ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6752 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 23/08/2019 06/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш тўғрисида
ID-6752

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш тўғрисида

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ҳудудида пуллик хизматларни ташкил этилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида (бундан буён – ўтказиш пункти деб юритилади) кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

пуллик хизматлар ўтказиш пунктини нормал фаолиятига таъсир этмаган ҳолатдагина амалга оширилишига йўл қўйилади;

пуллик хизматларни кўрсатилиши учун ўтказиш пунктлари Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда, ўтказиш пунктини индивидуал кўрсаткичларини инобатга олиб белгиланади. Бунда, ўтказиш пунктини географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пуллик хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган ҳудуд майдони, ўтказиш пунктини ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади;

ўтказиш пунктида пуллик хизматларни кўрсатилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 102-сонли қарори талаблари асосида ташкил этилади;

ўтказиш пунктида пуллик хизматларни кўрсатилишини вақтинча тўхтатиб турилиши, қайта тикланиши ва тугатилиши шунингдек, уларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ижарага олувчи томонидан қопланиши белгиланган тартибда тузилган давлат мулкини ижарага бериш шартномасида кўрсатилади;

ўтказиш пунктида кўрсатиладиган ҳар бир пуллик хизмат амалдаги қонунчилик билан бегилаб берилган тартибда амалга оширилади;

Давлат божхона қўмитасига, истисно тариқасида, ўтказиш пунктларида пуллик хизматни кўрсатилиши учун янги қўшимча бино ва (ёки) иншоат қурилиши бўйича талабгорлар ўртасидаги танлов талабини қўйишга ҳамда танлов ўтказилгандан сўнг ғолиб томонидан ушбу қурилган янги қўшимча бино ва (ёки) иншоатни ноль ставкасида божхона органлари балансига ўтказиб олишга рухсат берилади.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири     А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___”_______-сон қарорига илова

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пуллик хизматлар
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кўрсатилиши мумкин бўлган пуллик хизматлар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик хизмати фаолияти;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари;

валюта айирбошлаш операциялари, божхона ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ банк хизматларини кўрсатиш бўйича фаолият;

умумий овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият;

бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни чакана савдоси;

йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш;

йўловчиларни ўтказиш пунктини ичида ташиш хизмати;

автомобиль ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларига биринчи техник (мураккаб таъмирлаш ишлари бундан мустасно) хизматни кўрсатиш ҳамда уларни фавқулодда эвакуация қилиш;

ҳажми катта бўлмаган қўл юкларни сақлаб бериш (камера хранения);

транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш);

таржимонлик хизмати;

йўловчиларни ўтказиш пунктини ичида алоҳида пуллик йўлаклар (VIP) орқали ҳаракатланишини ташкил этиш;

хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларациясини тўлдириш, ксеронусха олиш, турли компьютер хизматлари, факс, интернет) хоналари (стол услуг);

такси чақириб бериш хизмати.

2. Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан келишилган ҳолда мазкур рўйхатда кўрсатиб ўтилмаган пуллик хизматлар жорий этилиши мумкин.

Общие предложения

97