ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7059 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 28/08/2019 12/09/2019 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
ID-7059

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги
ПФ–5763-сон Фармони ва “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон қарори)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПФ–5763-сон Фармони ва “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари
2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган нориатив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “____”______даги

ПФ-_____-сон фармонига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2003 йил
9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига илованинг V бўлим
2-банди чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумтаълим мактаблари битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил
27 июлдаги ПҚ–427-сон қарорида:

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ҳудудларнинг реал талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишларига тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.”

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2008 йил 26 декабрдаги ПҚ–1023-сон қарорининг
2-иловаси рус тилидаги матни ўн саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси – ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 20 мартдаги ПҚ–1729-сон қарорининг 2-иловасининг рус тилидаги матни 8-банди чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ–2897-сон қарорига

4-илованинг рус тилидаги матни 13–15-позициялари “Исполнители” графасидаги “Центр профессионального образования” сўзлари “Министерство высшего и среднего специального образования” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 18 майдаги ПҚ–2972-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошисидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 24 майдаги ПҚ–3004-сон қарори 13-банди
иккинчи хатбошисидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ–3024-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошисидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 июндаги ПҚ–3026-сон қарори
6-бандининг
биринчи хатбошисидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 3 июндаги ПҚ–3031-сон қарорига
1-илованинг:

а) 50–53 позициялари “Ижро учун масъуллар” устунидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 58-позицияси “Ижро учун масъуллар” устунидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида” 2017 йил 13 июндаги ПҚ–3054-сон қарорининг 12-банди биринчи хатбошисидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 30 июндаги ПҚ–3107-сон қарорининг рус тилидаги матни
9-банди биринчи хатбошисидаги “Центру профессионального образования” сўзлари чиқариб ташлансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017 йил 5 июлдаги ПФ–5106-сон Фармони иловасининг 21-банди чиқариб ташлансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3151-сон қарорига 3-илованинг
4 ва 14-позициялари “Масъул вазирлик ва идоралар” устунидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 23 августдаги ПҚ–3234-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Маджидов И.У. – министр высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан”.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ–5185-сон Фармонига 4-илованинг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 2-ишчи гуруҳ таркибида:

12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. лавозими бўйича – Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг касб-ҳунар таълими бўйича ўринбосари;

18 ва 19-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

18. лавозими бўйича – Касб-ҳунар таълимини ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи;

19. лавозими бўйича – Ишлаб чиқариш билан интеграция ва моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи”.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ–3327-сон қарорига 4-илованинг рус тилидаги матни 4.2-позицияси “Ответственные” устунидаги “Центр профессионального образования” сўзлари чиқариб ташлансин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сон Фармонига илованинг 171 ва 173-позициялари “Ижро учун масъуллар” устунидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сон Фармонига 7-илованинг 43-позицияси “Масъул ижрочилар” устунидаги “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари чиқариб ташлансин.

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 февралдаги ПҚ–3506-сон қарорига 9-илованинг рус тилидаги матни “Начальники территориальных управлений Центра среднего специального, профессионального образования, ректоры высших образовательных учреждений” позицияси “Должность” устунидаги “Центра профессионального образования” сўзлари “Министерства высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “____”______даги

ПФ-_____-сон фармонига

2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини
йўқотган ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 мартдаги 137-Ф-сон фармойиши “О порядке назначения руководителей высших учебных заведений Республики Узбекистан”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларини аттестацияси тўғрисида”ги 2146-ф-сон фармойиши.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 7 майдаги 2209-Ф-сон фармойиши “О порядке назначения ректоров и проректоров высших учебных заведений Республики Узбекистан”.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сон қарорининг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 241-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2018 йил
8 февралдаги ПФ-5329-сон Фармонига Фармонига 1-илованинг 36-банди (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон).

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сон Фармонига илованинг
33-банди (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон).

 

Общие предложения

665