ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7086 Хокимият Чиракчинского района 29/08/2019 13/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-7086

Лойиҳа

ЯККАБОҒ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ 

2019 yil “___” ___________ _________-sonli Yakkabog tumani

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини

белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й..., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 179 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 38 фоиз (68 киши);

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 39 фоиз (70 киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 7 фоиз (12 киши);

-ногиронлар учун 4 фоиз (7 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 5 фоиз ( 9 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 6 фоиз (11 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 1 фоиз ( 2 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар Яккабоғ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази хабардор қилинсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда Яккабоғ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича Яккабоғ туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача Яккабоғ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 йил) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, “Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ойи давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тавсия этилсин.

9. Яккабоғ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Б.Нормуродов)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

10. Яккабоғ туман ҳокимининг 2018 йил 10-октябрдаги Х-2173/10-сонли қарори 2019 йил 31-декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Яккабоғ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Тиловов зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Яккабоғ туман ҳокими А.Сафаров

Қарор лойиҳасини тузди

____________ Б.Нормуродов Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

Келишилди:

____________ О.Тиловов Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

_____________ М.Рўзиева Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

_____________ Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

Общие предложения

203