ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6868 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 24/08/2019 08/09/2019 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-6868

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сон “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 24 августдаги 58, 50-ққ, 7-сон “Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 3059, 2018 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2018 й., 10/18/3059/1801-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ички ишлар вазири                                                                   П. Бобожонов

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _______,

___-сон

 

Бош прокурор                                                                              Н. Йўлдошев

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _______,

___-сон

 

Давлат хавфсизлик хизмати

раиси                                                                                               А. Азизов

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _______,

___-сон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик

хизматининг 2019 йил “___” _________даги

__, __, __ - сон қарорига

ИЛОВА

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал

қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорнинг номи, муқаддимаси ва 1-бандидан “енгил” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Низомда:

а) номидан “енгил” деган сўз чиқариб ташлансин;

б) 2-банд иккинчи ва тўртинчи хатбошларидан “енгил” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

в) 2-банд учинчи хатбошисидан “енгил” ва “(М1 тоифа)” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

г) 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

стикер – Ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи махсус эмблема”

д) 3-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“автотранспорт воситаси рўйхатга олинган жойидан қатъий назар ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари мурожаат этувчи шахсга автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома ва стикер беради.”.

е) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси мустақил равишда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ёки ушбу фаолият билан шуғулланувучи тадбиркорлар (бундан буён матнда иш бажарувчилар деб юритилади) томонидан рухсатнома ва тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.”.

ё) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Автотранспорт воситалари ойналари тусини берилган рухсатномага асосан енгил автомобиллар орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – чекланмаган даражада, олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – 50 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширувчи автобус, микроавтобус ва минивенлар (кейинги ўринларда – туристик автобуслар деб аталади) ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартирилиши (қорайтирилиши) мумкин.

Ойналарни кўзгусимон тусда ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилмайди.”.

ж) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Автотранспорт воситалари орқа ойнасининг тусини, шунингдек автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см.дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида иш бажарувчилар томонидан амалга оширилиши мумкин”;

з) 3-боб номидан “енгил” деган сўз чиқариб ташлансин;

и) 8-банд биринчи хатбошисидан “енгил” деган сўз чиқариб ташлансин;

й) 8-банд иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

к) 9-банд “а,б,в” кичик бандларидан “енгил” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

л) 9-банд “г” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун тўлов амалга оширилганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати.

Мурожаат этувчи шахсдан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этиш мумкин эмас.”;

м) 11-банд:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошисидаги “рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш” деган сўзлар “рухсатнома ва стикерларнинг ҳисобини юритиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “5-иловасига асосан рухсатномани” деган сўзлар
“5-иловасида келтирилган намунадаги рухсатномаларни” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“мазкур Низомнинг 5а-иловасида келтирилган шаклдаги стикерларни расмийлаштиради, имзолайди ва стикернинг рим рақамларидаги йил ойларининг биттасини қирқиб олади ёки компостёр қилади. Қирқиб олинган ёки компостёр қилинган ой рақами стикернинг амал қилиш муддатини белгилайди;

Расмийлаштирилган рухсатнома ва стикерни мурожаат этувчи шахсга рухсатнома ва стикерларнинг ҳисобини юритиш китобида имзо қўйилган ҳолда берилади”;

н) 12 ва 13-бандлар чиқариб ташлансин;

о) 14-банддан “енгил” деган сўз чиқариб ташлансин;

п) 14-банддан “амал қилиш муддати” деган сўзлардан кейин “ҳамда стикер рақами” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

р) 16-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

18-банд:

иккинчи хатбошидан “енгил” деган сўз чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошисидаги “қайта расмийлаштирилади” сўзларидан кейин “ва янги рухсатномага стикер рақами ёзиб қўйилади” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

с) 19-банд биринчи ва иккинчи хатбошларидан “енгил” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

т) 22-банддан “енгил” деган сўз чиқариб ташлансин;

ф) 24-банд чиқариб ташлансин;

х) 25-банддан “енгил” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ц) 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

ч) 2 ва 3-иловалардан “енгил” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ш) 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

э) 5-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

ю) 5А-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ тўдирилсин;

я) 6 ва 7-иловалари чиқариб ташлансин.

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА

 

 

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддати

 

 

 

 

 

Мурожаат этувчи шахс

 

Ойналарининг туси ўзгартириладиган (қорайтириладиган) автотранспорт воситасини ва зарур бўлган ҳужжатларни ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмасига тақдим қилиш

 

 

 

 

 

Мурожаат этувчи шахснинг хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси ходими

 

1. Мурожаат этувчи шахсдан зарур бўлган ҳужжатларни қабул қилиб олади ва рухсатномани ҳисобга олиш китобида қайд этади.

2. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномани расмийлаштиради ва мурожаат этган шахсга ҳужжатларни, рухсатномани,  ҳамда стикер билан плёнкани тақдим этади.

 

Умумий навбат асосида

 

 

Шу куннинг ўзида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

 

 

 

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатнома ва махсус эмблемалар (голограммалар) ҳисобини юритиш

КИТОБИ

 

Т

Мурожаат келиб тушган сана

АТВ эгаси

Рўйхат манзили

АТВ русуми

АТВ тури

АТВ РЎДРБ

Рухсатнома серияси

ва рақами

Стикер рақами

Амал қилиш муддати (санаси)

Плёнка кв.м

АТВ эгасининг имзоси

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) бериладиган рухсатномалар намуналарининг

ТАВСИФИ

 

Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) 3 турда, тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 80х130 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100 % пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади.

I – тури оч ҳаво рангда бўлади – автотранспорт воситаси орқа ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдиради;

II – тури оч яшил рангда бўлади – автотранспорт воситаси орқа ва ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдиради;

III – тури оч яшил рангда бўлади – туристик автобуслар чап ва ўнг ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради.

Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган “пахта чаноғи” кўринишидаги умумий “сув белги”си мавжуд.

Офсетли ёзув, серияси икки ҳарфли, номери еттита рақамдан иборат бўлади.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва етти рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Рухсатноманинг олд томонида унинг номланиши ёзилган, серия ва рақамлари мавжуд, автотраснпорт воситасининг тури, русуми, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, ранги, эгасининг маълумотлари, берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий бўлинмасининг номи, берган мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О. кўрсатилади.

Рухсатноманинг орқа томонида автотранспорт воситаси ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳамда стикер рақами кўрсатилади.

Рухсатномадаги ёзувлар ручкада ёки чоп этиш принтерида киритилади, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиб, бир йил муддатга берилади.

Ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси
ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи махсус эмблемалар (голограммалар) намуналарининг

ТАВСИФИ

 

Ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи махсус эмблемалар (голограммалар) (кейинги ўринларда стикер деб аталади) 3 турда, доира шаклдаги, диаметри 63 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади ва олд томони ўзи ёпишадиган бўлади.

 тури оч ҳаво рангда бўлади  автотранспорт воситаси орқа ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради;

II – тури оч яшил рангда бўлади – автотранспорт воситаси орқа ва ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради;

III – тури оч қизил рангда бўлади – туристик автобусларнинг чап ва ўнг ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради.

Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган айлана шаклдаги умумий “сув белги”си мавжуд.

Стикер қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Олд томонида стикернинг турига кўра I (II, III) рим рақамлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг эмблемаси, oyna qoraytirishga ruxsatnoma сўзлари, стикер марказида “2020” рақами ҳамда доира чети бўйлаб йил ойлари рим рақамларида туширилган.

Орқа томонига стикер рақами ва Ўзбекистон Республикасининг герби намунасидаги голограмма туширилган.

Стикер рақами иккита ҳарф ва еттита рақамдан иборат. Стикер олд томони, ўзи ёпишадиган қатламли бўлиб, устки қисми плёнка билан қопланган.

Стикер рақамидаги иккита ҳарф ҳудудларни билдиради (KR–Қорақалпоғистон Республикаси, AN–Андижон , BV–Бухоро, JV–Жиззах, KD–Қашқадарё, NV–Навоий, NA–Наманган, SV–Самарқанд, SI–Сирдарё, SD–Сурхондарё, TV–Тошкент,
FA–Фарғона, XV–Хоразм вилоятлари, TN–Тошкент шаҳри).

Стикер автотранспорт воситаларини олд ойнаси ўнг томони юқори қисмига ёпиштирилади.

Стикер бир йил муддатга берилади. Стикерни бераётган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими стикернинг рим рақамларидаги йил ойларининг биттасини қирқиб олади (ва) ёки компостёр қилади. Қирқиб олинган (ва) ёки компостёр қилинган ой рақами стикернинг амал қилиш муддатини белгилайди.

Общие предложения

153