ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7056 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 28/08/2019 12/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритишни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7056

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон Фармонига мувофиқ ҳамда қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш,  қишлоқ хўжалигида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманида фойдаланишдан чиққан суғориладиган,  фойдаланилмаётган бўз ва яйлов, шунингдек, ўрмон фонди ерларини фойдаланишга киритиш ва улардан самарали фойдаланишни синов тариқасида давлат-хусусий шериклик  асосида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Наманган вилоятининг Поп ва Минбулоқ туманларида қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқласин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда, манзилли рўйхатга, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги:

Наманган вилоятининг Поп ва Минбулоқ туманларидаги қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида яратиладиган инфраструктуранинг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқишни тендер асосида ташкил этишда лойиҳа буюртмачига кўмаклашсин;

Бунда Наманган вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси – лойиҳа буюртмачи этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги:

2019 йил 15 октябрга қадар давлат-хусусий шериклик битимларини тузиш ҳуқуқини берувчи тендер эълон қилсин ва уни ўтказишда тендер мезонлари талабларига қаътий риоя этилишини;

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.

6. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳа бўйича давлат шериги ҳисобланади;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказиладиган тендер натижаларига кўра тузилади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузган хусусий шерикка Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон Фармонида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда, шу жумладан битимлари ҳамда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

7. Қуйидагилар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида фойдаланишдан чиққан ерларини фойдаланишга киритиш лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

хусусий-шерикнинг маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссияси аъзолари рўйҳати (кейинги  ўринларда  танлов комиссиялари деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссияга қуйидаги вазифалар юклансин:

Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш, маъқуллаш, рад қилиш ёки қайта ишлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

давлат-хусусий шериклик битими лойиҳасини, зарур ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тақдим қилиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Агентлик билан биргаликда кейинчалик танлов комиссиясига киритиш мақсадида баҳолаш;

танлов комиссияси томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси маъқулланганидан сўнг барча молиявий ва иқтисодий тавсифлари киритилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш ҳақида тегишли қарор қабул қилиш;

белгиланган тартибда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда унинг якунлари бўйича хусусий шерик билан тегишли давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш чораларини кўриш;

Агентлик билан биргаликда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси, уни тайёрлаш ва амалга ошириш ҳамда хусусий шерикларни танлаш ҳақидаги маълумотнинг Агентликнинг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х.Бозаров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” __________даги ______- сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Наманган вилоятининг Поп ва Минбулоқ туманларида қишлоқ хўжалигида қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

 

Ҳудуд номи

Контур рақами

Фойдаланишга киритиладиган  ер майдони, га

 

Поп тумани

1

Поп-яккатут

50

150,4

 

2

Водий массиви

15

426,2

 

3

Чодак массиви

105

1762,7

 

4

Навбахор массиви

37

155,9

 

5

Найман массиви

12

70,9

 

6

Қўштепа массиви

9

101,3

 

7

Ш.Мирсултонова массиви

11

122,1

 

8

Дўстлик массиви

19

387,7

 

9

Машъал массиви

8

62,2

 

10

Ўзбекистон массиви

26

197,6

 

11

Ғурумсарой массиви

22

549,1

 

12

Чоркесар массиви

18

1177,8

 

13

Поп ихтисослашган дав.ў/х

144

2000,7

 

 

Туман бўйича жами:

 

7164,6

 

Мингбулоқ тумани

1

Гулистон массиви

82

379,5

 

2

Навоий массиви

125

465,4

 

3

Истиқбол массиви

9

47,4

 

4

Фарғона массиви

15

94,3

 

 

Туман бўйича жами:

 

986,6

 

 

 

Жами:

 

8151,2

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” __________даги ______- сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссия аъзолари

РЎЙХАТИ

 

1.

Ж.А.Ходжаев

Қишлоқ хўжалиги вазири - комиссия раиси

 

2.

Ш.А.Вафоев

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

3.

Б.Қ.Рўзибоев

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

 

4.

Д.Ш.Султонов

Молия вазирининг ўринбосари

 

5.

А.А.Кадирходжаев

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

6.

И.Каримов

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

7.

М.И.Рўзметов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси раисининг ўринбосари

8.

И.А.Хакимов

Ўрмон хўжалиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9.

Ғ.А.Холжигитов

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори

 

Общие предложения

120