ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6727 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 22/08/2019 06/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-6727

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ–5780-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари молия вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                  А. Арипов


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” “______”даги ____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида” 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 4-сон, 15-модда)да:

а) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

“31. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкалари бериш ҳоллари бундан мустасно.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ушбу тартибни бузганлик учун шахсий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилсин;

б) жисмоний ва юридик шахсларга “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Давергеодезкадастр қўмитаси тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун таклиф қилинадиган ер участкаларининг жойлашуви тўғрисидаги ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталида ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириб борилишини таъминласин.”;

б) қуйидаги мазмундаги 32-банд билан тўлдирилсин:

“32. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (кейинги ўринларда — “йўл харитаси”) тақдим этиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан “йўл харитаси” тасдиқланади;

фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан “йўл харитаси” тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд “йўл харитаси”ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.”.

в) иловада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида” ва  “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.”;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишда улар фойдаланадиган маблағларнинг манбалари ҳақида декларация талаб қилмаган ҳолда, хусусий мулк сифатида сотиш фақат кимошди савдоларида “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали Ўзбекистон Республикаси давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг белгиланган тартибига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкалари бериш ҳоллари бундан мустасно.”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорида:

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи-ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминласин;

аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, барқарор ривожланаётган тадбиркорлик субъектлари сонини янада кўпайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш, шунингдек, ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан ишлашни кучайтирсин;

фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва нотураржой объектлари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, ер участкаларини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратишда кўмаклашсин;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий, товар ва хомашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши, инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришида амалий ёрдам кўрсатсин;

тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд имкониятлар, имтиёзлар ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, давлат идораларининг расмий веб-сайтларида мунтазам равишда ёритиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда консультатив ёрдам ва ахборот жиҳатдан таъминлаш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича жойларда семинар-тренинглар ўтказсин;

тадбиркорларга бизнес форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш,уларда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминласин;

тадбиркорларга ишончли шериклар ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун янги бозорларни топишда, экспорт салоҳиятини оширишда амалий ёрдам кўрсатсин.”;

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига 2001 йилги ва кейинги йиллар республика инвестиция дастурига киритиладиган янгидан бошланаётган қурилиш объектлари бўйича пудрат шартномалари (контрактлар)ни фақат пудрат савдолари натижалари бўйича қурилиш суғурта таваккалчиликлари суғурталанган тақдирда тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин ва  молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.”;

в) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

“41. “Кафолат суғурта компанияси” АЖ:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўзининг қуйи бўғиндаги бўлинмалари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида хизматларни, шу жумладан тадбиркорлик таваккалчилиги, гаров, лизинг, асбоб-ускуналар, юклар, жавобгарлик ва бошқаларни суғурта қилиш масалалари бўйича мунтазам равишда семинарлар ва тренинглар ташкил этилишини таъминласин;

тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик таваккалчилигини суғурта қилиш шартларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига берилган кредитнинг гаров таъминоти билан қопланмаган қисмини кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурталашни амалга оширсин.”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда)да:

а) 1-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи-олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

““Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБни “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштирувчи банклар этиб белгилансин;

“оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш ва умуман, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтирилади;

молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.”;

б) қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:

“101. “Кафолат суғурта компанияси” АЖ:

Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўзининг қуйи бўғиндаги бўлинмалари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида хизматларни, шу жумладан тадбиркорлик таваккалчилиги, гаров, лизинг, асбоб-ускуналар, юклар, жавобгарлик ва бошқаларни суғурта қилиш масалалари бўйича мунтазам равишда семинарлар ва тренинглар ташкил этилишини таъминласин;

тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик таваккалчилигини суғурта қилиш шартларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига берилган кредитнинг гаров таъминоти билан қопланмаган қисмини кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурталашни амалга оширсин;

Агентлик билан биргаликда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, 2019 йил 1 октябрга қадар кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг суғурта хизматларини олиш учун сарфлайдиган харажатлари ва вақтини қисқартиришга қаратилган тадбиркорлик таваккалчилигини суғурта қилиш шартларидаги замонавий суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.”

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 8 сентябрдаги 251-сон қарори қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (кейинги ўринларда — “йўл харитаси”) тақдим этиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан “йўл харитаси” тасдиқланади;

фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан “йўл харитаси” тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд “йўл харитаси”ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.”.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда)да:

а) 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“банкнинг тадбиркорлик субъектларига микрокредит бериш, “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш ва микролизинг бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва қулайлигини оширишга йўналтирилган узоқ муддатли сиёсатини шакллантириш;”.

б) иловада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ушбу Низом Фуқаролик кодексига, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги ПФ–3750-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда банк деб аталади) томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) микрокредитлар бериш, “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.”;

2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Кичик тадбиркорликни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш учун шароитлар яратиш, “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш орқали кам таъминланган оилалар даромадларини ошириш, аҳоли кенг қатламларининг, жумладан қишлоқ жойлардагиларнинг, молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматларини кўрсатиш.”.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда)нинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, “Микрокредитбанк”га ва бошқа тижорат банкларига оилавий тадбиркорликни, шунингдек, “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришга, уй меҳнатини ташкил этишга белгиланган тартибда имтиёзли микрокредитлар ажратилишини кенгайтириш тавсия этилсин.”.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 31 майдаги 154-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 22-сон, 249-модда) қарори қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (кейинги ўринларда — “йўл харитаси”) тақдим этиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан “йўл харитаси” тасдиқланади;

фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан “йўл харитаси” тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд “йўл харитаси”ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.”.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 21-сон, 392-модда)да:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар бир ҳудуднинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, 3-иловада кўрсатилган давлат мулки объектларини бузиб ташлаш натижасида бўшайдиган ер участкаларидан, шу жумладан уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига танлов асосида бериш йўли билан улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.”.

б) а) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:

“21. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (кейинги ўринларда — “йўл харитаси”) тақдим этиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан “йўл харитаси” тасдиқланади;

фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан “йўл харитаси” тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд “йўл харитаси”ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.”.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 22 августдаги 655-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 894-модда):

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, бошланғич капитални шакллантириш учун кредит бериш, оилавий тадбиркорлик, шу жумладан, “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти, касаначилик, ҳунармандчилик ва шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун микромолиявий хизматлар кўрсатиш;”;

б) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:

“61. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш Жамғарма томонидан бош битимлар асосида ваколатли тижорат банклари орқали миллий ва хорижий валютада амалга оширилади.”.

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 37-сон, 991-модда)да:

а) 1-банддаги “Вазирлар Маҳкамаси” сўзлар “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада:

низом номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида низом”;

1-банднинг биринчи-иккинчи хатбошисидаги “Вазирлар Маҳкамаси” сўзлар “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд “Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига” сўзларидан кейин “, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳужжатларига” сўзлари билан тўлдирилсин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

б) кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, лекин 2 млрд сўм ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиш;

в) тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:

суммаси 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун — қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми;

эквиваленти 10 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

Ушбу банд талаблари тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликлар ва компенсацияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг аввал қабул қилинган ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган шартларига татбиқ этилмайди.

миллий валютада қиймати 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги — жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида;

хорижий валютада қиймати эквивалентда 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда.

хорижий валютада, 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига ажратилган валюта кредитлари бўйича — белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.”;

10-банднинг иккинчи ва саккизинчи хатбошисидаги “Вазирлар Маҳкамасига” сўзлар “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“35. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма компенсациялари:

суммаси 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун — қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми;

эквиваленти 10 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

Ушбу банд талаблари тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликлар ва компенсацияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг аввал қабул қилинган ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган шартларига татбиқ этилмайди.

миллий валютада, қиймати 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида;

хорижий валютада ажратиладиган, қиймати эквивалентда 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, бироқ 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

хорижий валютада — 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига ажратилган валюта кредитлари бўйича — белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида берилади.”.

90-банддаги “Вазирлар Маҳкамасига” сўзлар “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 6-сон, 158-модда)да:

а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“бўш ер участкаларининг рўйхати кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан тузилади ва бунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳам “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритилиши мумкин.”;

б) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

“31. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкалари бериш ҳоллари бундан мустасно.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ушбу тартибни бузганлик учун шахсий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилсин.”;

в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Unicon.uz” ДУК белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳам “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритилиши учун “YERELEKTRON” ААТ автоматлаштирилган ахборот тизимидан электрон имзосиз бемалол фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.”;

г) 10-банд қуйидаги мазмундаги “в” кичик банд билан тўлдирилсин:

“в) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун таклиф қилинадиган ер участкаларининг жойлашуви тўғрисидаги ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталида ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириб борилишини таъминласин.”;

д) илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари ерларни хатловдан ўтказиш натижалари ва жисмоний ва юридик шахслар томонидан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштирган таклифларига кўра, бўш ер участкалари рўйхатини тузади ва ҳар ойнинг биринчи санасигача “YERELEKTRON” ААТ орқали туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳар ойда юборади.”.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарори қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:

“51. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (кейинги ўринларда — “йўл харитаси”) тақдим этиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан “йўл харитаси” тасдиқланади;

фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан “йўл харитаси” тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд “йўл харитаси”ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.”.

Общие предложения

147