ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7036 Хокимият города Ташкент 28/08/2019 12/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида
ID-7036

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги СҚ-418-III-сонли қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудининг умумий майдонидан 428 гектарлик қисми белгиланган тартибда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги СҚ-418-III-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов  ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

 

Тошкент ш.,

2019 йил __ август,

__-сон

Лойиҳа

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил
__ августдаги
__ -сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 3 майдаги
“Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги СҚ-418-III-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий

 

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Амалга ошириш чора-тадбирлари

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддати

Масъул ижрочилар

1.

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги 2019 йил 16 апрелдаги 2456-III-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.

 

 

1. Маълумот ва ижро учун қабул қилиш.

2. Мазкур қарор асосида тегишли идоравий қарор қабул қилиш.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Ж. Артикходжаев), Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

“Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси
(А. Абдуллаев)

 

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегаралари ўзгартириш.

 

Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудининг умумий майдони
428 гектар қисми
(“Юқоридархон” маҳалла ҳудуди, “Тошкент” ва “Пастдархон” маҳаллалари ҳудудининг Тошкент шаҳрининг Сергели тумани билан чегарадош бўлган қисми) тартибда Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказиш.

1. Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудининг умумий майдонидан 428 гектарлик қисми (“Юқоридархон” маҳалла ҳудуди, “Тошкент” ва “Пастдархон” маҳаллалари ҳудудининг Тошкент шаҳрининг Сергели тумани билан чегарадош бўлган қисми) шундан, қишлоқ хўжалик ер майдони
111,1 гектар, шу жумладан:

-109,9 гектар суғориладиган;

-0,3 гектар боғзор;

-0,9 гектар яйлов;

-102,8 гектар аҳоли томорқа ерлар;

-134,8 гектар қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар;

-78,5 гектар сув ва йўл ости ҳамда бошқа ер майдонлари белгиланган тартибда Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказиш.

2019 йил
10 сентябрь

“Давергиодезкадастр” қўмитаси

(А. Абдуллаев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий худудидан шаҳар тасарруфига ўтказилаётган ер майдонида жойлашган кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) объектларини хатловдан ўтказиб, топшириш-қабул қилиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда (архив ҳужжатлари билан асослантириб) Тошкент шаҳрининг Сергели тумани маъмурий чегарасига қабул қилиб олиш.

    Хатлов натижасига кўра топшириш-қабул қилиш далолатномасига тушмаган кўчмас мулк объектлари ҳужжатсиз хисоблансин ва Тошкент вилояти Зангиота тумани томонидан хатлов даврида тақдим этилмаган барча ҳужжатлар ўз кучини йўқотиши бўйича қарор чиқариш чораларини кўриш.

1. Ҳудуддаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш;

 2. Хатлов натижасига кўра топшириш-қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш.

2019 йил
10 сентябрь

“Давлат хизматлари агентлиги”

(Х. Тўрахўжаев),

“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
 (Ж. Артикходжаев), Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов)

4.

 Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудудда йиллар давомида ер ажратиш қарори чиқиб, лекин ўзлаштирилмаган (бўш, қаровсиз) ерларнинг рўйхати шакилантирилсин ва мазкур қарорларни бекор қилиш бўйича Тошкент шаҳар хокимининг тегишли қарори қабул қилинсин ва бажарилган ишлар юзасидан Вазирлар Махкамасига маълумот киритиш.

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангата туманидан Сергели туманига қўшилаётган худудаги барча бўш ерлар Захира фондига ўтказилсин, ҳужжатлар расмийлаштирил ганидан сўнг, Ер балансига тегишли ўзгартириш киритиш.

  1. Хатлов натижасида аниқланган ўзлаштирилмаган қаровсиз бўш ерларга ўз вақтида тегишли чора кўриш.
  2. Ер балансига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

 

   

2019 йил
10 сентябрь

“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
 (Ж. Артикходжаев), Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов)

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли  ва 2019 йил 28 январдаги
“Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарорларига асосан бўш ерларни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдонидан олиш ва барча ҳужжатларни тўхтатиш.

  1. “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида олинсин ва барча ҳужжатлар тўхтатиш.
  2. Тайёрланган барча ҳужжатларни Тошкент шаҳар Сергели туманига топшириш.

2019 йил
10 сентябрь

“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “23-Ўзгариш” сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг депутати Тошкент шаҳар халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланиши маълумот ва ишда қўллаш учун қабул қилинсин.

Маълумот ва ишда қўллаш учун.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Ж. Артикходжаев), Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов)

 

7.

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 1 ва 2-иловаларга кўра тавсифлар ва график чизмаларга мувофиқ тасдиқлаш.

1. Маълумот ва ижро учун қабул қилиш.

2. Давлат ва хўжалик бошқарув органларини (корхона, муассаса, ташкилотлар)нинг номлари, муҳри, штампи, ҳуқуқий манзиллари ўзгартирилишини ташкил этиш.

2019 йил
1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бабажанов),

“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
 (Ж. Артикходжаев), Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов)

8.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани маъмурий ҳудуди кенгайишини ҳисобга олган ҳолда статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Ўтказилтган ҳудудни чегараси, ер майдони, аҳолиси ва унинг таркиби, меҳнат билан бандлиги, ижтимоий-иқтисодий объектлар сони ва кўрсаткичлари, якка тартибдаги хонадонлар сони, транспорт ва бошқа статистик кўрсаткичлар бўйича асослантирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда Сергели туман статистик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.     

2019 йил
1 октябрь

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қумитаси, “Давергиодезкадастр” қумитаси, Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тегишли равишда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани бюджетининг ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгилаш;

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш.

 

1. Ҳудуддаги табдиркорлик субъектларини хатловдан ўтказиш;

 2. Хатлов натижасига кўра туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

3. Солиқ базасини шакллантириш.

4. Солиқ тўловчиларни жойлашкуви бўйича қайта рўйхатдан ўтказиш.

5. Ҳудуддаги юридик шахсларга тегишли нотурар биноларни хатловдан ўтказиш.

 

2020 йил
1 апрель

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Хўжаев),

Давлат солиқ қумитаси

(Б. Мусаев),
“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Молия вазирлиги

(Ж. Қучаров ),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги “Пастдархон”, “Юқоридархон”, “Тошкент” Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги пенсия ва нафақа олувчи
884 нафар фуқарога тўловларни ўз вақтида ажратилишини таъминлаш чораларини кўриш.

Тошкент вилояти Зангиота туман Пенсия жамғармаси пенсия ва нафақа олувчиларнинг  йиғма жилдларини фамилияр реестр шаклида Тошкент шаҳар Сергели тумани Пенсия жамғармасига топшириш ва рўйхатга олиш.

   

2019 йил
10 сентябр

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси
(М. Тлеуов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев)

 

11.

Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳолининг 893 та якка тартибдаги тураржой уйлари (участка)ларига (“Пастдархон” МФЙдаги 293 та ва “Юқоридархон” МФЙдаги 600 та) тегишли бўлган кадастр ҳужжатларини белгиланган тартиб асосида Тошкент шаҳри Сергели туманига қайта расмийлаштириш.

1. Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги барча якка тартибдаги  тураржой уйлари (участка)ларини хатловдан ўтказиш.

2. Тегишли бўлган кадастр ҳужжатларини белгиланган тартиб асосида Тошкент шаҳри Сергели туманига қайта давлат рўйхатидан ўтказиш.

3. Хатлов жараёнида аниқланган ноқонуний қурилган тураржой уйлари (участка)лари бўйича қонуний чоралар кўрилиши юзасидан тегишли Суд органларига даво аризаларини киритлишини назоратга олиш.  

2019 йил
10 сентябрь

“Давлат хизматлари агентлиги”

(Х. Тўрахўжаев),

“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтказилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички ишлар органлари ходимларининг мавжуд сони, улар Тошкент шаҳар Серегли тумани ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида сақлаб қолиш.

 

1. Сергели туманига ўтаётган ҳудудда мавжуд ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг мавжуд штат бирлигини белгиланган тартиб асосида Сергелит туман ички ишлар органларига ўтказиш.

2. Ички ишлар ходимларини хизмат уйлари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2019 йил
10 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бабажанов),

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

(Ш. Жавлонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев)

13.

Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги “Пастдархон”, “Юқоридархон”, “Тошкент”  маҳалла фуқаролари йиғинлари ва штат бирликлари Тошкент шаҳри Сергели туман   маҳалла фуқаролари йиғинлари таркибига ўтказиш.

 

 

 

1. Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги “Пастдархон”, “Юқоридархон”, “Тошкент”  маҳалла фуқаролари йиғинлари бинолари, бириктирилган ҳудуди ва мол-мулкларини хатловдан ўтказиш.

2. Мазкур маҳлла фуқаролар йиғинларининг штат бирликларини Сергели туман маҳалла фуқаролари йиғинлари таркибига ўтказиш.

 

2019 йил
10 сентябрь

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

(Ш. Жавлонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев)

14.

Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 5824 нафар фуқарони (“Пастдархон” МФЙда 1937 нафар ва “Юқоридархон” МФЙда 3887 нафар) Тошкент шаҳри Сергели туманида доимий рўйхатдан ўтказиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш.

 

1. Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги “Пастдархон” ва “Юқоридархон” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқарони тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижасига кўра ҳудудда доимий рўйхатдан ўтиб, истиқомат қилаётган фуқароларни белгиланган тартибда рўйхатга олиш.

3. Рўйхатсиз истиқомат қилувчи фуқароларни ўрнатилган тартида назоратга олиш.   

2019 йил
10 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бабажанов),

“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

(Ш. Жавлонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ижтимоий соҳа муассасаларини Тошкент вилоят ҳокимлиги бўйсинувидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги бўйсинувига ўтказилишини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда зарурий тадбирларни амалга ошириш:

- 22-сонли умумтаълим мактаби;

- 10-сонли мактабгача таълим муассасаси;

- оилавий поликлиника филиали.

1. Ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника (асосий воситалари, товар-моддий бойликлари) бинолари, мол-мулклари, ўқув-қироллари, медицина асбоб-ускуналари ва анжомларини хатловдан ўтказиш ва Тошкент шаҳар Сергели тумани ижтимоий соҳа бўлимлари тасарруфига топшириш. 

2. Ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиникаларни шаҳарсозлик талаблари асосида жорий ва капитал таъмирлаш мақсадида инвестиция лойиҳаларига киритиш.

    

2019 йил
10 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев)

16.

Коммунал соҳаси бўйича Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги электор тармоқлари, ичимлик сув тармоқлари, ўрта ва паст босим газ қувирларини Сергели туман коммунал  корхоналарига ўрнатилган тартибда ўтказиш.

1. Юқори ва паст кучланишли ҳаво линиялари ҳамда электор қурилмалари ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳри Сергели тумани Электор тармоқлар корхонасига ўтказиш. 

2. Ичимлик сув тармоқларини ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳри Сергели тумани “Сувсоз” ДУКга ўтказиш.

3. Ўрта ва паст босим газ қувирларини Сергели туман газ корхонасига ўрнатилган тартибда ўтказиш.

2019 йил
10 сентябрь

“Ўзбекэнерго”АЖ

(У. Мустафаев),

Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев),

“Ўзтрансгаз” АЖ (Б.Эшмуродов), Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудидан ўтказилаётган ҳудуддаги муҳандислик тармоқлари ва биноларига қуйилган талабларни шаҳарсозлик талабларига мувофиқлаштириш.

1. Вазирлик ва қўмиталар мутахассисларидан иборат муавофиқлаштириш комиссиясини шакллантириш ҳамда  ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.

3. Ҳудудни ҳар бир йўналиб бўйича компликс ўрганиб чиқиш.

4. Ўрганиш натижаларига кўра муддатли йўл хариталарини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.

 

 

3 кун ичида

 

 

2019 йил
10 сентябрь

Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев),

Қурилиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго”АЖ
(У.Мустафоев),

“Давергиодезкадастр” қумитаси

(А. Абдуллаев),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р. Холматов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев)

 

Общие предложения

837