ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6873 Хокимият Багатского района 24/08/2019 08/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-6873

                                                                                             ЛОЙИҲА

 

БОҒОТ ТУМАН ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

 

 

2019 йил “____  ” ___________          №                           Боғот шаҳарча

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

 

            Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби, “Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тўғрисидаги Низоми, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”ги низомга асосан шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

         1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги иш ўринлар сони                       1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         Шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 4,0 фоиз (5 киши); таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 72 фоиз (86 киши);муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 4 фоиз (5 киши); ногиронлар учун 3 фоиз ( 4 киши); Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4 фоиз (5 киши);  жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 4 фоиз (5 киши); одам савдосидан жабрланганлар учун 1 фоиз              (1 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

     2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

       Шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари; таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари; Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари; жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

       3.Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланган ва захирага қўйилган касблар ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

        5.Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (У.Ёқубов)  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тўғрисидаги нормани 2-иловада кўрсатилган барча корхона, ташкилот ва муассасалар эътиборига етказсин ва тушунтириш ишларини олиб борсин.

6.Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича шахар ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

        7.Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази беш кунлик муддатда ушбу қарорни 2-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар эътиборига етказсин.

        8.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг  2018 йил 29 сентябрдаги 2988-к сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

        9.Ушбу қарор шахар ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган
“Боғот садоси” газетасида эълон қилинсин. Мазкур карор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

        10.Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (З.Матяқубов): мазкур қарорни  шахар ҳокимлигининг bog’ot.hokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;  туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсин.

        11.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қурбонов зиммасига юклатилсин.

 

         

 

        Боғот туман ҳокими                                              О.Холбоев

 

                    1-илова
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Худудлар
номи
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
А В 1 2 3 4 5 6 7 8 9
  Боғот 56 120 14 86 5 4 5 5 1
Жами: 56 120 14 86 5 4 5 5 1
                    2-илова
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 "Боғот Дон" АЖ 159 4 1 2   1      
2 Туман тиббиёт бирлашмаси 1600 14 3 5   1 4 1  
3 Давлат санитария эпидемиалогия назорат маркази 110 2 1   1        
4 "Great Cotton Export" МЧЖ  200 20 4 14 1     1  
5 "Хоrazm теx" МЧЖ 200 20 4 13 1 1   1  
6 Ободонлаштириш бошқармаси 190 10 1 2 2 1 1 2 1
7 1-сон умумий ўрта таълим мактаби 94 1   1          
8 2-сон умумий ўрта таълим мактаби 58 1   1          
9 3-сон умумий ўрта таълим мактаби 86 1   1          
10 4-сон умумий ўрта таълим мактаби 51 1   1          
11 5-сон умумий ўрта таълим мактаби 50 1   1          
12 6-сон умумий ўрта таълим мактаби 81 1   1          
13 7-сон умумий ўрта таълим мактаби 51 1   1          
14 8-сон умумий ўрта таълим мактаби 80 1   1          
15 9-сон умумий ўрта таълим мактаби 51 1   1          
16 10-сон умумий ўрта таълим мактаби 80 1   1          
17 11-сон умумий ўрта таълим мактаби 64 1   1          
18 12-сон умумий ўрта таълим мактаби 83 1   1          
19 13-сон умумий ўрта таълим мактаби 87 1   1          
20 14-сон умумий ўрта таълим мактаби 65 1   1          
21 15-сон умумий ўрта таълим мактаби 61 1   1          
22 16-сон умумий ўрта таълим мактаби 30 1   1          
23 17-сон умумий ўрта таълим мактаби 49 1   1          
24 18-сон умумий ўрта таълим мактаби 62 1   1          
25 19-сон умумий ўрта таълим мактаби 59 1   1          
26 20-сон умумий ўрта таълим мактаби 40 1   1          
27 21-сон умумий ўрта таълим мактаби 65 1   1          
28 22-сон умумий ўрта таълим мактаби 43 1   1          
29 23-сон умумий ўрта таълим мактаби 56 1   1          
30 24-сон умумий ўрта таълим мактаби 91 1   1          
31 25-сон умумий ўрта таълим мактаби 49 1   1          
32 26-сон умумий ўрта таълим мактаби 86 1   1          
33 27-сон умумий ўрта таълим мактаби 64 1   1          
34 28-сон умумий ўрта таълим мактаби 53 1   1          
35 29-сон умумий ўрта таълим мактаби 70 1   1          
36 30-сон умумий ўрта таълим мактаби 98 1   1          
37 31-сон умумий ўрта таълим мактаби 94 1   1          
38 32-сон умумий ўрта таълим мактаби 49 1   1          
39 33-сон умумий ўрта таълим мактаби 49 1   1          
40 34-сон умумий ўрта таълим мактаби 55 1   1          
41 35-сон умумий ўрта таълим мактаби 60 1   1          
42 36-сон умумий ўрта таълим мактаби 49 1   1          
43 37-сон умумий ўрта таълим мактаби 37 1   1          
44 38-сон умумий ўрта таълим мактаби 53 1   1          
45 39-сон умумий ўрта таълим мактаби 30 1   1          
46 40-сон умумий ўрта таълим мактаби 31 1   1          
47 41-сон умумий ўрта таълим мактаби 25 1   1          
48 42-сон умумий ўрта таълим мактаби 28 1   1          
49 43-сон умумий ўрта таълим мактаби 39 1   1          
50 44-сон умумий ўрта таълим мактаби 28 1   1          
51 45-сон умумий ўрта таълим мактаби 40 1   1          
52 48-сон умумий ўрта таълим мактаби 37 1   1          
53 АФЧЎва ЧТЧЎИМИ 67 1   1          
54 2-сон АФЧЎИМИ 48 1   1          
55 3-сон АФЧЎИМИ 62 1   1          
56 1-сон умумий ўрта таълим мактаби 62 1   1          
  Жами: 5359 120 14 86 5 4 5 5 1
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА 
Боғот туманидаги ташкилотлар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобат қила олмайдиган шахслар учун иш ўринларини белгилаш тўғрисида
ТАКЛИФЛАР
         
Т/р Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган ташкилотлар рўйхати Ташкилотнинг СТИРи Штат жадвали бўйича ходимларнинг умумий сони Олдинги йиллар ҳисобга олинган ҳолда таклиф киритилган санадан захирага қўйилган иш ўринлари сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони шу жумладан:
ногиронларга бошқа тоифадагиларга
1 "Боғот Дон" АЖ 200426279 159 6 4 1 3
2 Туман тиббиёт бирлашмаси 202865530 1600 45 14 1 13
3 Давлат санитария эпидемиалогия назорат маркази 200426215 110 5 2   2
4 "Great Cotton Export" МЧЖ  303037282 200 20 20   20
5 "Хоrazm теx" МЧЖ 302413758 200 20 20 1 19
6 Ободонлаштириш бошқармаси 206943827 190 18 10 1 9
7 1-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234800 94 2 1   1
8 2-сон умумий ўрта таълим мактаби 203289985 58 1 1   1
9 3-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234817 86 2 1   1
10 4-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234824 51 1 1   1
11 5-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891022 50 1 1   1
12 6-сон умумий ўрта таълим мактаби 205439829 81 2 1   1
13 7-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891039 51 1 1   1
14 8-сон умумий ўрта таълим мактаби 203290986 80 2 1   1
15 9-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891046 51 1 1   1
16 10-сон умумий ўрта таълим мактаби 205378249 80 2 1   1
17 11-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234832 64 1 1   1
18 12-сон умумий ўрта таълим мактаби 203290979 83 2 1   1
19 13-сон умумий ўрта таълим мактаби 205041240 87 2 1   1
20 14-сон умумий ўрта таълим мактаби 203298405 65 1 1   1
21 15-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891054 61 1 1   1
22 16-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891061 30 1 1   1
23 17-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891061 49 1 1   1
24 18-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891085 62 1 1   1
25 19-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234849 59 1 1   1
26 20-сон умумий ўрта таълим мактаби 203288608 40 1 1   1
27 21-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234856 65 2 1   1
28 22-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891101 43 1 1   1
29 23-сон умумий ўрта таълим мактаби 205034644 56 1 1   1
30 24-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234864 91 2 1   1
31 25-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891118 49 1 1   1
32 26-сон умумий ўрта таълим мактаби 203290994 86 2 1   1
33 27-сон умумий ўрта таълим мактаби 203234871 64 1 1   1
34 28-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891133 53 1 1   1
35 29-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891140 70 2 1   1
36 30-сон умумий ўрта таълим мактаби 203292438 98 2 1   1
37 31-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891157 94 2 1   1
38 32-сон умумий ўрта таълим мактаби 205497852 49 1 1   1
39 33-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891164 49 1 1   1
40 34-сон умумий ўрта таълим мактаби 205378232 55 1 1   1
41 35-сон умумий ўрта таълим мактаби 205041257 60 1 1   1
42 36-сон умумий ўрта таълим мактаби 206892377 49 1 1   1
43 37-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891172 37 1 1   1
44 38-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891189 53 1 1   1
45 39-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891196 30 1 1   1
46 40-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891204 31 1 1   1
47 41-сон умумий ўрта таълим мактаби 305862110 25 0 1   1
48 42-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891212 28 1 1   1
49 43-сон умумий ўрта таълим мактаби 205034637 39 1 1   1
50 44-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891229 28 1 1   1
51 45-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891236 40 1 1   1
52 48-сон умумий ўрта таълим мактаби 206891244 37 1 1   1
53 АФЧЎва ЧТЧЎИМИ 207212857 67 2 1   1
54 2-сон АФЧЎИМИ 200426982 48 1 1   1
55 3-сон АФЧЎИМИ 200426183 62 2 1   1
56 1-сон футбол мактаб интернети  203292421 62 2 1   1
  Жами:   5359 179 120 4 116

Общие предложения

63