ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6697 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 22/08/2019 05/09/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Аҳоли ва тиббиёт муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-6697

Аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ошириш, хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат улушларини самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси акциядорларининг “Қашқадарё дори - дармон” давлат унитар корхонасининг мулкчилик шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириб, унинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улушини “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси устав фондига давлат улушини ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги уч ойлик муддатда “Қашқадарё дори - дармон” давлат унитар корхонасининг мулкчилик шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш ҳамда унинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улушини белгиланган тартибда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси устав фондига давлат улушини ошириш ҳисобига бериш чораларини кўрсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон  Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Хайдаров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                     А. Арипов

Общие предложения

160