ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6797 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 23/08/2019 07/09/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва худуд аҳолисининг фарзандлари учун мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6797

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва худуд аҳолисининг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва худуд аҳолисининг фарзандлари учун давлат мактабгача таълим муассасаларини (кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасалари деб юритилади) иловага мувофиқ рўйхат асосида қуриш ва капитал таъмирлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг 1 январига қадар ушбу қарор иловасининг 1-бандида, 2020 йилнинг 1 июнига қадар 2-бандида кўрсатилган мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

бир ой муддатда Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ушбу қарор иловасининг 1-бандида кўрсатилган объектнинг Яшнобод тумани мактабгача таълим бўлимига беғараз муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилсин;

икки ҳафта муддатда ушбу қарор иловасининг 2-бандида кўрсатилган ер майдонини Шайхонтохур тумани мактабгача таълим бўлимига ажратсин.

4. Белгилансинки:

ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасалари учун умумий квотанинг 80 фоизи Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимларининг фарзандлари учун ҳамда 20 фоизи худуд аҳолисининг фарзандлари учун ажратилади;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимларининг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Кадрлар бошқармасига ариза бериш йўли билан йўлланма орқали, худуд аҳолисининг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади;

мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва капитал таъмирлаш ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, шунингдек ичимлик суви ва оқава сув ташқи муҳандислик тармоқларини кўчириш ҳамда қуриш, объектларнинг атроф ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан лозим даражада давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги янги ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасаларини малакали мутахассис ва педагог кадрлар билан жамлаш чоралари кўрилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида “Таълим” соҳасига ажратилган маблағлар доирасида иловадаги мактабгача таълим муассасалари таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Д.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ______ги  ___-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва худуд аҳолисининг фарзандлари
учун қуриладиган ва капитал таъмирланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

Объект жойлашуви

Қурилиш тури

Шундан йиллар бўйича (млрд сўм)

Тарбияланувчиларнинг

чекланган сони

Гуруҳлар сони

Қурилишнинг молиялаштириш манбаси

2019

2020

1.

Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси 5-уй (собиқ болалар боғчаси биноси)

Капитал таъмирлаш

3

 

150 нафар

6

Ҳомийлик ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар

2.

Шайхонтохур тумани Ц-13 мавзеси 412-сонли мактабгача таълим муассасасининг бир қисми ер майдони

Қуриш

 

5

150 нафар

6

 

Изоҳ: Агар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимларининг фарзандлари мактабгача таълим муассасаларининг ўринлар сонининг 80 фоизигача қамраб олмаган тақдирда, Мактабгача таълим муассасаси Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга асосан истисно тариқасида қабул қилинишига рухсат берилади.

Общие предложения

306