0 0
24 2-Умумий ўрта таълим мактаби  Бўстон МФЙ А.Тэмур  кўча  74 7 2 1 3 0 2 1 0 0 0
25 2-ИДУМ Полосон МФЙ Полосонобод  кўчаси 115 12 4 2 2 2 4 2 0 0 0
26 3-Умумий ўрта таълим мактаби  Янгиқўрғон  МФЙ Исломобод   кўчаси, 2- уй 95 10 3 0 4 1 3 1 1 0 0
27 3-ИДУМ Файзиобод   МФЙ  Табассум  кўчаси, 143- уй 45 5 2 0 2 0 2 1 0 0 0
28 4-Умумий ўрта таълим мактаби  Олтиариқ  МФЙ Мустақиллик   кўчаси, 152- уй 68 7 2 1 2 1 2 0 1 0 0
29 4-ИДУМ  Олтиариқ МФЙ Ўзбекистон кўчаси 58 уй  63 6 2 1 1 0 2 2 0 0 0
30 5-Умумий ўрта таълим мактаби  Олтиариқ  МФЙ  Қоратут  кўчаси, 1- уй 107 11 4 2 2 1 4 1 1 0 0
31 6-Умумий ўрта таълим мактаби   Жўрак МФЙ Чархчибуво к 83-уй  73 7 2 0 2 1 2 2 0 0 0
32 7-Умумий ўрта таълим мактаби   Жўрак МФЙ Чархчибуво к 83-уй  74 7 2 1 2 1 2 1 0 0 0
33 8-Умумий ўрта таълим мактаби  Эскараб МФЙ Эзгулик кўчаси  156 16 5 3 4 1 5 2 1 0 0
34 9-Умумий ўрта таълим мактаби   Янгиараб  МФЙ  Бойматамин  кўчаси, 9- уй 56 6 2 0 1 1 2 2 0 0 0
35 10-Умумий ўрта таълим мактаби   Брборлиқ МФЙ Шалола к 2-уй  68 7 2 1 2 1 2 1 0 0 0
36 11-Умумий ўрта таълим мактаби  Катпут МФЙ    Саккокий   кўчаси, 1- уй 78 8 3 1 3 1 3 0 0 0 0
37 12-Умумий ўрта таълим мактаби   Бўрборлиқ МФЙ Х.Ўринбоев к 4-уй  50 5 2 0 2 0 2 1 0 0 0
38 13-Умумий ўрта таълим мактаби  Полосон МФЙ Ибинсино кшчаси №167 уй  87 9 3 1 2 1 3 1 1 0 0
39 14-Умумий ўрта таълим мактаби  Олмазор  МФЙ  Maрғилон йўли кўчаси, 23- уй 78 8 3 1 3 1 3 0 0 0 0
40 14-сон мусиқа мактаби  Oлтиaриқ шaҳaрчaси  Мустaқиллик кўчaси, 50-уй 78 8 3 1 2 1 3 1 0 0 0
41 15-Умумий ўрта таълим мактаби  Повулғон МФЙ   Марказий  кўчаси, 38- уй 68 7 2 0 3 1 2 1 0 0 0
42 16-Умумий ўрта таълим мактаби   Фaйзиобод  МФЙ  Табасум  кўчаси, 145- уй 63 6 2 0 2 1 2 1 0 0 0
43 17-Умумий ўрта таълим мактаби  Зилха МФЙ Атоий кўчаси 20- уй 90 9 3 1 3 1 3 0 1 0 0
44 18-Умумий ўрта таълим мактаби   Файзиобод  МФЙ    Табассум  кўчаси, 23- уй 40 4 1 0 2 0 1 1 0 0 0
45 19-Умумий ўрта таълим мактаби  Оқбўйра  МФЙ  Оқбўйра кўчаси  80 8 3 1 2 1 3 1 0 0 0
46 20-Умумий ўрта таълим мактаби  Тинчлик МФЙ  Гулистон к 114-уй  92 9 3 1 2 1 3 1 1 0 0
47 21-Умумий ўрта таълим мактаби   Тинчлик МФЙ Гулистон к 115-уй  102 10 3 2 2 1 3 1 1 0 0
48 22-Умумий ўрта таълим мактаби   Жўрак МФЙ Сертут к  14-уй  48 5 2 1 1 0 2 1 0 0 0
49 23-Умумий ўрта таълим мактаби  Эскиараб Дўслик   кўчаси, 42- уй 57 6 2 1 2 0 2 1 0 0 0
50 25-Умумий ўрта таълим мактаби  Жўрак МФЙ Ёшларобод кўчаси № 8 уй  68 7 2 1 2 1 2 1 0 0 0
51 26-Умумий ўрта таълим мактаби   Азимбод  МФЙ Жасорат  кўчаси, 1- уй 69 7 2 1 2 1 2 1 0 0 0
52 27-Умумий ўрта таълим мактаби   Қапчуғай МФЙ Мустақиллик   кўчаси 44 4 1 1 1 0 1 1 0 0 0
53 28-Умумий ўрта таълим мактаби  Ғайрат МФЙ Чордара кўчаси  кўчаси, 60- уй 67 7 2 1 2 0 2 1 1 0 0
54 29-Умумий ўрта таълим мактаби  Қизилтепа  МФЙ  Гулистон кўчаси, 1- уй 34 3 1 0 1 0 1 1 0 0 0
55 30-Умумий ўрта таълим мактаби  Кшмирчи   МФЙ  Кўимрчи  кўчаси, 114- уй 54 5 2 0 2 1 2 0 0 0 0
56 31-Умумий ўрта таълим мактаби  Полосон МФЙ Қапчуғай кўчаси  68 7 2 1 2 1 2 1 0 0 0
57 32-Умумий ўрта таълим мактаби   Фaйзиобод  МФЙ  ёғду  кўчаси,  51- уй 64 6 2 0 3 1 2 0 0 0 0
58 33-Умумий ўрта таълим мактаби   Тинчлик   МФЙ   оқ булов 20- уй 37 4 1 1 2 0 1 0 0 0 0
59 34-Умумий ўрта таълим мактаби  Олтиариқ  МФЙ  Чинортаги кўчаси  66 7 2 1 4 0 2 0 0 0 0
60 36-Умумий ўрта таълим мактаби  Янгиқўрғон МФЙ  Янгиқўрғон кўчаси, 96- уй 46 5 2 0 2 0 2 1 0 0 0
61 37-Умумий ўрта таълим мактаби  Олтиариқ МФЙ   Мусақиллик   кўчаси, 152- уй 52 5 2 0 1 0 2 1 1 0 0
62 38-Умумий ўрта таълим мактаби   Повулғон МФЙ   Тошобод   кўчаси, 11- уй 45 5 2 0 2 0 2 1 0 0 0
63 39-Умумий ўрта таълим мактаби   Тинчлик           МФЙ         Тинчлик          обод кўчаси, 38- уй 69 7 2 1 2 1 2 1 0 0 0
64 40-Умумий ўрта таълим мактаби  Жўрак МФЙ Қуйигузар К 51 5 2 0 2 0 2 0 1 0 0
65 41-Умумий ўрта таълим мактаби   Қапчуғай  МФЙ   Шарқтонги   кўчаси, 360- уй 46 5 2 0 2 0 2 1 0 0 0
66 42-Умумий ўрта таълим мактаби  Файзиобод МФЙ Намуна  кўчаси, 108- уй 44 4 1 0 2 0 1 1 0 0 0
67 Oлтиaриқ тумaн тиббийoт бирлaшмaси  Oлтиaриқ шaҳaрчaси  Ўзбeкистoн кўчaси, 3-уй 1572 157 47 9 40 6 47 5 10 40 0
68 Oltiariq tuman 1-sonli shifoxonasi Тинчлик МФЙ Шифокро кўчаси  63 7 2 1 3 0 2 1 0 0 0
69 "FAYZIOBOD" viloyat bolalar silga qarshi kurash sanatoriyasi ФАЙЗИОБОД КФЙ ЕШЛИК КУЧАСИ 55 УЙ 133 13 4 2 1 2 4 2 2    
70 Oltiariq tuman "KEKSALAR VA NOGIRONLAR, URISH VA MEHNAT FAXRIYLARI UCHUN" sanatoriya  Қизилтeпa МФЙ сиҳaтгoҳлaр кўчaси, 1-уй 191 19 6 3 5 2 6 2 1 0 0
71 OLTIARIQ TUMAN MAKTABGACHA TA'LIM BO'LIMI  Oлтиaриқ МФЙ  Мустaқиллик кўчaси 40 4 1 0 1 1 1 1 0 0 0
72 Oltiariq tuman Davlat sanitariya epidemiologiya nazorati markazi Тошкент МФЙ Ўзбeкистoн кўчaси, 5-уй 87 9 3 0 4 1 3 1 0 0 0
73 Oлтиaриқ тумaн мaдaният бўлими-тумaн мaдaният вa axoли дaм oлиш мaркaзи  Oлтиaриқ шaҳaрчaси  Мустaқиллик кўчaси 51 5 2 1 2 0 2 0 0 0 0
74 Oлтиaриқ тумaни Xaлқ тa'лими бўлими  Тинчлик МФЙ Тинчликoбoд кўчaси 43 4 1 0 2 1 1 0 0 0 0
      6187 620 197 61 190 50 197 58 24 40 0

Общие предложения

266