ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6703 Хокимият Бахмальского района 21/08/2019 05/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6703

Бахмал тумандаги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисидаги Қонунинг 6-моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъмирлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага, асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, кўп қаватли уй-жой фонди шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-5-иловаларга ва 2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 6-иловага ҳамда туман иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзоларига, кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, уларнинг умумий фойдаланиш ҳудудларини тартибга келтириш, маҳаллалар ҳудудини санитар тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етарли миқдорда етказиб бериш, электр, табиий газ таъминоти объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ташкил этиш, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, талаб даражасидаги санитар ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича туман ишчи гуруҳлари фаолиятига танқидий баҳо берган ҳолда улар томонидан 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсуми юзасидан аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва ижросини таъминлашини назоратга олиб ва бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп каватли уй-жойлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқиб ҳамда ўрганиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини, шунингдек туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида амалга оширсин ва жойларда олиб борилаётган ишлар бўйича туман комиссияси раиси номига ёзма ахборотларни тақдим этиб борсин.

4. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлигида айнан шундай комиссиялар ташкил этилсин ва тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек мутасадди ташкилотлар раҳбарлари зиммасига 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.

5. Туман хокимининг ўринбосари А.Қулжанов, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Х.Исроилов), туман электр таъминоти корхонаси (Ш.Сулаймонов), газ таъминоти туман бўлими (А.Маматқулов), туман “Сувоқова” ДУК (Ф.Абдувалиев), бошқа алоқадор туман корхона ва ташкилотлари қарор билан параметрларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, бажарилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман хокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

7. “Бахмал хаёти” газетаси (Т.Бердиев)га мазкур қарорни газетада чоп этилиши ва ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарор кабул килиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 6 октябрдаги 1967-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в/б. З.Кўлиев ва туман хокимининг ўринбосарлари А.Қулжанов, Д.Умаров, Х.Хўжамуротов, Ў.Каттабековлар зиммасига юклатилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими: М.Анарбаев

Общие предложения

80