ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7067 Хокимият Язъяванского района 29/08/2019 12/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида.
ID-7067

                                                                                     ЛОЙИҲА”

                                                                                         

 

 

  “______________ 2019  йил.            №____                     Ёзёвон шахарчаси.

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

 шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд

қилиб қўйиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси  Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда), ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси  Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда) Қонунига шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси  Қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 420-модда, 37-сон, 982-модда,,) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 965-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси  Қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,3-сон, 24-модда) асосан, туман ҳудудида аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, кўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Махаллий  давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 йил, 9-сон, 320-модда)   6, 25-моддаларига асосан;

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н

     1. Туман худудида жойлашган мулкчилик шаклидан қаътий назар ишчилар сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилот ва корхоналарда ишловчилар сонига нисбатан, ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун  55  та, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун  134 та, сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 29 та, ногиронлиги бўлган шахслар учун 146 та, пенсияолди ёшдаги шахслар учун  8 та, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахсларучун  10 та, одам савдоси қурбонлари учун  6 та  иш ўринлари  бўлиб, жаъми  388 та иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

       2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар; ҳисобчи, ўқитувчи, ҳамшира, шифокор, ҳайдовчи, компьютер оператори, тикувчи, ҳуқуқшунос, ходимлар ишлари бўйича инспектор, иктисодчи, менежер, йўл ишчиси, чилангар, боғбон, фаррош, қоровул.

        3. Кўрсатиб ўтилган тоифалар учун иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига шу жумладан техника хафсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

          4. Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларга банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага,  ҳар бир ташкилот бўйича банд қилиб қўйилиши мажбур бўлган иш ўринлари сони тоифаси бўйича 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

              5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига:

           Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги  Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишни таъминлаш;

            йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;

          ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чорагига кадар таъминлансин, бу тў
ғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот бериш;

        ташкилотлар ҳар ойда хисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача  Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомга  5-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

           банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам, амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги деб ҳисоблансин.

           6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

       7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

           8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (К.Рахмонқулий)га бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 2-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

               9.  Белгилансинки, мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилиб, 2019 йилнинг 1 январ кундан бошлаб кучга киради.

            10.   Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги 1931-сон қарори 2019  йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

            11.   Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Ш.Тожихакимов ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори К.Рахмонқулийлар зиммасига юклатилсин.

 

 

                                             Туман ҳокими:                                               Й.Ў.Бойигитов. 

                                                                                                                                      Туман ћокимининг 2019 йил                                                                                            "___" _______    ____-cонли ќарорига                                                                                                                                    1-илова

 

Ижтимоий мућофазага мухтож ва иш топишда ќийналаётган шахсларга банд ќилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини  ва  уларга ќўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия

Т А Р К И Б И

1

Ш.Тожихакимов

Туман хокимининг иқтисодий, ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари

Ишчи гурухи раиси

2

К.Рахмонќулий

Бандликка кўмаклашиш маркази директори

Ишчи гурухи раиси ўринбосари

3

А.Хакимов

Статистика бўлими бошлиғи

Ишчи гурухи аъзоси

4

Х.Ташпўлатов

Ички ишлар бўлими бошлиғи

Ишчи гурухи аъзоси

5

Д.Абдуллаев

Тиббиёт бирлашмаси бош хакими

Ишчи гурухи аъзоси

6

К.Норматов

Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

Ишчи гурухи аъзоси

7

М.Рахматов

Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси

Ишчи гурухи аъзоси

Эслатма: Комиссия таркибига киритилган ташкилот рахбарлари ўзгарган такдирда, янги тайинланган рахбарлар маъсулдирлар

                Туман Хокимининг 2019 йил _____ сентябр кунги
                _____-сонли қарорига 2-илова
                 
                     
2020 йилда Ёзёвон тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
2020 йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Ёзёвон Йўл хизмати ТПТФДК 109 10 1 2 1 4 0 2 0
2 Ободонлаштириш булими 137 12 2 1 1 5 0 2 1
3 Маданият ва спорт ишлари булими 36 3 0 2 0 1 0 0 0
4 Ветеринария булими 31 3 0 1 0 1 0 1 0
5 Тиббиёт бирлашмаси 988 89 15 28 7 30 2 5 2
6 Давлат Санитария Назорати Маркази 46 4 1 1 0 2 0 0 0
7 Марказий Фарғона сув омборидан фойдаланиш бошқармаси 91 8 0 3 2 3 0 0 0
8 Болалар ўсмирлар спорт мактаби  104 9 1 2 1 4 1 0 0
9 Баркамол авлод болалар маркази 51 5 1 2 0 2 0 0 0
10 Ҳалқ таълими бўлими 41 4 1 1 0 2 0 0 0
11 28-сонли болалар мусика ва санаът мактаби 65 6 1 2 1 2 0 0 0
12 1-сонли умумий урта таълим мактаби  109 10 2 2 1 4 0 0 1
13 2-сонли умумий урта таълим мактаби  75 7 2 2 0 3 0 0 0
14 3-сонли умумий урта таълим мактаби  94 8 1 3 1 3 0 0 0
15 4-сонли умумий урта таълим мактаби  36 3 0 1 1 1 0 0 0
16 5-сонли умумий урта таълим мактаби  53 5 1 1 1 2 0 0 0
17 6-сонли умумий урта таълим мактаби  75 7 1 3 0 2 1 0 0
18 7-сонли умумий урта таълим мактаби  66 6 1 2 1 2 0 0 0
19 8-сонли умумий урта таълим мактаби  31 3 1 1 0 1 0 0 0
20 9-сонли умумий урта таълим мактаби  43 4 1 2 0 1 0 0 0
21 10-сонли умумий урта таълим мактаби  45 4 0 1 2 1 0 0 0
22 11-сонли умумий урта таълим мактаби  30 3 0 2 0 1 0 0 0
23 12-сонли умумий урта таълим мактаби  42 4 0 2 0 1 1 0 0
24 13-сонли умумий урта таълим мактаби  67 6 1 2 1 2 0 0 0
25 14-сонли умумий урта таълим мактаби  72 6 1 2 0 2 0 0 1
26 15-сонли умумий урта таълим мактаби  45 4 0 1 1 2 0 0 0
27 16-сонли умумий урта таълим мактаби  72 6 1 2 1 2 0 0 0
28 17-сонли умумий урта таълим мактаби  42 4 0 2 1 1 0 0 0
29 18-сонли умумий урта таълим мактаби  33 3 1 1 0 1 0 0 0
30 19-сонли умумий урта таълим мактаби  41 4 1 2 0 1 0 0 0
31 20-сонли умумий урта таълим мактаби  28 2 0 1 0 1 0 0 0
32 21-сонли умумий урта таълим мактаби  40 4 1 1 1 1 0 0 0
33 22-сонли умумий урта таълим мактаби  49 4 1 1 0 2 0 0 0
34 23-сонли умумий урта таълим мактаби  26 2 0 1 0 1 0 0 0
35 24-сонли умумий урта таълим мактаби  37 3 0 2 0 1 0 0 0
36 25-сонли умумий урта таълим мактаби  48 4 0 1 0 2 1 0 0
37 26-сонли умумий урта таълим мактаби  41 4 1 2 0 1 0 0 0
38 27-сонли умумий урта таълим мактаби  49 4 0 1 1 2 0 0 0
39 28-сонли умумий урта таълим мактаби  85 8 1 2 0 3 1 0 1
40 29-сонли умумий урта таълим мактаби  59 5 1 2 0 2 0 0 0
41 30-сонли умумий урта таълим мактаби  62 6 1 2 1 2 0 0 0
42 31-сонли умумий урта таълим мактаби  61 5 1 2 0 2 0 0 0
43 32-сонли умумий урта таълим мактаби  34 3 0 2 0 1 0 0 0
44 33-сонли умумий урта таълим мактаби  22 2 0 1 0 1 0 0 0
45 34-сонли умумий урта таълим мактаби  40 4 0 2 1 1 0 0 0
46 35-сонли умумий урта таълим мактаби  43 4 0 2 1 1 0 0 0
47 36-сонли ихтисослаштирилган мактаби  51 5 1 2 0 2 0 0 0
48 37-сонли умумий урта таълим мактаби  31 3 1 1 0 1 0 0 0
49 Мактабгача таълим бўлими 29 3 1 1 0 1 0 0 0
50 1-сонли мактабгача тарбия муассасаси 51 5 1 2 0 2 0 0 0
51 2-сонли мактабгача тарбия муассасаси 45 4 0 2 0 2 0 0 0
52 3-сонли мактабгача тарбия муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
53 4-сонли мактабгача тарбия муассасаси 44 4 1 1 0 2 0 0 0
54 5-сонли мактабгача тарбия муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
55 6-сонли мактабгача тарбия муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
56 8-сонли мактабгача тарбия муассасаси 29 3 1 1 0 1 0 0 0
57 10-сонли мактабгача тарбия муассасаси 33 3 1 1 0 1 0 0 0
58 11-сонли мактабгача тарбия муассасаси 45 4 0 1 0 2 1 0 0
59 12-сонли мактабгача тарбия муассасаси 69 6 1 2 0 3 0 0 0
60 13-сонли мактабгача тарбия муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
61 14-сонли мактабгача тарбия муассасаси 55 5 1 2 0 2 0 0 0
62 15-сонли мактабгача тарбия муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
63 16-сонли мактабгача тарбия муассасаси 44 4 1 1 0 2 0 0 0
64 17-сонли мактабгача тарбия муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
65 18-сонли мактабгача тарбия муассасаси 30 3 0 2 0 1 0 0 0
66 19-сонли мактабгача тарбия муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
67 20-сонли мактабгача тарбия муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
68 21-сонли мактабгача тарбия муассасаси 25 2 0 1 0 1 0 0 0
69 23-сонли мактабгача тарбия муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
70 "MARG ENERGO NEFT" МЧЖ  25 2 0 1 0 1 0 0 0
  жами 4334 388 55 134 29 146 8 10 6

Общие предложения

371