ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6715 Центральный банк Республики Узбекистан 22/08/2019 05/09/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Мижозларга ҳисобварақлар очиш бўйича белгиланган талабларни, уларнинг ҳисобварақларига маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартибини бузганлик учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-6715

Мижозларга ҳисобварақлар очиш бўйича белгиланган талабларни, уларнинг ҳисобварақларига маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартибини бузганлик учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

  Марказий банк Раиси

                                   М. Нурмуратов

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил __ августдаги

__/___-сон қарорига

ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатлар

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 493-сон «Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1044, 2001 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон, 33-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 15 февралдаги 4/4-сон «Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1044-1, 2006 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 58-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/4-сон «Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1044-2, 2013 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 11 февраль, 81-модда).

Общие предложения

306