ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6838 Центральный банк Республики Узбекистан 23/08/2019 08/09/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-6838

 

 

    

 

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил
21 июлдаги 20/3-сон қарори (рўйхат рақами 1719, 2007 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

                      

               М.Б. Нурмуратов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил ___ __________ даги

____/___-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Нобанк кредит ташкилотлари кассадаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитдан ортиқча бўлган қисмини банк ҳисобварақларига киритиш учун топширишлари лозим. Бунда:

ўртача кунлик нақд пул тушуми энг кам иш ҳақининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ бўлган ҳолларда ҳар куни инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширадилар;

нақд пул тушуми кўрсатилган миқдордан кам бўлган ҳолларда инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топширадилар.”

2. 1б-илова (Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича ТАЛАБЛАР) мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзгартиришларга

ИЛОВА

 

 

 

Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналарини

техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш-ёнғиндан

огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича

 

ТАЛАБЛАР

 

1. Мазкур талаблар нобанк кредит ташкилотларининг касса хонасини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича меъёрларини белгилайди.

2. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган кассалар хавфсиз ва техник жиҳатдан мустаҳкам, ғиштли ёки темир бетон деворларга, мустаҳкам пол ва шифтларга, ишончли ички девор ва тўсиқ деворларга эга бўлиши лозим.

3. Касса хонаси пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун ёнмайдиган сейфлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.

4. Нобанк кредит ташкилотлари кассаларини қурилиш-монтаж, техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги, уларда қимматликларнинг бутлиги, дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ушбу ташкилотлар раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.

5. Касса хонаси қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланиши шарт:

а) биринчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг периметрини ҳимоя қилади. Касса хонасида деразалар мавжуд бўлганда, улар дераза очилиши ва ойна синишини қайд этиш хабаргоҳлари билан жиҳозланади;

б) иккинчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг ҳажмини ҳимоя қилади. Бунинг учун ҳажмни қўриқлаш (ультратовуш, инфрақизил, оптик-электрон, радиотўлқин русумли) хабаргоҳлари қўлланилади.

6. Касса хонасида кассирларнинг иш жойлари ташвиш хабари воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

7. Касса хонасидаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи ишдан ташқари вақтда қабул назорат ускунаси орқали техник қўриқлаш пунктига қўриқлашга топширилади. Касса хонасидаги ташвиш хабари воситаси иш вақти давомида техник қўриқлаш пунктига уланади.

8. Касса хонасидаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи алоҳида шлейфлар билан қабул-назорат ускуналарига уланиб унинг чиқиши битта шлейф орқали техник қўриқлаш пунктига ва кассанинг навбатчилик хонасидаги хабар бериш ускунасига уланади.

9. Касса хонаси меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар (тутунли, иссиқли ва ҳ. к.) билан жиҳозланади ва улар техник қўриқлаш пунктига ёки навбатчи ходимлар постидаги ёнғиндан хабар берувчи назорат қилиш ускунасига уланади.

10. Қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ва кассани ёритиш тизими алоҳида-алоҳида монтаж қилинади ҳамда электр таъминоти турли манбалардан олинади. Симларнинг барча турлари пластмасса қувурларда яширилган ҳолда ўтказилади.

11. Касса хонасининг қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ШНҚ 2.04.09-2007 "Бинолар ва иншоотларнинг ўт ўчириш автоматикаси" талабларига ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари билан жиҳозланадиган объектларнинг идоравий рўйхатларига мувофиқ келиши ва доимо ишчи ҳолатда бўлиши лозим.

12. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан хизмат кўрсатишга қабул қилинадиган кассалар ушбу бўлинмалар раҳбарияти кўрсатмасига биноан ҳимоя воситалари билан қўшимча равишда жиҳозланиши мумкин.

13. Касса хонасини қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан жиҳозлашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган махсус лицензияларга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

14. Касса хонасида монтаж қилинган қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларини монтаж ташкилотидан фойдаланишга қабул қилиш ва далолатномани имзолаш ички ишлар органлари қошидаги қўриқлаш бўлинмалари, давлат ёнғин назорати органлари, нобанк кредит ташкилотларининг вакиллари билан биргаликда тузилган комиссия томонидан амалга оширилади. Монтаж ташкилоти мажбурий тартибда қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари монтажининг ижро чизмаси ва монтаж қилинган сигнализация аппаратларини ишлатиш йўриқномасини тақдим этади.

 

Общие предложения

150