ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6834 Хокимият Сырдарьинской области 23/08/2019 08/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида
ID-6834

O’zbekiston Respublikasi

Sirdaryo viloyati hokimining

 

QARORI

 

 

 

Республика Узбекистан

 

 

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

 

хокима Сырдарьинской области

 

 

 

    “    ”   avgust  2019 yil                   №                                               Guliston sh.

 

Шаҳар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш

тарифларини белгилаш тўғрисида

 

“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12 ва 16 – моддаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сон қарорининг 1-бандига асосан вилоят шаҳарларида йўловчилар ташиш транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифларини белгилаш ҳамда Молия вазирлигининг 2019 йил
14 августдаги 04/15-03-32/2608-сонли хатига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Норматив хуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг
6, 25- моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларида автобус ва йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш транспорт хизматларининг чекланган тарифи бир йўловчи учун бир маротаба юришга 1000 (бир минг) сўм, ташиш учун рухсат берилган хар бир багаж (юк) ўрни 500 (беш юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Йўловчиларнинг айрим тоифаларига қонун хужжатларига мувофиқ берилган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.

3. Давлат активларини бошқариш бошқармаси (М.Қувондиқов), вилоят транспорт бошқармаси (О.Эрбеков), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ж.Ғойибов) ва вилоят молия бошқармаси (А.Рахимов)ларга шаҳар транспортларида йўловчилар ва багаж (юк) ташиш хизматлари кўрсатилишида ўрнатилган тарифларга қатьий риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширсин.

4. Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳар ҳокимликлари вилоят транспорт бошқармаси (О.Эрбеков) билан биргаликда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда бошқа қулай, самарали усулларда шаҳар транспортларида йўловчилар ва багаж (юк) ташиш хизматлари кўрсатилишида ўрнатилган тарифларни белгиланган тартибда етказиш вазифаси юклатилсин.

5. Қарор “Сирдарё ҳақиқати” газетасида чоп этилсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 6 февралдаги “Шаҳар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 55-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 

7. Қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Вилоят ҳокимлиги девонхона мудири (Ғ.Содиқов) мазкур қарор қонуний кучга кирган куни шаҳар ҳокимликларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларига юборилишини таъминласин.       

9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари  Ж. Ибрахимов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Вилоят ҳокими                                                            Ғ.Мирзаев

 

Общие предложения

102