ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6880 Хокимият Самаркандского района 24/08/2019 08/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш
ID-6880

ЛОЙИҲА

                                           

 Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш

тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда;) “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  965-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан,

 

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1.  Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун корхона,  ташкилот ва муассасаларда 2020 йилга белгиланган квота иш ўринлари рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини  иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 496 кишини ташкил этадиган 10 фоиздан кўп бўлмаган  миқдорида, шу жумладан:

         - Ногиронлар учун 3 фоиз -15 киши;

         - Ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача  ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 9,7 фоиз – 48 киши,

         -Ўрта-махсус, касб-хунар таълим муассасасини тугатган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган биттирувчилар учун 70.6 фоиз – 350 киши;

         -Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 4.4 фоиз –22 киши;

         - пенсияолди ёшидаги шахслар учун 5.6 фоиз -28 киши;

         -жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, ёки суд қарорига кўра тиббий йўсундаги мажбурий чораларига тортилган шахслар учун 5.6 фоиз -28 киши;

         - Одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1  фоиз - 5 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида          25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизин барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб  қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида” ги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария  гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Туман ҳокимининг мазкур қарори бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши инобатга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Меликов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8. Туман ҳокимининг 2018 йил 05 cентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 3402-Қ сонли қарори 2019 йилнинг 31-декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ҳалимов зиммасига юклансин.

10.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

         Туман ҳокими                                                                         Н.Мавлонов

                                                                        Самарқанд туман хокимининг                 

                                                                  “____”________2019 йил
                                                                    ____-Қ- сонли қарорга
                                                                      1-ИЛОВА

 

 Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун

 иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

Лавозимига кўра

-

Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари,

Ишчи комиссия раиси

 

И.Жўрақулов

-

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси мутахассиси,

Ишчи комиссия котиби

 

АЪЗОЛАРИ

 

З.Рофева

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

 

 

А.Ҳалимов

-

Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

 

 

 

Ф.Юлдашев

-

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                    Самарқанд туман хокимининг “____”________2019 йил
                                                                                                                                                                                                                                                                                            ____-Қ- сонли қарорга
                                                                                                                                                                                                                                                                                        2-ИЛОВА
Туман (шаҳар) номи Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсия олди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Самарканд туман ГУП "SAMARQAND TUMAN YO'LLARDA 95 5   1 1     2 1
2 Самарканд туман "SOGDA QURILISH" mas`uliyati cheklangan jamiyati 64 3   3          
3 Самарканд туман БОГДОРЧИЛИК УЗУМЧИЛИК САМ.ФИЛ. 43 2   2          
4 Самарканд туман ОТАБЕК МЧЖ 27 1     1        
5 Самарканд туман САМ ТУМ ХТМФМТ ВА ТЭБ 2983 140 23 101 3 6 7    
6 Самарканд туман САМ ТУМАН ХАЛК БАНКИ 74 4   4          
7 Самарканд туман БИНОКОР МЧИЧК 31 1     1        
8 Самарканд туман LAZZAT ROXAT FAYZ УК 28 1     1        
9 Самарканд туман РАВОНАК КОЛЛЕЖИ 142 7 2 4     1    
10 Самарканд туман САМ ТУМ МАД БУЛ МАД ВА АДОМ 34 1       1      
11 Самарканд туман SHOXRUX МЧЖ 25 1     1        
12 Самарканд туман ЖАСУР ФЕРМЕР ХУЖАЛИГИ 30 1   1          
13 Самарканд туман АГРОБАНК АТБ САМАРКАНД ФИЛИАЛ 37 2   2          
14 Самарканд туман ХФ ДУРДОНА 28 1   1          
15 Самарканд туман ГУЛОБОД ИЖТ.ИКТ.КОЛЛЕЖИ САМ.ТН 85 4 1 2     1    
16 Самарканд туман ООО "MAROQAND-PARRANDA" 252 11 1 6 1 1 1 1  
17 Самарканд туман ФХ "ISTIQLOL SHU'LASI" 100 5   4         1
18 Самарканд туман ABDULOJONI SAIDILOZODA ХК 21 1     1        
19 Самарканд туман JAZMIN PLYUS МЧЖ 38 2   1       1  
20 Самарканд туман ООО "INSHOOT-QURILISH" 39 2     1     1  
21 Самарканд туман "IDEAL TRANS AVTO" mas‘uliyati cheklangan jamiyati 32 1     1        
22 Самарканд туман МЧЖ ГУЛОБОД МЕБЕЛ 303 14 1 7 2   1 2 1
23 Самарканд туман ООО "TOLIB BOBO AKT" 60 3   2       1  
24 Самарканд туман ЧП "MALIKABONU" 23 1   1          
25 Самарканд туман S-SHARQ UNIVERSAL SMK MCHJ 27 1   1          
26 Самарканд туман JABBOR QODIROV BOGLARI 24 1   1          
27 Самарканд туман AZIZOV QURVON 27 1   1          
28 Самарканд туман BARKI MONTAJ-NALADKA МЧЖ 41 2   1       1  
29 Самарканд туман ФХ "SAHOVAT AGRO INVEST" 43 2   1         1
30 Самарканд туман SAM TUM DAVLAT ARXIVI FLIALI 26 1 1            
31 Самарканд туман САМ ТУМ 12-СОН БМ ВА С МАКТАБИ 49 3 1 1   1      
32 Самарканд туман МТБ 954 49 8 37   2 2    
33 Самарканд туман NAVOBOD TRANS МЧЖ 142 7   5 2        
34 Самарканд туман DASTBAKOR BARAKA МЧЖ 22 1   1          
35 Самарканд туман ООО "OXALIK OLTIN BOG`I MEVASI" 224 9 1 5     1 2  
36 Самарканд туман LAZIZJON TRANS AVTO МЧЖ 76 4   2 1     1  
37 Самарканд туман MARJON MAKONI FAYZ МЧЖ 41 2   1       1  
38 Самарканд туман BADAL QURILISH MAX SAV ХК 59 3   1     1 1  
39 Самарканд туман ФХ "FAROVON FAYZ BINOKOR" 34 2   1     1    
40 Самарканд туман ООО "SAM ROS XOLOD" 55 3   1       2  
41 Самарканд туман ФХ "NAVOBOD NASLLI PARRANDA" 130 7 1 2 1   1 2  
42 Самарканд туман ООО "TALIBARZU BUNYOD " 33 2   1       1  
43 Самарканд туман ООО "TESPACK" 38 2   1     1    
44 Самарканд туман G ANISHER UNIVERSAL SERVIS МЧЖ 40 2   1     1    
45 Самарканд туман ООО "ASIA CARPET TEXTILE" 117 6   3 1 1   1  
46 Самарканд туман МЧЖ AGROMIR LOGISTICS ХК 47 2   2          
47 Самарканд туман ООО "MIRONKUL STROY SERVIS " 72 4   2     1 1  
48 Самарканд туман ООО "AGROMIR" 327 15 1 9 1   2 2  
49 Самарканд туман GULISTON AVTOKEM МЧЖ 38 2   1       1  
50 Самарканд туман "VIBRO PRESS" MCHJ 37 2     1   1    
51 Самарканд туман МЧЖ MIRONQUL FAYZ HOSIL 266 12 1 8 1   1 1  
52 Самарканд туман PRESTIJ MED MCHJ 31 1   1          
53 Самарканд туман BUNYODKOR-SAMARQAND XK 44 2   1     1    
54 Самарканд туман INTER KRISTAL SAVDO SER MCHJ 70 3   2       1  
55 Самарканд туман AKOBIR QURILISH DIZAYN MCHJ 26 1   1          
56 Самарканд туман ZARAFSHOH GROUP MCHJ 49 2   2          
57 Самарканд туман ООО "JOMBOY AGRO OIL" 42 2   1         1
58 Самарканд туман MAROQAND PRESTIJ MCHJ 49 2         1 1  
59 Самарканд туман ФХ "ILONSOY LOMANN PARRANDA" 170 8   7       1  
60 Самарканд туман ООО "MULTI FRUIT KOREA" 32 1   1          
61 Самарканд туман ООО "RAVON SAMARQAND TRANS" 46 2   2          
62 Самарканд туман Сам ТТБ 2233 111 6 100   3 2    
      10375 496 48 350 22 15 28 28 5

Общие предложения

165