ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6844 Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан 23/08/2019 07/09/2019 1

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ер ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланганлиги учун жавобгарлик чораларини оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-6844

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
 ҚОНУНИ

 

Ер ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланганлиги учун жавобгарлик чораларини оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, ...) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2291-модда:      

биринчи қисми санкциясидаги  «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

2) 2294-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2294-модда. Ер бериш ва (ёки) ерларни олиб қўйиш тартибини бузиш

Ер бериш ва (ёки) ерларни олиб қўйиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран содир этилган бўлса;

б) суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда бериш тартибини бузилишига ёки ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб бўлса;

в) фойдаланишга киритилган ва (ёки) янгидан ўзлаштирилган ерларни асоссиз олиб қўйилишига сабаб бўлса, — 

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил,
№ 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар,...) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 60-модда:

биринчи ва иккинчи қисмлари санкциясидаги  «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

учинчи қисми тўртинчи қисми деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги «иккинчи қисмида» деган сўзлар «иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

  2) 65-модда:

биринчи қисми санкциясидаги  «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 66-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«66-модда. Ер бериш ва (ёки) ерларни олиб қўйиш тартибини бузиш

Ер бериш ва (ёки) ерларни олиб қўйиш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, –

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда бериш тартибини бузиш, –

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган, шунингдек лалмикор, яйлов ва бошқа ерлар ҳисобидан фойдаланишга киритилган ва (ёки) янгидан ўзлаштирилган ерларни асоссиз равишда олиб қўйиш, – 

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн  бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 74-модда:

биринчи қисми санкциясидаги  «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари), сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ва бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сув олиш лимитлари ҳамда уларни белгилаш тартибини бузиш, тасдиқланган режаларсиз сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмол қилиш (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно), сув исрофгарчилигига йўл қўйиш, яъни экинларни кўллатиб суғориш, сувларни коллектор-дренаж тармоқларига оқизиб қўйиш ва бошқалар, сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаси билан белгиланган тартибда келишмаган ҳамда сув сарфини кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида сув объектларидаги гидротехника иншоотларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, шунингдек уларга муваққат тўсиқлар, насос станциялари (агрегатлар) ва сувни кўтарадиган ҳамда сув оладиган бошқа иншоотларни қуриш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.»;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн тўрт бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари санкциясидаги  «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) қуйидаги мазмундаги 761-модда билан тўлдирилсин:

«761-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги ва соҳил бўйи минтақасидаги ерлардан фойдаланиш тартибини бузиш

Сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги ва соҳил бўйи минтақасидаги ерлардан фойдаланиш тартибини бузиш –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг  беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сунъий сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини бузиш, соҳил бўйи минтақаларида белгиланган хўжалик фаолиятининг махсус тартибини бузиш ёки рухсатсиз вақтинчалик, домий бино ва иншоотлар қуриш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг   беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.»;

6) қуйидаги мазмундаги 24112-модда билан тўлдирилсин:

«24112-модда. Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган, шунингдек лалмикор, яйлов ва бошқа ерлар ҳисобидан ерларни фойдаланишга киритган ва (ёки) янгидан ўзлаштирган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган, шунингдек лалмикор, яйлов ва бошқа ерлар ҳисобидан ерларни фойдаланишга киритган ва (ёки) янгидан ўзлаштирган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, –

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

7) 245-модданинг биринчи қисми:     

«76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида),» деган сўзлардан кейин «761-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

«24110 ва 24111-моддаларида»  деган сўзлар «24110, 24111 ва 24112-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 2457-модданинг биринчи қисми «76-моддаларида (сунъий сув иншоотлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми),» деган сўзлардан кейин «761-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

 

Общие предложения

190