ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6904 Центральный банк Республики Узбекистан 30/08/2019 10/09/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-6904

Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил

26 августдаги 21/8-сон қарори (рўйхат рақами 2933, 2017 йил 29 сентябрь)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 10/17/2933/0036-сон) билан тасдиқланган Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2019 йил “__” ________,

______-сон

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “__” августдаги

____-сон қарорига

ИЛОВА

Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 74-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “энг кам ойлик иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

119-банднинг учинчи хатбошисидаги “энг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

60