ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6682 Высшая аттестационная комиссия при Кабинете Министров Республики Узбекистан 21/08/2019 11/09/2019 189

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси НИЗОМЛАРИ
ID-6682

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) – муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан олий таълим (ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаcи) ёки уларга тенглаштирилган муассаса  (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ёҳуд илмий-тадқиқот ёки унга тенглаштирилган (бундан буён матнда ИТМ деб юритилади) муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;

изланувчи – фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;

талабгор – диссертацияси ҳимоя учун Илмий кенгашда қабул қилинган ва аттестация иши кўрилиш жараёнида бўлган шахс;

аттестация иши – талабгорнинг илмий даражасини тасдиқлаш юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;

диссертация – муаллиф томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;

диссертация автореферати – диссертация тадқиқоти юзасидан умумий маълумотлар келтирилиб, ишнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда умумлаштирилган ҳолда қисқача баён қилинган ҳамда нашр этилган ишлар юзасидан маълумотлар берилган ва белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;

диссертация бажарилган муассасаОТМ ёки ИТМ кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса (муассасалар) сифатида тасдиқланган муассаса;

экспертиза – ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг тегишли қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини илмий ва меъёрий-техник жиҳатдан баҳолаш;

Илмий даража берувчи бир марталик илмий кенгаш (бундан буён матнда Бир марталик илмий кенгаш деб юритилади) – фақат битта фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимоясини ташкил қилиш учун тузилган вақтинчалик илмий-ташкилий тузилма;

Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар (бундан буён матнда Илмий семинар деб юритилади) – диссертацияни якуний дастлабки экспертизадан ўтказадиган семинар;

диссертация ҳимояси – тадқиқот натижаларининг илмий янгилиги, хулосалари, тавсияларининг тўғрилиги ва асосланганлиги, диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти, талабгорнинг фанга қўшган ҳиссаси бўйича Илмий кенгашда илмий жамоатчилик олдида ўтказиладиган муҳокама;

илмий раҳбар – илмий изланишлар олиб бораётган изланувчига илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида белгиланган тартибда тайинланган, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори, шунингдек илмий унвонга эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассис (бундан буён матнда фалсафа доктори (PhD) деб юритилади);

илмий маслаҳатчи – фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий изланишлар олиб бораётган изланувчига илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида белгиланган тартибда тайинланган, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори;

жамоавий тақриз – ОАК томонидан юборилган диссертацияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан Илмий кенгашнинг қўшимча хулосаси;

апелляция – илмий даражалар бериш ёки уларни беришни рад қилиш ёхуд илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган мурожаат;

илмий экспертиза – диссертация (тақдимнома) ва нашр қилинган ишлар илмий натижаларининг янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш.

меъёрий-техник экспертиза – амалга оширилган аттестация тадбирларини тартиб-қоида ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш нуқтаи назаридан  олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш.

2.           Илмий кенгаш диссертациялар экспертизасининг сифати, холислиги ҳамда диссертация ҳимояси ёки диссертация ҳимоясисиз тақдимнома презентацияси  (бундан буён матнда диссертация ҳимояси деб юритилади) учун зарур шароит яратилиши ва қабул қилган қарорларининг асослилиги учун масъулдир.

 

2-боб. Илмий кенгашни тузиш, унинг  фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш

3. Ўз ҳузурида Илмий кенгаш тузиш учун ОТМ ёки ИТМ идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклидан қатъи назар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

муайян фан тармоғида тан олинган ютуқларга, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга самарали жорий қилишга эришган;

тегишли йўналишлар бўйича етарли илмий салоҳиятга – камида 2 нафар фан доктори ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар сифатли таркибига эга бўлган;

муайян фан тармоғи бўйича давлат грантлари, халқаро ва бошқа илмий лойиҳалар (хўжалик шартнома, буюртма асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари ва бошқалар) бажараётган;

ҳавола қилинаётган илмий ишлари, шу жумладан республика ОТМ халқаро рейтингини баҳоловчи QS (Quacquarelli Symonds), Times Higher Education (THE) рейтинг агентликлари томонидан тан олинган Elsevier компаниясининг Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник базалар рўйхатида мавжуд нашрларнинг тегишли фан тармоғи йўналишида ихтисослашган илмий нашрларида (бундан буён матнда Халқаро базалар рўйхати деб юритилади)  нашр қилинган илмий ишлари мавжуд бўлган ходимлар таркибига эга бўлган;

тегишли йўналишлар бўйича доимий ишлаб турган илмий семинарлар, республика ва халқаро миқёсдаги конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш тажрибасига эга бўлган;

олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкил этилган;

Илмий кенгашнинг самарали фаолият учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, Илмий кенгаш аъзоларини соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетени” журнали билан тўлиқ ва мунтазам таъминлаш ҳамда диссертациялар матнини интернет тармоғида илмий ва  меъёрий-техник экспертиза (бундан буён матнда электрон экспертиза деб юритилади)дан ўтказиш учун жойлаштириш, диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни веб-сайтда эълон қилиш ҳамда аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилиш/жўнатиш ва архивлаштириш бўйича тегишли моддий-техника ва молиявий имкониятларга эга бўлган.

4. Илмий кенгаш етакчи ОТМ ва ИТМ ҳузурида мазкур муассасалар бўйсунувчи (йўналишига мувофиқ бўлган) вазирлик ва идораларнинг мурожаатига асосан ОАК томонидан тузилади.

ОТМ ва ИТМ ўз ҳузурида Илмий кенгаш тузиш учун мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларнинг барчасига жавоб бермаган тақдирда, тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаатларига асосан, ОАК томонидан бир нечта ОТМ ва ИТМ ҳузурида, истисно тариқасида, муассасалараро Илмий кенгаш тузилиши мумкин.

Илмий кенгашнинг таркиби, шу жумладан унинг раиси, раис ўринбосари (ихтисосликлар бўйича ўринбосарлари) ва илмий котиби тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаатига асосан ОАK томонидан муқобиллик асосида тасдиқланади. Илмий кенгаш ихтисосликлари бўйича етакчи мутахассис-олим – фан докторлари Илмий кенгаш раиси ва ўринбосари (ўринбосарлари) этиб тайинланади.

Илмий кенгаш ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган ҳамда Илмий кенгаш тузилаётган ОТМ ва ИТМда штат асосида ишлайдиган мутахассис ОАК томонидан Илмий кенгаш илмий котиби этиб тайинланади.

5. Вазирлик ва идораларнинг мурожаатида Илмий кенгаш тузиш зарурати асослаб берилади ва унга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Илмий кенгаш таркибига киритиш кўзда тутилаётган шахслар тўғрисидаги маълумот ҳамда ушбу шахсларнинг объектив-маълумотномалари илова қилинади. Илмий кенгашнинг раиси, раис ўринбосари ва илмий котиблигига камида  учтадан номзод кўрсатилиши лозим.

6. Илмий кенгаш аъзолари, қоида тариқасида, камида 9 нафар ва кўпи билан 21 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилади.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясини ўтказиш ҳуқуқига эга.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш ҳар бир ихтисослигининг тегишли фан тармоғи бўйича камида 5 нафар фан доктори киритилади. Истисно тариқасида, Илмий кенгаш таркибига қуйидагилар киритилиши мумкин:

ҳар бир ихтисосликнинг тегишли фан тармоғи бўйича 1 нафар профессор илмий унвонига эга бўлган фалсафа доктори (PhD);

мазкур кенгаш илмий котиби сифатида фаол илмий фаолият олиб бораётган ва катта илмий-амалий тажрибага эга бўлган фалсафа доктори (PhD).

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш ҳар бир ихтисослигининг тегишли фан тармоғи бўйича камида 5 нафар илмий даражага эга бўлган мутахассис киритилади. Бунда фан докторлари сони Илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кам бўлмаслиги лозим.

Юридик фанлар ва Исломшунослик фанлари бўйича Илмий кенгаш таркибига, эксперимент тариқасида, илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассислар киритилиши мумкин. Бунда уларнинг сони Илмий кенгаш ҳар бир ихтисослигининг тегишли фан тармоғи бўйича аъзолари умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Илмий кенгаш таркибига чет эллик олим-мутахассис (мутахассислар) киритилиши мумкин.

7. Зарур ҳолларда, Илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш ихтисосликларига яқин ихтисослик бўйича илмий даражага эга бўлган шахслар ҳам киритилиши мумкин.

Бир шахс фақат битта фан тармоғининг битта ихтисослиги бўйича Илмий кенгашга киритилади ҳамда кўпи билан иккита Илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин.

Илмий кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган шахслар охирги 3 йил ичида камида 15 та илмий иш нашр эттирган бўлиши шарт. Мазкур талаб юридик фанлар ва исломшунослик фанлари бўйича Илмий кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.

8. ОАК эксперт кенгашларининг аъзолари Илмий кенгаш таркибига киритилмайди. ОАК Раёсати аъзолари Илмий кенгашлар мажлисларида ва улар қошидаги Илмий семинарларда иштирок этишлари мумкин. 

Илмий кенгаш раиси Илмий кенгаш фаолиятида иштирок эта олмаган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча раис ўринбосарларидан бири бажаради.

9. Илмий кенгаш таркиби 3 йил муддатга тасдиқланади. Илмий кенгаш таркибининг камида 15 фоизи ҳар йили белгиланган тартибда янгиланиши зарур.

Илмий кенгаш аъзоси Илмий кенгаш таркибида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Илмий кенгаш таркибидан чиқарилган аъзолар унинг таркибига 1 йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.

Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби тегишли вазифани 3 йил муддатга бажаради. Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги муддатда ОАК Раёсатининг қарори асосида давом эттириши мумкин.

10. Илмий кенгаш ихтисосликлари рўйхати ва Илмий кенгаш раиси тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаати ёки ОАК эксперт кенгашининг тавсиясига асосан ОАК томонидан ўзгартирилиши мумкин.

11. Илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш раисининг Илмий кенгаш тузилган ОТМ ёки ИТМ раҳбари билан келишилган мурожаати асосида ОАК томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда ўзгартиришлар аниқ кўрсатилиши, асослаб берилиши, шунингдек субъектив хусусиятга эга бўлмаслиги лозим.

12. Илмий кенгаш тузишда ОАК Раёсатининг қарори билан мазкур кенгашга тегишли ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича мустақил равишда Бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

121. Изланувчи бириктирилган кафедра (лаборатория)  тайёрлаган диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш учун диссертация бажарилган муассаса раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади. Мурожаатга кафедра (лаборатория) мажлисининг баённомаси илова қилинади.

Диссертация бажарилган муассаса раҳбарининг кўрсатмаси асосида диссертация матни электрон экспертизадан ўтказиш учун  5 иш куни ичида Ziyonet” таълим порталига ва муассаса веб-сайтига жойлаштирилади ва муҳокама 21 кун давом этади.  Диссертация матни веб-сайтига жойлаштирилган кундан бошлаб  нашр қилинган илмий иши мақомига эга бўлади ва муассаса электрон архивида сақланади.

Диссертациянинг электрон экспертизаси тугаганидан кейин муассаса раҳбари диссертацияни ушбу муассасанинг кафедралараро, лабораториялараро ёки бирлашган илмий (илмий-техник) семинарига дастлабки экспертизага юборади.

Диссертация бажарилган муассаса диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, Бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳуқуқи берилган Илмий кенгашга мурожаат қилади.

Бир марталик илмий кенгаш тузиш бўйича мурожаатга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Бир марталик илмий кенгаш таркибига киритиш кўзда тутилаётган шахслар тўғрисидаги маълумот ва ушбу шахсларнинг объектив-маълумотномалари ҳамда мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган  ҳужжатлар илова қилинади.

122. Тақдим этилган ҳужжатлар Илмий кенгаш раҳбарияти томонидан 5 иш куни ичида меъёрий-техник экспертиза жиҳатида кўриб чиқилиб, натижалари ижобий бўлган тақдирда, Илмий кенгаш раиси томонидан мазкур кенгашнинг 2 нафар аъзосидан иборат тузилган комиссияга диссертация топширилади. Улар бир ой ичида диссертациянинг нечоғлиқ сўралаётган ихтисосликларга мувофиқлигига ёзма равишда хулоса берадилар.

Кўриб чиқиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, мазкур масала Илмий кенгашнинг мажлисида кўриб чиқилиб, Бир марталик илмий кенгаш тузиш юзасидан қарор қабул қилинади ҳамда Бир марталик илмий кенгаш ва унинг қошидаги илмий семинар таркиби тасдиқланади.

123. Илмий кенгаш томонидан Бир марталик илмий кенгашни тузиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, тегишли муассасага эътирозлар ва камчиликлар асослантирилган жавоб хати Илмий кенгаш томонидан юборилади.

Илмий кенгаш томонидан билдирилган эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилганда, рад жавоби берилган кундан эътиборан 3 ой ўтгандан кейин диссертация муассаса томонидан қайта дастлабки экспертизадан ўтказилиб, Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб такроран мурожаат қилиниши мумкин.

124. Бир марталик илмий кенгаш камида 9 нафар ва кўпи билан 11 нафар аъзодан иборат таркибда Илмий кенгаш таркибини шакллантириш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда тузилади. Зарур ҳолларда, Бир марталик илмий кенгаш таркиби диссертация ихтисослигига яқин фан соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган шахслар киритилиши мумкин.

125. Бир марталик илмий кенгаш фаолияти Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

13. Илмий кенгаш фаолияти ОАК қарори асосида қуйидаги ҳолларнинг бири 2 марта бузилганда 6 ойгача тўхтатиб турилади:

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;

илмий жиҳатдан савияси паст диссертация ҳимоялари ўтказилиб, улар юзасидан ижобий хулосалар берилганда;

ҳимоя қилинган диссертацияга ОАК томонидан рад жавоби берилганда;

диссертация ҳимоясини ўтказиш тартиби бузилганда;

бир марталик илмий кенгашни тузиш тартиби бузилганда;

плагиат (кўчирмачилик) мавжуд бўлган диссертация ҳимояси ўтказилганда.

14. Илмий кенгаш фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ОАК қарорида унинг фаолиятини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолат ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ҳамда тўхтатиб туриш муддати кўрсатилади.

15. ОАК қарорида кўрсатилган муддат ичида тегишли камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, ОАК қарорига асосан Илмий кенгаш ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.

16. Фаолияти илгари бир марта тўхтатиб турилган Илмий кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бири такрорланса, бундай Илмий кенгаш фаолияти ОАК томонидан тугатилади. Илмий кенгаш фаолиятини тугатиш ОАК қарори асосида амалга оширилади. Илмий кенгаш фаолияти тугатилган тақдирда, Илмий кенгаш таркиби ва раҳбарияти янгиланган ҳолда умумий асосларда янгидан Илмий кенгаш тузилиши мумкин.

3-боб. Илмий кенгаш ишини ташкил этиш

17. Илмий кенгаш қонунийлик, холислик, очиқлик, шаффофлик ва тезкорлик принциплари асосида ОАK раҳбарлигида фаолият олиб боради. Илмий кенгаш фаолияти ОАК веб-сайти таркибида шакллантирилган Илмий кенгашнинг веб-саҳифаси (бундан буён матнда Илмий кенгаш веб-саҳифаси деб юритилади) орқали ёритиб борилади. Илмий кенгаш веб-саҳифаси ҳолатига мазкур кенгаш раиси шахсан жавоб беради.

18. Илмий кенгаш ўзи фаолият юритаётган муассасанинг расмий бланки ва Давлат герби тасвири туширилган муҳридан фойдаланади. Муассаса раҳбарияти томонидан Илмий кенгаш фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.

19. Илмий кенгаш мажлислари:

Диссертация (тақдимнома)ни ҳимояга қабул қилиш;

диссертация ҳимоясини ўтказиш;

тақдимномани ўтказиш;

ОАК томонидан юборилган диссертацияни, апелляцияларни, Илмий семинар ҳисоботини кўриб чиқиш;

илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш;

Илмий кенгаш фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ўтказилади.

20. Илмий кенгаш томонидан кўпи билан 4 та ихтисослик ёки фан тармоғи бўйича диссертациялар ҳимояга қабул қилиниши мумкин.

21. Илмий кенгаш мажлисида битта диссертация ҳимояси ёки битта жамоавий тақриз муҳокамаси, кун давомида эса, иккита масала юзасидан мажлис ўтказилиши мумкин.    Диссертация ҳимоялари сессия тарзида ОАK рухсати билан ўтказилади.

22. Илмий кенгаш диссертация ҳимоясини ўтказиш навбатини режалаштиришда, биринчи ўринда, ОАK томонидан қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертацияларни, бошқа ОТМ ва ИТМ тақдим этган диссертацияларни кўриб чиқишга эътибор қаратиши лозим.

23. Илмий кенгаш раиси ҳар йили 10 январга қадар ҳузурида Илмий кенгаш тузилган ОТМ ёки ИТМга ҳамда ОАKга ўтган йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Илмий кенгаш фаолияти бўйича ҳисобот беради.

24. Талабгор ўз диссертацияси ҳимоясига оид барча ҳужжатлар билан танишиш ва Илмий кенгаш раҳбариятидан барча масалалар хусусида малакали ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

4-боб. Илмий кенгашда диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш

25. Изланувчи томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганидан кейин иш бажарилган ОТМ ёки ИТМда диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказилади. Диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ижобий хулоса берилганда, изланувчи томонидан Илмий кенгашга мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.

26. Илмий кенгаш диссертация бажарилган муассасанинг хулосасидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юбориши мумкин (Қўшимча равишда диссертацияни экспертизадан ўтказиш муддати ишни Илмий кенгашда кўриб чиқиш муддатига киритилмайди).

27. Тақдим этилган ҳужжатлар Илмий кенгаш томонидан 5 иш куни ичида меъёрий-техник экспертизадан ўтказилиб, унинг ижобий натижасига кўра қабул қилиб олинади ва дастлабки экспертизадан ўтказиш учун Илмий семинар раиси ёки илмий котибига етказади.

Илмий семинарда диссертацияларни қабул қилиш ва қайтаришни рўйхатга олиш китоби ҳамда Илмий семинар мажлислари баённомалари жилди юритилади. Мазкур ишларга Илмий семинар раиси ва илмий котиби жавоб беради.

Агарда меъёрий-техник экспертиза натижалари салбий бўлган тақдирда, Илмий кенгаш томонидан изланувчининг ҳужжатлари иш бажарилган ОТМ ёки ИТМга йўлланма хат билан қайтарилиб, унда аниқланган камчиликлар батафсил келтирилади.

28. Диссертация ва бошқа тегишли хужжатларга хулоса бериш ва Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш юзасидан асосли тавсиялар бериш учун муайян ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича Илмий кенгаш ҳузурида тузиладиган Илмий семинар масъул ҳисобланади.

Илмий семинар Илмий кенгаш назорати остида фаолият юритади.

281. Изланувчи томонидан ҳужжатлар топширилган кундан эътиборан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация бир ярим ой ичида, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация эса икки ой ичида Илмий кенгаш томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилади.

282. Илмий семинар камида 15 нафар аъзодан, шу  жумладан раис, раис ўринбосари ва илмий котибдан иборат таркибда тузилади. Бир нечта ихтисослик бўйича битта илмий семинар тузиш мумкин бўлиб, бунда Илмий семинар камида 25 нафар аъзодан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ. Илмий семинарнинг таркиби мазкур низом 6-бандининг 2-5-хатбошилари талаблари асосида шакллантирилади. Илмий семинар таркибига Илмий кенгаш аъзолари, ОАКнинг тегишли эксперт кенгаши аъзоси, илмий ва илмий-педагогик фаолият кўрсатаётган мутахассис-олимлар ҳамда юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассислар киритилади.

283. Илмий семинар таркиби ҳузурида Илмий кенгаш тузилган ОТМ ёки ИТМ раҳбари билан келишилган ҳолда Илмий кенгаш қарори билан 2 йил муддатга тасдиқланади ва унинг таркибига ўзгартиришлар киритилади.

Бир марталик илмий кенгаш қошидаги илмий семинар таркиби Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланади.

29. Диссертация Илмий семинар раҳбарияти томонидан Илмий кенгаш раисининг (ўринбосарининг) йўлланмаси асосида Илмий кенгаш илмий котибидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади ҳамда шу куннинг ўзида Илмий семинар аъзоларидан ёки бошқа мутахассис-олимлар орасидан 2 нафар тақризчи тайинланади.

Диссертация Илмий семинарга тақдим этилган куни Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан диссертация матни  Ziyonet” таълим порталига ва ОАК веб-сайтига электрон экспертизадан ўтказиш учун  жойлаштириш учун йўлланма хат билан юборилиши ташкил қилинади.

30. Илмий кенгаш томонидан ОАКга диссертация матни тақдим этилган кундан бошлаб:

 тадқиқот мавзуси 3 иш куни ичида рўйхатга олиниб, ОАК веб-сайтидаги диссертациялар мавзулари рўйхатига киритилади;

диссертация матнининг электрон экспертизаси 21 кун давомида ўтказилади.

301. Диссертация матни ОАК веб-сайтига жойлаштирилган кундан бошлаб  нашр қилинган илмий иши мақомига эга бўлади ва ОАК электрон архивида сақланади.

302. ОАК веб-сайтидаги диссертация матнига электрон экспертиза муддати тугаганидан бошлаб 3 иш куни ичида хулоса берувчиларнинг исм-шарифи кўрсатилмаган (рақамланган) ҳолда Илмий кенгашга, Илмий кенгаш томонидан 2 иш куни ичида илмий семинар раҳбарияти ва тақризчиларга етказилади.

31. Тақризчилар диссертация ва диссертация матнининг  электрон экспертизаси бўйича хулосалар билан танишиб чиқиб, тақризларини фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун 35 кун ичида, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун эса 45 кун ичида Илмий семинар илмий котибига тақдим этади. Изланувчи Илмий семинар мажлисидан камида 5 кун олдин Илмий семинар илмий котиби томонидан тақризлар билан таништирилиши лозим.

32. Илмий семинар иши мажлис шаклида ташкил этилади. Мажлиснинг кун тартиби унинг аъзоларига мажлис ўтказилишидан камида 5 кун олдин Илмий семинар илмий котиби томонидан тарқатилади ҳамда Илмий кенгаш веб-саҳифасида эълон қилинади.

Мажлисда Илмий семинарга аъзо бўлмаган мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Илмий семинар мажлиси Илмий семинар аъзоларининг (ихтисослик бўйича ҳам) камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Илмий семинар мажлиси раис, у бўлмаганда раис ўринбосари раҳбарлигида ўтказилади.

Илмий семинар мажлисида илмий котиб иштирок этмаган тақдирда, унинг вазифасини бажариш Илмий семинар раиси томонидан Илмий семинар аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.

Бир вақтнинг ўзида раис, раис ўринбосари ва илмий котиб бўлмаса, Илмий семинар мажлиси ўтказилмайди.

33. Илмий семинарга раислик қилувчи мажлисни очиш вақтида қайд этиш варақаси асосида Илмий семинар аъзоларини мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида хабардор қилиб, изланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда диссертация мавзусини эълон қилиб, Илмий семинар илмий котибига сўз беради.

Илмий семинар илмий котиби томонидан изланувчи ва диссертация матнининг электрон экспертизаси бўйича хулосалар ҳақида маълумот берилгандан сўнг, диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатларини баён этиш учун сўз изланувчига берилади.

Изланувчининг маърузаси тугагач, савол-жавоблардан сўнг, тақризчиларга сўз берилади.

Тақризчилардан бири узрли сабабларга кўра келмаган тақдирда, унинг тақризи Илмий семинар мажлисида илмий котиб томонидан тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Тақризчиларнинг иккаласи ҳам бўлмаган тақдирда, Илмий семинар мажлисини ўтказиш бошқа вақтга қолдирилади.

Ҳар бир тақризчининг чиқишидан сўнг изланувчига сўз берилади.

Диссертация бўйича муҳокамада мажлисда иштирок этаётган барча шахслар қатнашиши мумкин.

Илмий семинар мажлисида раислик қилувчи мазкур диссертация бўйича тушган таклифларни навбатига қараб очиқ овозга қўяди.

Илмий семинарнинг Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги хулосаси мажлисда иштирок этаётган Илмий семинар аъзоларининг (ихтисослик бўйича ҳам) камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.

Мазкур хулоса “диссертация ҳимояга тавсия этилсин” ёки “диссертацияни қайта ишлаш тавсия этилсин” тарзида берилади. Илмий семинар хулосалари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва овоз бериш натижалари Илмий семинар баённомасида акс эттирилади. Баённомада алоҳида бандлар билан диссертация матни электрон экспертизаси бўйича хулосаларга ва диссертацияда кўчирмачилик (плагиат) ҳолати бўйича муносабат билдирилади. Баённомага Илмий семинар томонидан ишлаб чиқилган Илмий кенгаш хулосаси лойиҳаси ва зарур ҳолларда Илмий кенгаш таркибига қўшимча аъзолар киритиш бўйича таклифлар илова қилинади.

Агар илмий семинар муайян диссертация бўйича “диссертацияни қайта ишлаш тавсия этилсин” хулосасини қабул қилса, Илмий кенгаш расмий хат билан иш бажарилган муассасага диссертацияни қайтаради (йўлланма хатга изланувчи тақдим этган ҳужжатлар ҳамда илмий семинар томонидан кўрсатилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар илова қилинади). Илмий семинарда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг диссертация бажарилган муассаса томонидан камида бир ойдан кейин диссертация дастлабки экспертизадан ўтказилади ва натижалари бўйича ижобий хулоса берилган тақдирда изланувчи томонидан Илмий кенгашга тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.

34. Илмий семинар мажлиси баённомасида диссертация ҳимоясини ўтказиш учун асос бўлган ихтисосликка унинг мувофиқлиги, диссертациянинг илмий савияси, унинг илмий ва амалий аҳамияти, олинган натижаларнинг асосланганлиги, эълон қилинган ишларда диссертация натижалари қанчалик тўлиқ баён этилганлиги, илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, изланувчиларга қўйиладиган талабларнинг бажарилганлиги, диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қай даражада бажарилганлиги ҳақидаги хулоса, шунингдек Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш, расмий оппонентлар бўйича тавсия акс эттирилади.

Илмий семинар мажлисининг баённомаси раислик қилувчи ва илмий котиб томонидан имзоланади ҳамда Илмий кенгаш фаолият кўрсатиб турган муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади ва унга муассасанинг гербли муҳри қўйилади. Илмий семинар баённомасига мажлисда иштирок этган аъзолар ва таклиф этилган шахсларнинг қайд варақаси нусхаси илова қилинади.

Илмий семинар баённомаси изланувчига ва Илмий кенгаш раисига Илмий семинар раиси ёки илмий котиби томонидан берилади.

35. Илмий семинар фаолияти мазкур Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ ўтказилмаган ёки Илмий семинарда диссертацияга объектив баҳо берилмаган тақдирда, ОАК томонидан Илмий кенгашга Илмий семинар фаолиятини тўхтатиш ва уни қайта ташкил этиш тўғрисида таклиф берилади.

Илмий семинар раиси ҳар йили 10 декабрга қадар Илмий кенгашда Илмий семинар фаолияти ҳақида ҳисобот беради. Ҳисобот эркин шаклда ёзилиб, унда Илмий семинарга топширилган ва кўриб чиқилган ишлар юзасидан аниқ маълумотлар келтирилиши керак.

Илмий кенгаш Илмий семинар ҳисоботини ўз мажлисида муҳокама қилади ва ўзининг йиллик ҳисоботи билан бирга уни ОАКга тақдим этади.

5-боб. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиш

36. Илмий семинарнинг диссертация бўйича ижобий хулосаси тақдим этилган кундан эътиборан 1 ой ичида Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилиб олиниши ва бу ҳақда қарор чиқарилиши лозим.

37. Диссертация юзасидан салбий тақриз ва (ёки) хулоса берилган, лекин берилган салбий тақриз ва (ёки) хулосалар изланувчининг аризасига кўра кўриб чиқиш натижасида Илмий кенгаш томонидан асосли эмас, деб топилган тақдирдагина, Илмий кенгашда изланувчининг хоҳишига кўра диссертацияни ҳимояга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Бундай ҳолларда Илмий кенгаш қарори билан 3 нафар  аъзосидан иборат таркибда эксперт гуруҳи тузилиб, унинг хулосаси асосида тегишли қарор қабул қилинади. 

38. Изланувчининг хоҳишига кўра кўриб чиқилган диссертация ёки Илмий семинарнинг диссертация бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда ҳам диссертация ўз моҳиятига кўра Илмий кенгаш ихтисосликларига тўғри келмаган ёки изланувчи томонидан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бажарилмаган тақдирда, диссертация Илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинмайди. Бунда

изланувчига диссертацияни Илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилмаслик сабаблари кўрсатилган мажлис баённомасидан кўчирма ҳамда изланувчи топширган барча ҳужжатлар қайтариб берилади;

диссертация бўйича Илмий семинарнинг ижобий хулосаси бекор қилиниб, тақризчиларга нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилади.

39. Илмий кенгашнинг диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги қарори Илмий семинарнинг ижобий хулосасига асосан очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этаётган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилсагина, қабул қилинган ҳисобланади.

Расмий оппонентлар Илмий кенгаш томонидан диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин тасдиқланади.

Илмий кенгашда диссертация ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида диссертация ва диссертация автореферати лойиҳаси Илмий кенгаш томонидан расмий оппонентларга кузатув хати орқали юборилади.

40. Илмий кенгаш диссертация йўналиши бўйича тадқиқотлар олиб бораётган олимлардан расмий оппонентлар тайинлайди.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация бўйича 2 нафар расмий оппонент тайинланади, улардан бири фан доктори бўлиши керак, иккинчиси эса, фан доктори ёки илмий унвонга эга бўлган фалсафа доктори (PhD) бўлиши мумкин. Расмий оппонентларнинг 1 нафари ҳимоя ўтаётган Илмий кенгаш аъзоси бўлиши керак.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация бўйича фан докторлари ёки профессорлар орасидан 3 нафар расмий оппонент тайинланади, бунда улардан 1 нафари ҳимоя ўтаётган Илмий кенгаш аъзоси бўлиши керак. Айрим ҳолларда, истисно тариқасида, Илмий кенгашнинг 2 нафар аъзоси асосланган ҳолда Илмий кенгаш қарори билан расмий оппонент бўлиши мумкин.

Расмий оппонентлар турли ташкилотларнинг ходимлари бўлиши лозим.

41. Қуйидагилар расмий оппонент бўла олмайдилар:

ОАK Раёсати аъзолари;

ОАK аппарати ходимлари;

ОАK эксперт кенгашлари аъзолари (эксперт кенгаши йўналишидаги диссертациялар бўйича);

диссертацияни кўриб чиқаётган Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби;

талабгорнинг илмий раҳбари (маслаҳатчиси);

талабгорнинг илмий ишлари ҳаммуаллифлари;

диссертация бажарилган, талабгорнинг асосий иш жойи ёки ҳузурида Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган ёхуд илмий-тадқиқот ишлари бўйича талабгор буюртмачи ёки ижрочи (шерик ижрочи) бўлган олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;

талабгор ишлаётган кафедра, лаборатория, сектор ёки бўлим ходимлари.

Зарур ҳолларда, Илмий кенгаш раисининг ўринбосари ёки илмий котиби ОАКнинг рухсати билан расмий оппонент қилиб тайинланиши мумкин.

42. Расмий оппонент диссертация, диссертация автореферати ва диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган ишларни, жумладан кўчирмакашлик ҳолатлари ва диссертация матни бўйича электрон экспертиза бўйича хулосаларни ўрганиб чиқиб, ўз фикрини Илмий кенгашга тақриз шаклида тақдим этади. Тақризда танланган мавзунинг долзарблиги, диссертацияда келтирилган илмий тафсилот, асосий натижалар, хулоса ҳамда амалий ва назарий тавсиялар қай даражада асосланганлиги ва янгилиги, шунингдек диссертациянинг унга қўйилган талабларга мувофиқлиги, шунингдек диссертация, автореферат ва нашр ишларида кўчирмакашлик ҳолатлари ва диссертация матни бўйича электрон экспертиза бўйича хулосаларга муносабати акс эттирилади.

Расмий оппонентларнинг тақризи нусхалари Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимоясидан камида 5 кун олдин талабгорга топширилиши керак.

Расмий оппонент ўзи тайёрлаган тақризнинг холис ва сифатли бўлиши ҳамда Илмий кенгаш белгилаган муддатда тақдим этилиши учун масъулдир.

Расмий оппонентнинг тақризи унга қўйилган талабларга жавоб бермаган тақдирда, Илмий кенгаш тақризни қайта ишлаш учун расмий оппонентга қайтариб беришга ёки расмий оппонентни алмаштиришга ҳақли. Бунда диссертация ҳимояси бошқа кунга қолдирилади.

43. Илмий кенгаш томонидан чет эллик таниқли мутахассис-олим, унинг розилиги билан диссертация ҳимояси юзасидан расмий оппонент этиб тайинланиши мумкин.

чет эллик расмий оппонент ёзма тақризини Илмий кенгашга тақдим этган ҳолда қуйидаги шаклларнинг бири бўйича кенгаш мажлисида иштирок этиши мумкин:

а) шахсан;

б) интернет тармоғи орқали он-лайн режимида;

в) видео ёзув орқали.

44. Диссертация ҳимояга қабул қилингандан сўнг диссертациянинг асосий қисмида аниқланган ноаниқликлар ва хатоларни тузатишга йўл қўйилмайди.

45. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ва диссертация автореферати чоп этилишидан олдин Илмий кенгаш диссертация ҳимояси тўғрисида ОАK веб-сайтида эълон бериш учун ОАКга электрон ҳужжат айланиш тизими орқали мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган ҳужжатларни тақдим этади. 

Диссертация ҳимояси ҳақида эълон тегишли ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида ОАКда тегишли ҳужжатлар меъёрий-техник экспертизадан ўтказилиб, талабларга мувофиқ бўлган тақдирда ОАК веб-сайтига жойлаштирилади.

46. Диссертация ҳимояси тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилганидан кейин Илмий кенгаш раиси томонидан диссертация авторефератини қўлёзма ҳуқуқи билан чоп этишга рухсат берилади ва диссертация ҳимоя қилинадиган кун тайинланади. Диссертация ва авторефератнинг матни Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан Илмий кенгаш веб-саҳифасига жойлаштирилиши ташкил этилади (“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно). 

Расмий оппонентларнинг тақризлари Илмий кенгашга тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида Илмий кенгаш веб-саҳифасига жойлаштирилади.

47. Диссертация ҳимояси ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг 30 кун ичида ўтказилиши шарт. Мазкур талаб Илмий кенгаш томонидан бажарилмаган тақдирда, диссертация ҳимоясини ўтказишга рухсат бериш масаласи ОАК Раёсати томонидан ҳал этилади.

Диссертация автореферати камида 25 нусхада чоп этилади.

48. Диссертациянинг қоғоз ва электрон нусхаси Илмий кенгаш томонидан у ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида, диссертация авторефератининг электрон ва 2 дона қоғоз нусхаси эса, ҳимоядан камида 12 кун олдин ҳузурида Илмий кенгаш тузилган муассасанинг Ахборот-ресурс марказига топширилади ва бу ерда улар қўлёзма ҳуқуқи билан доимий сақланади.

49. Диссертациялар ҳимоялари тўғрисида талабгорнинг Ф.И.Ш., диссертация мавзуси (фан тармоғи, ихтисослик шифри), диссертация ҳимояси ўтказалидиган манзил, кун ва вақти кўрсатилган ҳолда эълон матни ҳимоядан камида 10 кун олдин Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайти ҳамда Илмий кенгаш веб-саҳифаси орқали маълум қилинади.

Шунингдек мазкур Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига ҳамда Илмий кенгаш томонидан тасдиқланадиган қўшимча рўйхатга асосан диссертация автореферати тарқатилади.

Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган қўшимча рўйхатга Илмий кенгаш аъзолари, тегишли фан соҳалари бўйича илмий-мувофиқлаштирувчи марказлар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда етакчи мутахассис-олимлар киритилади.

50. Диссертация авторефератининг китоб шаклида чоп этилган кўриниши PDF форматида Илмий кенгаш аъзолари, расмий оппонентлар, ОАКга ҳамда бошқаларга (мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий (давлат) кутубхоналари бундан мустасно) реестр асосида етказилади. 

Илмий кенгашнинг ҳар бир аъзоси диссертация ва  автореферат билан батафсил танишиб чиқиши шарт.

Илмий кенгаш аъзолари томонидан диссертация автореферати бўйича диссертация юзасидан тақриз берилиши мумкин.

6-боб. Диссертацияни ҳимоя қилиш юзасидан Илмий кенгаш мажлисини ўтказиш

51. Диссертацияни илмий жамоатчилик олдида ҳимоя қилиш жараёни илмий баҳс билан юксак талабчанлик, қатъийлик, илмий одоб-ахлоқга риоя этилган ҳолда ўтиши, унда диссертациядаги барча илмий ва амалий хулоса ҳамда тавсияларнинг асосланганлиги таҳлил қилиниши лозим.

52. Илмий кенгаш мажлислари Илмий кенгаш раиси раҳбарлигида ўтказилади. Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби ўзи илмий раҳбар (маслаҳатчи) бўлган талабгорнинг диссертацияси ҳимояси ўтказилаётганда, Илмий кенгаш мажлисида ушбу вазифаларни бажариши мумкин эмас. Бунда уларнинг вазифасини бажариш ҳузурида Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса раҳбарининг буйруғи билан Илмий кенгаш аъзоларидан бирининг зиммасига вақтинча юклатилади.

Бир вақтнинг ўзида раис, раис ўринбосари ва илмий котиб ҳам бўлмаса, Илмий кенгаш мажлиси ўтказилмайди.

53. Илмий кенгаш мажлиси очилишидан олдин Илмий семинар томонидан тайёрланган Илмий кенгаш хулосаси лойиҳаси Илмий кенгаш аъзоларига тарқатилади.

54. Илмий кенгаш мажлиси унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми ва унда ҳимоя қилинаётган фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертациянинг ҳар бир ихтисослиги бўйича камида 3 нафар фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертациянинг ҳар бир ихтисослиги бўйича эса, камида 2 нафар фан доктори (DSc) ва 1 нафар фалсафа доктори (PhD) иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Илмий кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Илмий кенгашдаги ихтисослиги, илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.

55. Илмий кенгаш мажлиси очилгандан сўнг раис мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Илмий кенгаш аъзоларининг қайд варақаси асосида мажлиснинг ваколатлилигини, диссертация мавзусини, расмий оппонентларнинг исм ва фамилияларини эълон қилади. Шундан сўнг илмий котиб томонидан талабгор топширган ҳужжатларнинг асосий мазмуни ва уларнинг белгиланган талабларга қай даражада мувофиқ келиши ҳақида маълумот берилади.

56. Талабгор, илмий раҳбар (маслаҳатчи) ва расмий оппонетлар ўз чиқишларида, жумладан диссертация, автореферат ва нашр ишларида кўчимачилик ҳолати ва диссертация матнининг электрон экспертизаси бўйича хулосаларга муносабат билдириши шарт.

57. Талабгорга диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатларини баён этиш ҳамда саволларга жавоб бериш учун сўз берилади. Илмий раҳбар (маслаҳатчи) талабгордан кейин сўзга чиқади.

Илмий раҳбар (маслаҳатчи) ўз фикрини, якунлагач, илмий котиб томонидан диссертация бажарилган муассасанинг ва Илмий семинарнинг хулосалари, диссертация ва диссертация автореферати бўйича Илмий кенгашга келиб тушган бошқа тақризлар ва диссертация матнининг электрон экспертизаси бўйича хулосалар ўқиб эшиттирилади.

Илмий кенгашга диссертация ва диссертация автореферати бўйича кўп ижобий тақризлар келиб тушган тақдирда, Илмий кенгаш аъзоларининг розилиги билан илмий котиб томонидан тақризларда қайд этилган фикрлар қисқача баён қилинади, салбий тақризлар эса, тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Тақризлар ўқиб эшиттирилгач, талабгорга сўз берилади.  Талабгордан сўнг диссертация бўйича расмий оппонентлар сўзга чиқади. Ҳар бир расмий оппонентнинг нутқидан кейин талабгорга сўз берилади.

58. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясида қоида тариқасида расмий оппонентларнинг ҳаммаси қатнашиши шарт.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертацияга ижобий тақриз берган битта расмий оппонент узрли сабабларга кўра диссертация ҳимоясида иштирок эта олмаган тақдирда, ҳимояга рухсат берилади. Бунда ушбу оппонентнинг тақризи илмий котиб томонидан Илмий кенгаш мажлисида тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

59. Илмий кенгаш аъзолари ва мажлисда қатнашаётганларнинг барчаси илмий мунозарада иштирок этиш ҳуқуқига эга.

60. Диссертация ҳимояси ва мунозаралар тугагандан сўнг илмий даража бериш тўғрисидаги масала Илмий кенгаш томонидан очиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилади.

61. Очиқ овоз беришдан сўнг илмий даража бериш масаласида ижобий қарор қабул қилинганда, Илмий кенгаш хулосаси лойиҳаси муҳокамага қўйилади.

62. Диссертация юзасидан Илмий кенгаш хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:

талабгорнинг энг муҳим илмий натижалари;

илмий ва амалий натижаларнинг тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо;

диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти;

диссертация натижаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида маълумот, фойдаланиш бўйича тавсиялар;

диссертациянинг унга қўйиладиган талаблардан қай бирига мослиги;

диссертация, автореферат ва нашр ишларида кўчирмакашлик ҳолати;

диссертация матнининг электрон экспертизаси бўйича хулосаларга муносабат.

Хулоса очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Илмий даража бериш масаласи юзасидан салбий қарор қабул қилинганда, хулоса муҳокамага қўйилмайди.

63. Диссертациянинг натижаларини амалиётга (фан, техника, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳалар ва иқтисодиёт тармоқларининг бошқа соҳаларига) татбиқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида талабгор томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар Илмий кенгаш томонидан муҳокама қилинади ва тасдиқланади.

64. Илмий кенгаш томонидан овоз бериш натижалари асосида илмий даража бериш ёки уни беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

65. Илмий даража бериш масаласи юзасидан унга мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, ижобий қарор қабул қилинган ҳисобланади.

66. Илмий кенгашнинг қарори ўқиб эшиттирилгач, талабгорга якунловчи сўз берилади.

67. Илмий кенгаш томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, диссертация ҳимоясидан кейин 10 кун ичида мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган ҳужжатлардан иборат бўлган аттестация иши электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга юборилади.

68. Аттестация ишининг асл нусхаси муассаса архивида сақланади.

 

7-боб. ОАК томонидан юборилган диссертацияни кўриб чиқиш юзасидан Илмий кенгаш  мажлисини ўтказиш

69. Қўшимча хулоса олиш учун ОАК томонидан юборилган диссертация 2 ой ичида Илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Ушбу масала Илмий кенгаш мажлисида кўриб чиқилишидан олдин Илмий кенгаш аъзоларидан иборат бўлган 3 кишилик комиссияга талабгорнинг диссертацияси, экспертизанинг олдинги босқичларида билдирилган танқидий фикрларни ўрганиб чиқиш ва тегишли хулоса лойиҳасини Илмий кенгашга тақдим этиш топширилади.

70. Талабгор ўз диссертацияси кўриб чиқилаётган Илмий кенгаш мажлисига таклиф этилади. Талабгор комиссиянинг хулосаси билан олдиндан таништирилган бўлиши керак. Мажлисда талабгорнинг расмий оппонентлари, етакчи ташкилот вакиллари, зарур ҳолларда Илмий кенгаш томонидан таклиф этиладиган бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Илмий кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Илмий кенгашдаги ихтисослиги ва илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.

71. Илмий кенгаш мажлисини очиш вақтида раис мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида Илмий кенгаш аъзоларини хабардор қилади.

Раис мажлисни очгандан сўнг мажлисда қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертация кўриб чиқилишини эълон қилади, диссертациянинг мавзусини, диссертация ҳимояси ўтказилган Илмий кенгашни, расмий оппонентларнинг исм ва фамилиялари ҳамда етакчи ташкилотни кўрсатиб ўтади.

Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан диссертация бўйича экспертизанинг олдинги босқичларида айтилган танқидий фикрлар ҳақида маълумот берилади.

Талабгор томонидан диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатлари баён этилади. Бунда талабгорга саволлар берилиши мумкин.

72. Муҳокама комиссия аъзоларидан бирининг сўзга чиқиши билан бошланади. Илмий кенгаш мажлисида иштирок этаётган ҳар бир шахс сўзга чиқиш ҳуқуқига эга. Муҳокамадан сўнг талабгорга якунловчи сўз берилади ва очиқ овоз бериш йўли билан овоз бериш ўтказилади.

Кўриб чиқилган масала юзасидан мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, Илмий кенгаш томонидан ижобий қарор қабул қилинган ҳисобланади.

73. Баённома тасдиқлангач, Илмий кенгаш очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қўшимча хулоса матнини қабул қилади. Хулосада диссертация унга қўйиладиган талабларининг қай бирига жавоб бериши ёки жавоб бермаслиги кўрсатилади. Хулоса нусхаси талабгорга у тасдиқлангандан кейин берилади.

74. Овоз бериш натижалари кўрсатилган ҳамда Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби имзолаган стенограмма ва хулосанинг матни талабгорнинг диссертацияси билан бирга 10 кун ичида аттестация иши таркибида ОАКга юборилади.

8-боб. Илмий даражалардан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш масалаларини кўриб чиқиш  юзасидан Илмий кенгаш мажлисини ўтказиш.

75. Илмий кенгаш мажлисига шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласини қўйиш учун асос бўладиган материаллар тушган тақдирда, ушбу материалларнинг асослилигини ўрганиш Илмий кенгашнинг камида 5 нафар аъзосидан иборат таркибда тузиладиган комиссияга топширилади.

Ўрганиш натижаларига асосан комиссия томонидан хулоса чиқарилади ва хулоса Илмий кенгашда кўриб чиқиш учун топширилади. Комиссия тайёрлаган материаллар Илмий кенгаш томонидан 1 ой ичида кўриб чиқилиши лозим.

76. Илмий кенгаш мажлиси илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахс иштирокида ўтказилади. Шахс бу ҳақда мажлис ўтказилишидан камида 10 кун олдин огоҳлантирилиши шарт. Агар шахс мажлисга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёки мажлисга келишдан бош тортса, Илмий кенгаш томонидан унинг иштирокисиз мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур шахс узрли сабабларга кўра мажлисга кела олмаслиги ҳақида хабардор қилиб, мажлисни бошқа кунга ёки бошқа вақтга қолдириш ҳақида олдиндан сўраб мурожаат қилганда, Илмий кенгаш мажлиси бошқа кунга ёки бошқа вақтга қолдирилади.

77. Илмий кенгаш раиси мажлисни очиш вақтида аъзоларни мажлиснинг ваколатлилиги тўғрисида хабардор қилади ҳамда мажлисда илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш ҳақидаги масала кўриб чиқилишини эълон қилади. Мазкур масала юзасидан комиссия аъзоларидан бири маъруза қилади. Маъруза тугагач, илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахсга сўз берилади. Илмий кенгаш мажлисида иштирок этганларнинг барчаси сўзга чиқиш ҳуқуқига эга.

78. Муҳокамадан сўнг Илмий кенгаш томонидан илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш юзасидан очиқ овоз бериш ўтказилади. Илмий кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш ҳақидаги қарори мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.

79. Илмий кенгаш томонидан овоз бериш натижаларига асосланган ҳолда очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик  овози билан қарор матни қабул қилинади. Қарорда кўриб чиқилган материалларнинг моҳияти ва натижалари аниқ-равшан кўрсатилиши ҳамда ОАКдан илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклашни сўраш учун етарли асос бор ёки йўқлиги тўғрисида хулоса бўлиши лозим.

Овоз бериш натижалари ҳамда Илмий кенгаш қарори илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахсга дарҳол маълум қилиниши лозим.

80. Илмий кенгаш томонидан шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланган Илмий кенгаш мажлисининг стенограммаси ва овоз бериш натижалари кўрсатилган хулоса 10 кун ичида ОАКга юборилади.

9-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш юзасидан  Илмий кенгаш мажлисини ўтказиш.

81. Манфаатдор шахс (шахслар) Илмий кенгаш қарори юзасидан апелляция берганда, Илмий кенгаш раиси томонидан Илмий кенгашнинг камида 5 нафар аъзосидан иборат таркибда тузиладиган комиссияга зарур материалларни ўрганиб чиқиш ҳамда апелляция юзасидан Илмий кенгаш хулосаси лойиҳасини тайёрлаш топширилади.

Агар апелляция илмий даража бериш бўйича Илмий кенгаш қарори юзасидан берилган бўлса, Илмий кенгаш раиси бир ҳафта ичида бу ҳақда ОАКни хабардор қилади.

Апелляция Илмий кенгаш томонидан 1 ойлик муддатда кўриб чиқилади.

82. Апелляция берган манфаатдор шахс (шахслар) мажлисдан камида 5 кун олдин хабардор қилиниб, Илмий кенгаш мажлисига таклиф этилади. Апелляция берган шахс узрли сабабларга кўра келмаган тақдирда, Илмий кенгаш мажлиси бошқа вақтга ёки бошқа кунга кўчирилади. Апелляция берган шахс узрсиз сабабларга кўра Илмий кенгаш мажлисига келмаган тақдирда, мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади.

83. Илмий кенгаш раиси томонидан мажлисни очиш вақтида мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида маълум қилинади.

Илмий кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Илмий кенгашдаги ихтисослиги ва илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.

Илмий кенгаш раиси мажлис очилгандан сўнг апелляция кўриб чиқилишини эълон қилади ва уни ўқиб эшиттириш учун илмий котибга сўз беради. Комиссия аъзоларидан бири комиссиянинг иши натижаларини ҳамда апелляция юзасидан Илмий кенгаш хулосаси лойиҳасини ўқиб эшиттиради.

Илмий кенгаш мажлисида иштирок этаётганларнинг барчаси муҳокамада иштирок этиш ҳуқуқига эга.

84. Муҳокама тугагандан сўнг Илмий кенгаш ёпиқ овоз бериш асосида мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овози билан апелляция юзасидан хулоса қабул қилади.

Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланган стенограмма ва овоз бериш натижалари кўрсатилган апелляция юзасидан хулоса ҳамда кўриб чиқилган апелляция 10 кун ичида ОАКга юборилади.

10-боб. Якуний қоида

85. Илмий кенгашлар фаолиятига оид маълумотлар ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида чоп этиб борилади.

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

 

Диссертация бажарилган муассаса томонидан Бир марталик илмий кенгаш тузиш бўйича ёки изланувчи томонидан илмий даражалар берувчи илмий кенгашга ва Илмий кенгаш томонидан ОАКга тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

1. Диссертация бажарилган муассасанинг диссертацияни ҳимояга қабул қилиш ёки Бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳақидаги мурожаати.

2. Изланувчи тўғрисидаги объектив-маълумотнома.

3. Изланувчининг олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги дипломи нусхаси.

4. Фалсафа доктори (PhD илмий даража дипломининг нусхаси (фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор учун).

5. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни топширганлиги ҳақидаги гувоҳнома (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун).

6. Диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси.

         7. Диссертация муҳокама қилинган ташкилотлар хулосалари (агар мавжуд бўлса).

8. Изланувчининг диссертация бажарилган муассаса томонидан тасдиқланган илмий ишлари рўйхати, асосий илмий ишлари нусхалари.

9. Илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг хулосаси.

10. Фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор учун фалсафа доктори (PhD) илмий даража диссертацияси автореферати.

11. Диссертация ва диссертация автореферати.

 

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

 

Диссертация ҳимояси ҳақида ОАК веб-сайтида эълон қилиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

1. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси имзолаган йўлланма хат.

2. Талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома.

3. Диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни.

4. Диссертация илмий натижаларининг амалиётга жорий этилгани тўғрисида берилган ҳужжатларнинг нусхалари.

5. Диссертация автореферати ва диссертация

 

 

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

Диссертация автореферати юборилиши

шарт бўлган ташкилотлар

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси.

4. Фуқаролик жамияти мустақил институти (фуқаролик жамияти муаммолари бўйича бажарилган ишлар).

5. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.

6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси.

7. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.

8. Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).

10. Республика “Оила” илмий-амалий маркази (оила муаммолари бўйича бажарилган ишлар).

11. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).

12. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий тиббиёт кутубхонаси (тиббиёт ва фармацевтика фанлари бўйича бажарилган ишлар).

14. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий (Давлат) кутубхоналари

 

Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) – муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан олий таълим (ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаcи) ёки уларга тенглаштирилган муассаса  (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ёҳуд илмий-тадқиқот ёки унга тенглаштирилган муассаса (бундан буён матнда ИТМ деб юритилади) ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;

изланувчи – фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертациясини тайёрлаётган шахс;

талабгор – диссертацияси ҳимоя учун Илмий кенгашга қабул қилинган ва аттестация иши кўрилиш жараёнида бўлган шахс;

аттестация иши – талабгорнинг илмий даражасини тасдиқлаш (нострификация қилиш) юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;

диссертация – муаллиф томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;

диссертация автореферати – диссертация тадқиқоти юзасидан умумий маълумотлар келтирилиб, ишнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда умумлаштирилган ҳолда қисқача баён қилинган ҳамда нашр этилган ишлар юзасидан маълумотлар берилган ва белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;

диссертация бажарилган муассаса – ОТМ ёки ИТМ кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса (муассасалар) сифатида тасдиқланган муассаса;

экспертиза – ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг тегишли қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини илмий ва меъёрий-техник жиҳатдан баҳолаш;

илмий раҳбар – илмий изланишлар олиб бораётган изланувчига илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида белгиланган тартибда тайинланган, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори, шунингдек илмий унвонга эга бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD);

илмий маслаҳатчи – фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий изланишлар олиб бораётган изланувчига илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида белгиланган тартибда тайинланган, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори;

апелляция – илмий даражалар бериш ёки уларни беришни рад қилиш ёхуд илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган мурожаат. 

2. Илмий даражалар белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган ёки мазкур Низомнинг 5-банди талабларига жавоб берган, муайян фан тармоғида чуқур касбий билимга, илмий ютуқларга эга бўлган юксак маънавиятли шахсларга берилади.

Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш – тиббиёт соҳаси бўйича олий маълумотга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш – ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат этилади.

3. Диссертация изланувчи ўтказган тадқиқотлар ва эълон қилган илмий ишлар асосида тайёрланади. Диссертацияни расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш изланувчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёки ОАК билан келишилган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.

Талабгор, илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда диссертация ва диссертация авторефератининг мазмуни учун масъул ҳисобланади.

4. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни тўлиқ бажарган, жумладан ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон (имтиҳонлар)ни топширган изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилишга қўйилади.

5. Тадқиқотлар амалга оширилган муассаса хулосаси ва Илмий кенгаш тақдимномаси асосида ОАK Раёсати қарори билан истисно тариқасида, қуйидагиларга диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин.

51. Ихтиро патенти ва селекция ютуқлари муаллифига истисно тариқасида, диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин:

фан доктори (DSc) илмий даражаси - мавзу доирасида камида 3 та ихтиро патенти ёки селекция ютуғи асосида фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшиш ҳамда илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши асосида салмоқли самара олинган бўлиши;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси - ихтиро патенти (патентлари) ёки селекция ютуғи (ютуқлари) асосида фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшиш ҳамда илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши асосида салмоқли самара олинган бўлиши;

Ушбуда диссертация ҳимоясисиз илмий даража бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМга муаллиф ариза билан мурожаат қилади;

б) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашидаги  муҳокама ва унинг ижобий қарори асосида муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: (1) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашининг хулосаси; (2) ихтиро патенти ва селекция ютуқлари илмий натижалари амалиётга жорий қилингани тўғрисида тегишли бошқарув органи (органлари)нинг умумлаштирилган маълумотномаси; (3) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг  ихтиро патенти ва селекция ютуқларининг долзарблиги тўғрисидаги маълумотномаси; (4)  автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома; (5) талабгорнинг фаолиятини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома; паспорт нусхаси; олий маълумоти тўғриси­даги ҳужжатнинг нусхаси; фан доктори (DSc) илмий даражаси талабгори учун фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража (бундан буён матнда фалсафа доктори (PhD) деб юритилади) дипломининг нусхаси ва диссертацияси автореферати;

в) Илмий кенгашда тақдимнома ўрнатилган тартибда диссертацияни ҳимоя қилиш тартиб-қоидасига мувофиқ ҳолда экспертизадан ўтказилиб (нашр ишлари бундан истисно), муҳокамаси натижасига кўра аттестация иши электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга юборилади;

г) аттестация иши ОАКда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Ушбуда ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топширилган бўлиши керак.

52. Республика ОТМ ва ИТМлари халқаро рейтингини баҳоловчи QS (Quacquarelli Symonds), Times Higher Education (THE) рейтинг агентликлари томонидан тан олинган Elsevier компаниясининг Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник базалар рўйхатида мавжуд  ихтисослашган илмий нашрларда (бундан буён матнда Халқаро базалар рўйхати деб юритилади) импакт-фактори тегишли фан тармоғи бўйича белгиланган даражада бўлиб, автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома асосида истисно тариқасида, қуйидагиларга диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин:

фан доктори (DSc) илмий даражаси - салмоқли илмий янгиликлар олган ва камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси - муҳим илмий янгиликлар олган ва камида 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга.

Халқаро базалар рўйхатига кирган журналлар импакт-факторининг тегишли даражаси ҳар бир фан тармоғининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда етакчи ОТМ ва ИТМ тавсиялари асосида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда ОАК Раёсати қарори билан белгиланади.

Ушбуда диссертация ҳимоясисиз илмий даража бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМга муаллиф ариза билан мурожаат қилади;

б) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашидаги  муҳокама ва унинг ижобий қарори асосида муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: (1) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашининг хулосаси; (2) нашр ишларининг асл нусхалари; (3) илмий натижалари амалиётга жорий қилингани тўғрисидаги маълумотномалар; (4)  автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома; (5) талабгорнинг фаолиятини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар;

в) Илмий кенгашда тақдимнома ўрнатилган тартибда диссертацияни ҳимоя қилиш тартиб-қоидасига мувофиқ ҳолда экспертизадан ўтказилиб (нашр ишлари бундан истисно), муҳокамаси натижасига кўра аттестация иши электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга юборилади;

г) аттестация иши ОАКда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Ушбуда ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон ва  илмий натижани амалиётга жорий қилиш бўйича талаблар бажарилиши керак.

6. Ёпиқ мавзулар  бўйича диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражалар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7. Бинар (иккилик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимояси “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даража эгаси бўлган талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом”га мувофиқ ташкил этилади.

7. Талабгор ўз диссертацияси (тақдимномаси)ни илмий жамоатчилик олдида ҳимоя қилганидан кейин Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарори ОАКнинг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгашининг (бундан буён матнда эксперт кенгаши деб юритилади) тавсияси инобатга олинган ҳолда ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.

8. Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаcига эга бўлган шахсларга давлат намунасидаги дипломлар берилади.

 

2-боб. Диссертация ва авторефератга қўйиладиган талаблар

9. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация билимларнинг тегишли соҳасида муҳим аҳамиятга эга масаланинг янги ечимидан иборат ёки долзарб илмий масаланинг ечимига қаратилган илмий асосланган илмий-техник ёки ижтимоий-иқтисодий тавсиялар ишлаб чиқилган тугалланган илмий иш бўлиши лозим.

10. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация тугалланган илмий иш бўлиши ва унда:

муҳим ижтимоий-иқтисодий, илмий ёки амалий муаммолар ечими келтирилган;

ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун йирик ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқилган;

ёки жорий этилиши фан ва техника, ижтимоий-сиёсий соҳа ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган назарий-методологик ва услубий асослар, илмий асосланган техник, иқтисодий ёки технологик ечимлар ишлаб чиқилган (такомиллаштирилган) бўлиши лозим.

11. Диссертация талабгор томонидан шахсан тайёрланган, ошкора ҳимоя учун илмий жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилаётган янги илмий ҳолатлар ва амалий натижаларнинг мажмуини ўз ичига олган, моҳияти жиҳатидан ички бирликка эга, мазмунан яхлит ва тугалланган бўлиши ҳамда талабгорнинг шахсан фанга қўшган ҳиссасини акс эттириши лозим.

12. Назарий аҳамиятга молик диссертацияда олинган илмий хулосалардан фанда фойдаланилганлиги, амалий аҳамиятга молик диссертацияда эса, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий-сиёсий соҳанинг долзарб муаммолари ечимлари ҳамда илмий натижаларидан амалиётда фойдаланилганлиги, фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар акс эттирилиши лозим.

Диссертация натижаларининг фанга, амалиётга татбиқ этилганлиги, ташкилотлар томонидан жорий этиш учун қабул қилинганлиги юзасидан асосли ҳужжатлар Илмий кенгашда муҳокама этилиб, аттестация ишига илова қилинади. Ушбу ҳужжатлар ташкилотларнинг илмий-техникавий кенгашлари томонидан кўриб чиқилган, маъқулланган ва уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Диссертациянинг илмий натижаларини амалиётга жорий этишни баҳолаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган “Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар”га мувофиқ амалга оширилади. Хорижий фуқаролардан илмий натижаларни амалиётга жорий этиш талаб қилинмайди.

13. Илмий маъруза шаклида фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияни ёқлашга рухсат берилади.

Илмий маъруза шаклидаги диссертация изланувчи бажарган илмий ишлар ва асарларда эълон қилинган, илмий натижалари амалиётга жорий қилинган, ушбу фан тармоғининг мутахассисларига маълум бўлган фан ва амалиёт учун катта аҳамиятга молик натижалари умумлаштирилган баёнидан иборат бўлиб,  авторефератнинг икки баробар ҳажмида расмийлаштирилади.

Илмий ишнинг аҳамияти, илмий маъруза шаклида  диссертацияни ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар изланувчининг асосий тадқиқотлари ўтказилган муассаса томонидан берилади. Илмий маъруза шаклидаги диссертацияни ҳимоя қилиш учун ОАK Раёсатининг рухсати бўлиши зарур.

131. ОТМ ёки ИТМ кенгаши қарори билан чоп этилган якка муаллифликдаги монографияни муаллиф илмий маъруза шаклида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёқлаши мумкин.

Монографияга диссертация автореферати шаклида расмийлаштирилган тақдимнома илмий маъруза сифатида илова қилинади.

Ушбуда ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон, нашр ишлари ва илмий натижаларни амалиётга жорий қилишга қўйилган талаблар бажарилган бўлиши керак.

14. Диссертация мавзуси республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳамда жаҳон илмий-технологик тараққиёти тенденцияларига мувофиқ ҳолда долзарб бўлиши лозим.

Диссертация мавзуси ОТМ ёки ИТМ кенгаши томонидан тасдиқланади.

15. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация кириш қисми, камида тўртта боб, хулосалар, шунингдек фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлган шаклда расмийлаштирилади. Диссертациянинг матни
80 варақдан (матн варақнинг олди ва орқа томонига 1 интервалда туширилади) ошмаслиги керак (фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди).

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация кириш қисми, камида учта боб, хулосалар, шунингдек фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлган шаклда расмийлаштирилади. Диссертациянинг матни          
50 варақдан (матн варақнинг олди ва орқа томонига 1 интервалда туширилади) ошмаслиги керак (фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди).

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.

Диссертациянинг титул варағи ва диссертация автореферати муқовасининг орқа томонида битта илмий раҳбар (маслаҳатчи) кўрсатилади.

Диссертациянинг титул варағи ва диссертация автореферати муқовасининг орқа томонида хорижий ва миллий мутахассислар ҳисобидан 2 нафар илмий раҳбар (маслаҳатчи) истисно тарзида кўрсатилиши мумкин.

Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилинганидан сўнг диссертациянинг асосий қисмига  ўзгартиришлар киритилиши мумкин эмас.

Зарур ҳолларда ОАK рухсати билан иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи ҳам кўрсатилиши мумкин, ихтисосликлар туташлигида бажарилган диссертациялар учун ОАК рухсати талаб этилмайди.

16. Диссертацияда замонавий талабларга жавоб берадиган адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Диссертацияда фойдаланилган адабиётлар (манбалар) рўйхати, изланувчининг хоҳишига кўра, алифбо, систематик ёки матнда ҳавола қилиниши кетма-кетлиги тарзида келтирилади. Фойдаланилмаган адабиётларни рўйхатга киритиш тақиқланади.

17. Диссертацияда фойдаланилган материалларнинг манбаси улардан қай даражада фойдаланилганидан қатъи назар, уларнинг муаллифи ва номи тўлиқ кўрсатилиши, шунингдек ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан фойдаланилган тақдирда, диссертация ва диссертация авторефератида бу ҳақда қайд этилиши шарт. Диссертацияда фойдаланилган ҳар бир материалга диссертациянинг тегишли бетида тегишли ҳавола маълумотлари келтирилиши шарт.

Изланувчи ҳаммуаллифликда яратилган (ёзилган) илмий ишидаги фақат ўзининг ҳиссасини диссертацияга киритиши мумкин.

171. Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбасини кўрсатмасдан фойдаланилган ҳолларда диссертация, у қайси босқичда кўрилаётган бўлишидан қатъи назар, муҳокамадан олиб ташланади ва қуйидаги таъсир чоралари кўрилади:

талабгор ушбу мавзу бўйича диссертацияни қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади;

илмий раҳбар (маслаҳатчи) 3 йил давомида олий ўқув юртидан кейинги таълим жараёнида иштирок этишдан, жумладан илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) қилишдан маҳрум этилади;

расмий оппонентлар ва илмий семинар тақризчилари 1 йил давомида аттестация жараёнида иштирок этишдан маҳрум этилади;

тегишли маълумотлар ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилинади. 

18. Талабгор томонидан диссертация автореферати  “Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари”га мувофиқ тайёрланади.

Диссертация автореферати ҳажмига титул варағи ва адабиётлар рўйхати киритилмайди ҳамда унинг ҳажми ижтимоий-гуманитар фанларда 30 фоизга оширилиши мумкин.

181. Диссертация матни электрон экспертизадан ўтказилган диссертация автореферати қисқартирилган тартибда (бундан буён қисқартирилган автореферат деб юритилади) тайёрланиб, унинг таркиби кириш ва эълон қилинган илмий ишлари рўйхатидан иборат бўлади.

Қисқартирилган авторефератнинг кириш қисми ўзбек ва рус тилларида (ҳар бир тилда айнан), инглиз тилидаги қисқача мазмуни ва эълон қилинган илмий ишлари рўйхати нашр қилинган тилда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича 1 босма табоққача ҳажмда тайёрланади.  

182. Диссертация матни электрон экспертизадан ўтказилмаган диссертация автореферати тўлиқ шаклда (бундан буён автореферат деб юритилади) тайёрланади. Авторефератнинг таркиби кириш, диссертациянинг асосий мазмуни, хулоса ва эълон қилинган илмий ишлари рўйхатидан иборат бўлади.

Авторефератининг кириш, диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосаси ўзбек ва рус тилларида (ҳар бир тилда айнан), инглиз тилидаги қисқача мазмуни ва эълон қилинган илмий ишлари рўйхати нашр қилинган тилда фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўйича 2 босма табоқгача ва фан доктори (DSc) илмий даражаси бўйича 3 босма табоқгача бўлган ҳажмда тайёрланади.

 

3-боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон  қилинган илмий ишларга қўйиладиган  талаблар

19. Эълон қилинган илмий ишлар диссертациянинг илмий янгилигини акс эттириши керак. Диссертация натижалари халқаро ва республика доирасида ўтказилган илмий конференцияларда ва семинарларда апробациядан (муҳокамадан) ўтказилиши шарт.

Диссертациянинг асосий илмий натижалари даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида эълон қилинган асосий илмий ишлар якка муаллифликда бажарилган бўлиши керак (археология ихтисослиги бундан мустасно).

Аниқ ва табиий фанлар (археология ихтисослиги бўйича ҳам) бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган миллий илмий нашрлар рейтинги” (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади)га киритилган нашрда камида 1 та мақола якка муаллифликда нашр қилинган бўлиши керак.

20. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган умумий илмий ишлар таркибида камида 3 та мақола Рўйхатга киритилган нашрларда ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда фан тармоқлари бўйича қуйидагича чоп этилиши керак:

 

Фан тармоғи

Йиллар

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Физика-математика фанлари

1

2

3

4

Техника ва табиий фанлар

1

2

3

4

Тиббиёт ва фармацевтика фанлари

1

2

3

4

Ижтимоий-гуманитар фанлар

-

1

2

3

 

Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида ҳар бири бўйича 2 тадан материал (мақола ёки маъруза тезиси) конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.

2023 йилдан бошлаб ҳар бир талабгор нашр ишлари бўйича Хирш индексига эга бўлиши шарт.

21. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган умумий илмий ишлар таркибида камида 8 та мақола Рўйхатдаги нашрларда ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда фан тармоқлари бўйича қуйидагича чоп этилиши керак:

 

Фан тармоғи

Йиллар

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Физика-математика фанлари

3

5

7

8

Техника ва табиий фанлар

2

4

6

7

Тиббиёт ва фармацевтика фанлари

2

4

6

7

Ижтимоий-гуманитар фанлар

1

3

4

7

 

Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида ҳар бири бўйича 2 тадан материал (мақола ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.

2021 йилдан бошлаб ҳар бир талабгор нашр ишлари бўйича Хирш индексига эга бўлиши шарт.

22. Изланувчи томонидан эълон қилинган мақолалар сони мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган, лекин “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” грифи билан бажарилган диссертациянинг ҳимояси масаласи, истисно тариқасида, ОАK Раёсати томонидан ҳал қилинади.

23. Интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари - ихтирога патент ва селекция ютуқлари, фойдали модель, (фалсафа доктори (PhD) учун DGU), препринтлар, илмий анжуманларда қилинган маърузаларнинг эълон қилинган тезислари, илмий хариталар, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари ҳамда давлат, вазирликлар ва идоралар буюртмаси асосида чоп этилган илмий нашрлар ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган илмий ишлар жумласига киради.

Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.

Диссертация мавзуси бўйича интеллектуал мулк объект- ларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари – ихтирога ёки селекция ютуғига берилган патентлар ҳамда жаҳон илғор илмий-технологик тараққиёти талабларига жавоб берган корхона қуриш, кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаси (лойиҳа қўлланилган ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлса) Халқаро базалар рўйхатига киритилган илмий нашрларда эълон қилинган мақолага тенглаштирилади.

ОТМ ва ИТМ кенгаши қарори билан чоп этилган қуйидаги нашрлар Рўйхатга киритилган нашрда эълон қилинган мақолаларга тенглаштирилади:

камида 6 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги монография 3 та мақолага;

камида 3 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги илмий рисола 2 та мақолага;

луғат, изоҳли луғат (якка ва ҳаммуаллифликда) 2 та мақолага.

“Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар”га мувофиқ амалиётга жорий этилган ишланмалар ҳам тегишли равишда Рўйхатга киритилган нашрларда чоп этилган илмий мақолалар сифатида қабул қилинади.

24. Диссертация авторефератида илмий ишлар рўйхати хронологик тарзда қуйидаги тартибда келтирилади:

биринчи бўлимда – Рўйхат ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолалар ва уларга тенглаштирилган илмий ишлар ҳамда талаб қилинган халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференциялари материаллари тўпламида эълон қилинган материаллар (мақола ёки маъруза тезиси);

иккинчи бўлимда – диссертация мавзуси бўйича нашр этилган бошқа илмий ишлар.

25. Диссертация авторефератида келтирилган барча илмий ишлар диссертация мавзусига мувофиқ бўлиши керак.

Диссертация ва диссертация авторефератида келтирилган илмий ишларнинг нашр қилинганлигига оид маълумотлар акс эттирилиши, шу жумладан барча муаллифлар тўлиқ ёзилиши ва мақолалар эълон қилинган журнал ёки тўпламларнинг саҳифалари аниқ кўрсатилиши лозим.

Нашрга топширилган, лекин эълон қилинмаган ишлар диссертация ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.

Илмий даражалар бўйича диссертация авторефератларининг эълон қилинган ишлар рўйхатининг биринчи бўлимига ҳамда илмий унвонлар олишда чоп этилган илмий ишлар рўйхатига киритилган нашр ишлари бир марта эътиборга олинади.

Ўзбекистон Республикасида олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида таҳсил олмай, йўлланма асосида диссертация ҳимоя қиладиган чет эл фуқароларидан Рўйхат бўйича нашр ишларига қўйилган талабларнинг бажарилиши талаб этилмайди.

26. Талабгорларнинг аттестация ишлари таркибида асосий илмий ишлари нусхалари ОАКга юборилади.

4-боб. Ихтисослик бўйича  малакавий имтиҳонни топширишга қўйилган талаблар

27. Ихтисослик бўйича  малакавий имтиҳонни ўтказиш мазкур низомнинг
2-иловасида келтирилган “Ихтисослик бўйича  малакавий имтиҳонни ўтказиш тартиби” асосида амалга оширилади.

 

5-боб. Диссертация бажарилган муассасада  диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш

29. Изланувчи бириктирилган кафедра (лаборатория)  тайёрлаган диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш учун диссертация бажарилган муассаса раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади. Мурожаатга кафедра (лаборатория) мажлисининг баённомаси илова қилинади.

Диссертация бажарилган муассаса раҳбарининг кўрсатмаси асосида диссертация матни илмий экспертиза (бундан буён матнда электрон экспертиза деб юритилади)дан ўтказиш учун  5 иш куни ичида Ziyonet” таълим порталига ва муассаса веб-сайтига жойлаштирилади ва муҳокама 21 кун давом этади. Диссертациянинг электрон экспертизаси тугаганидан кейин муассаса раҳбари диссертацияни ушбу муассасанинг кафедралараро, лабораториялараро ёки бирлашган илмий (илмий-техник) семинарига дастлабки экспертизага юборади.

Диссертация матни муассаса веб-сайтига жойлаштирилган кундан бошлаб  нашр қилинган илмий иши мақомига эга бўлади ва ОАК электрон архивида сақланади.

30. Диссертация бажарилган муассаса томонидан диссертациянинг дастлабки экспертизаси юзасидан хулоса берилади. Хулоса илмий семинар баённомасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида расмийлаштирилади, илмий семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда муассаса раҳбари томонидан тасдиқланиб, муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланади. Хулосада диссертация натижаларини олишда изланувчининг шахсий иштироки, ўтказилган тадқиқот натижаларининг қай даражада тўғрилиги, янгилиги ва амалий аҳамияти, диссертация мавзусининг ихтисосликка мослиги, диссертация материалларининг изланувчи эълон қилган илмий ишларда нечоғлиқ тўлиқ баён этилганлиги ҳамда илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилгани ҳамда диссертация, автореферат ва илмий ишларида плагиат (кўчирмачилик) ҳолатининг йўқлиги  ўз ифодасини топиши лозим.

301. Хулоса диссертация дастлабки экспертиза учун топширилган кундан эътиборан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича 2 ой ичида ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича 3 ой ичида изланувчига берилади. Диссертация бажарилган муассаса раҳбари хулосанинг сифати, холислиги ва ўз вақтида тайёрланиши учун масъулдир.

31. Изланувчи диссертациясини ўз хоҳиши билан бошқа илмий семинарларга мустақил равишда мурожаат қилган ҳолда қўшимча равишда дастлабки экспертизадан ўтказиши мумкин.

33. Диссертация бажарилган муассаса раҳбари дастлабки экспертиза натижаларидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юбориши мумкин.

34. Изланувчи Ўзбекистон Республикасида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари асосида тайёрланган диссертацияни хорижий давлатда ҳимоя қилмоқчи бўлган тақдирда, ОАКдан рухсат олиши лозим.

 

6-боб. Диссертацияни ҳимояга тақдим этиш  ва Илмий кенгашда ҳимоя қилиш

35. Диссертация бажарилган муассасада диссертация дастлабки экспертизадан муваффақиятли ўтганидан сўнг уни кўриб чиқиш учун муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга юборилади. Тадқиқот бажарилган муассаса раҳбарининг кузатув хатида диссертация ва нашр ишларида кўчирмачилик (плагиат) ҳолатларининг йўқлигига алоҳида муносабат билдирилади.

Бир марталик илмий кенгаш тузиш “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом” асосида тартибга солинади.

36. ОТМ ва ИТМ раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига ўзлари ишлаётган жойда тузилган Илмий кенгашларда, вазирлик, идораларнинг раҳбарларига ўз ташкилотларига қарашли муассасаларда тузилган Илмий кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. Бунда уларнинг диссертация ҳимоя қилиши билан боғлиқ масалалар ОАК томонидан ҳал этилади.

ОАK аппарати ходими ОАК Тартиб-қоида комиссияси рухсати билан диссертацияни Илмий кенгашга тақдим этади.

37. Диссертацияни Илмий кенгашда дастлабки кўриб чиқиш, ҳимояга қабул қилиш ва диссертациянинг ошкора ҳимоясини ўтказиш ҳамда диссертация ва аттестация ишини ОАКга тақдим этиш “Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш тўғрисидаги низом”га мувофиқ амалга оширилади.

 

7-боб. Диссертацияни қайта ҳимоя қилиш

38. Талабгор диссертацияни кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида Илмий кенгашда овоз беришдан олдин, ОАКда эса, Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарори тасдиқланишидан олдин диссертациясини муҳокамадан олишга ҳақлидир, ўзга материаллардан уларнинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланганлигини Илмий кенгаш ёки OAK аниқлаган ҳоллар бундан мустасно.

Илмий кенгаш ёки ОАКнинг диссертацияни муҳокамадан олиш тўғрисидаги қарори талабгорнинг ёзма аризаси асосида қабул қилинади.

39. Диссертация талабгорнинг ёзма аризасига асосан муҳокамадан олинганда, у қайта ишланган ҳолда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.

40. Талабгор ўз диссертациясини муҳокама қилмасликни сўраб, Илмий кенгашга ёзма ариза берган тақдирда, Илмий кенгаш раиси илмий котибга талабгор томонидан топширилган ҳужжатларни қайтаришга кўрсатма беради. Бунда талабгорнинг аризаси ҳамда диссертация билан диссертация авторефератининг бир нусхаси Илмий кенгашда қолади. Диссертацияни ҳимоя қилиш пайтида тайёрланган ҳужжатлар ҳам Илмий кенгашда қолади ва улар сўровнома асосида ҳимоя қайта ўтадиган жойга юборилиши мумкин.

41. Диссертация ҳимояси натижалари бўйича Илмий кенгаш салбий қарор қабул қилган тақдирда, талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи нусхаси, малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар, илмий ишларнинг нусхалари ва диссертация талабгорга қайтариб берилади. Бунда диссертация муассасанинг Ахборот-ресурс маркази фондидан олиб қўйилади ва диссертация бажарилган муассаса архивида сақланади.

Диссертация бўйича берилган тақризлар, диссертация автореферати, мажлис стенограммаси, объектив-маълумотнома, диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси ҳамда овоз бериш натижалари Илмий кенгашда қолади ва сўровнома асосида ҳимоя қайта ўтадиган жойга юборилиши мумкин.

Илмий кенгаш қабул қилган салбий қарори ҳақида диссертация ҳимоя қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида ОАКни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда ОАКга диссертация автореферати ва Илмий кенгаш мажлисининг стенограммаси юборилади.

42. Диссертация ҳимояси натижалари юзасидан Илмий кенгашнинг қарори салбий бўлганда ёки ОАK Раёсати томонидан салбий қарор қабул қилинганда, қарор қабул қилингандан кейин камида 6 ой ўтгач, диссертация қайта ишланган ҳолда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.

Диссертация қайта ҳимоя қилиш учун тақдим этилганида, аввалги расмий оппонентлар алмаштирилиши лозим.

 

8-боб. ОАКда аттестация ишини кўриб чиқиш

43. Аттестация иши, шу жумладан диссертация ОАКга электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилиб олиниб, меъёрий-техник экспертизадан, жумладан диссертация ва авторефератда кўчирмачилик (плагиат) ҳолатини аниқлашнинг электрон экспертизасидан ўтказилади. Меъёрий-техник экспертиза натижаси ижобий бўлган тақдирда аттестация иши илмий экспертизадан ўтказиш учун эксперт кенгашига тақдим этилади.

Аттестация ишини архивлаштириш, уларни давлат сақловига ва диссертацияни Ўзбекистон миллий кутубхонасига электрон ҳужжат айланиш тизими орқали топшириш ОАК томонидан амалга оширилади.

44. Илмий кенгаш диссертация ҳимоясини ўтказишда мазкур Низом талабларини бузган бўлса, ОАK раҳбарияти Тартиб-қоида комиссиясининг қарорига асосан аттестация ишини кўриб чиқишни тўхтатади ва мазкур диссертация ҳимояси Илмий кенгаш томонидан қайта ўтказилади.

45. Эксперт кенгаши аттестация иши, шу жумладан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиб, тегишли қарор қабул қилади ва ушбу қарор ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

46. ОАK Раёсати аттестация иши бўйича эксперт кенгаши қарорини асосли деб топмаса, масалани қайта кўриб чиқиш учун эксперт кенгашига қайтаради.

47. Аттестация ишини ОАКда кўриб чиқиш муддати қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича 2 ойдан ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш  бўйича эса 3 ойдан ошмаслиги керак. Илмий экспертизадан ўтказиш қўшимча ўрганиб чиқишни талаб қиладиган ҳолларда, ОАК Раёсатининг қарори билан аттестация ишини кўриб чиқиш муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин.

48. Аттестация ишини ОАКда кўриб чиқиш жараёнида унда аниқланган хато ва камчиликларни тузатишга йўл қўйилмайди.

49. ОАК Раёсати эксперт кенгашининг хулосасига асосан Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлайди ёки рад қилади.

50. Илмий даража берилган шахснинг диссертацияси, диссертация автореферати электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАК томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига топширилади.

 

9-боб. Дипломларни расмийлаштириш ва бериш

51. Илмий даражалар дипломларининнг тайёрланиши ОАК томонидан ташкил қилинади.

511. ОАK Раёсатининг илмий даража бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради, расмийлаштирилади ва талабгорга 2 иш куни ичида илмий даража дипломи расмийлаштириб берилади.

52. Илмий даражани тасдиқловчи диплом йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ОАК томонидан манфаатдор шахснинг аризасига мувофиқ унинг дубликати берилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

фуқаролик паспортининг нусхаси;

ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида республика марказий газетасида берилган эълон нусхаси (агар йўқолган бўлса);

топилмалар бюросининг тегишли маълумотномаси (агар йўқолган бўлса).

53. Илмий даража берилган шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, ОАК томонидан манфаатдор шахснинг кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризасига мувофиқ диплом қайта расмийлаштирилиб берилади.

 

10-боб. Илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш

54. Кўчирмачилик, сохта ҳужжатлар тақдим этилганлик, диссертациянинг экспертизаси нохолис ўтказилганлиги каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, Илмий кенгаш хулосаси ва эксперт кенгаши қарорига асосан илмий даражага эга бўлган шахслар ОАК Раёсати томонидан илмий даражадан маҳрум этилиши мумкин.

ОАK Раёсатининг илмий даража бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 10 йил ўтган бўлса, илмий даражадан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқилмайди.

55. Илмий даражадан маҳрум этилган шахснинг илмий даражаси ОАК Раёсатининг қарорига асосан тикланиши мумкин.

56. Илмий кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш, маҳрум этмаслик ёки уни тиклаш бўйича хулосаси эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

57. Эксперт кенгашининг тегишли қарори ОАК Раёсати томонидан кўриб чиқилади ва шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки маҳрум этмаслик ёхуд уни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

11-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш

58. Манфаатдор шахслар Илмий кенгашнинг илмий даражани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Илмий кенгашга ёки ОАКга апелляция беришлари мумкин.

Манфаатдор шахслар илмий даражани бериш ёки беришни рад қилиш, хорижий давлатлар олий аттестация органлари ёки олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган хорижий фуқароларга берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) масалаларининг ОАКда кўриб чиқилиши бўйича ОАК Раёсати қарори юзасидан ОАКга апелляция бериши мумкин.

Апелляция тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 ой ичида берилиши мумкин. Белгиланган муддатда апелляция берилмаган аттестация иши кейинчалик ҳам кўриб чиқилмайди.

59. Апелляция бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.

60. ОАК Раёсати ва Илмий кенгаш қарорлари юзасидан берилган апелляция бўйича Илмий кенгаш хулосаси ОАК Тартиб-қоида комиссияси томонидан кўриб чиқилади. ОАК Тартиб-қоида комиссияси апелляцияни кўриб чиқишни эксперт кенгашига топшириши мумкин. Зарур ҳолларда, ОАКда мазкур масалани кўриб чиқишнинг аввалги босқичларида иштирок этмаган мутахассис-олимлардан иборат Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси ОАК Раёсати қарори билан камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

61. ОАК Раёсати томонидан Тартиб-қоида комиссияси, эксперт кенгаши ёки Апелляция комиссияси хулосаси кўриб чиқилади ва апелляция бўйича якуний қарор қабул қилинади.

62. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилган якуний қарори дарҳол апелляция берган шахсларга, шунингдек Илмий кенгашга юборилади.

 

12-боб. Якуний қоидалар

63. Хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ҳамда хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва фан номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар ОАК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).

 “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олган стипендиатларнинг илмий даражаси тўғрисидаги дипломлари тўғридан-тўғри нострификациядан ўтказилади.

Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини

баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар

 

Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш (фан докторлари (DSc) учун) ва амалиётга жорий этиш учун тақдим қила олиши (фалсафа докторлари (PhD) учун) олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини белгилайдиган асосий талаблардан ҳисобланади.

2. Фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иш бажарилган муассасада дастлабки экспертизадан ўтказилгунга қадар унинг илмий натижалари амалиётга жорий этилган (жорий этиш учун тақдим қила олинган) (бундан буён матнда амалиётга жорий этиш деб юритилади) бўлиши лозим.

3. Талабгор бевосита ўзи ёки иш бажарилган ташкилотнинг кузатув хати асосида илмий натижаларни амалиётга жорий этиш учун тақдим қилишга ҳақли.

4. Иш бажарилган ташкилот илмий натижаларни амалиётга жорий этиш бўйича ишларни ташкиллаштиришда талабгорга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши зарур.

5. Барча турдаги ташкилотлар, шу жумладан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар, жамоат бирлашмалари диссертациянинг илмий натижасини амалиётга жорий этиш объекти бўлиши мумкин.

 

2-боб. Назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаларини

     амалиётга жорий этишнинг хусусиятлари

6. Талабгор томонидан ишлаб чиқилган (асосланган) ёки такомиллаштирилган қуйидаги натижалардан бири назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси бўлиши мумкин:

назария, ғоя;

қонуният (категория) ва унинг ўзига хос хусусиятлари;

методология;

методика ва усул (усуллар тизими);

илмий хулоса;

таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш кўрсаткичлари (индикаторлари);

фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.

7. Назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилиши мумкин:

интеллектуал мулк объектига мутлақ ҳуқуқнинг эътироф этилиши – ихтирога, селекция ютуғига ва фойдали моделга патент, (фалсафа доктори (PhD) учун DGU), саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда долзарб бўлганда;

илмий натижанинг нуфузли, шу жумладан хорижий илмий марказ (республика илмий семинари) ёки олий ўқув юртлари томонидан эътироф этилиши ёҳуд фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг импакт-фактори 0,5 дан юқори бўлган ва халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 3 та ҳавола берилиши;

илмий натижадан тугалланган давлат грантлари бўйича илмий лойиҳада фойдаланилиши;

таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандарти, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа, услубий қўлланма, педагогик технологиянинг мавжуд бўлиши;

ваколатли вазирлик ёки идора ёҳуд ташкилотнинг буйруғи (қарори) асосида таълим жараёнига татбиқ этилган натижа;

иш бажарилган ташкилот ва илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда тегишли ташкилий тузилмаси тавсияси асосида ушбу ташкилот (орган) томонидан эътироф этилиши;

ҳужжатли ва бошқа фильмлар, илмий кўрсатувлар ҳамда теле, кино ва театр асарларининг сценарийлари фойдаланилган бўлиши;

“O‘zbekiston tarixi” телеканали туркум кўрсатувлари сценарий-ларини шакллантиришда, илмий янгиликнинг презентацияси амалга оширилган ва экспертнинг илмий янгилиги асосида тегишли тарихий материал ёки ходисани баҳолашда фойдаланилган бўлиши;

фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.

 

3-боб. Амалий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаларини амалиётга жорий этишнинг хусусиятлари

8. Талабгор томонидан ишлаб чиқилган (асосланган) ёки такомиллаштирилган, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг долзарб муаммоларининг илмий ечими бўла оладиган натижалар амалий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси бўлиши мумкин.

9. Амалий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижалари қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилиши мумкин:

интеллектуал мулк объектига мутлақ ҳуқуқнинг эътироф этилиши – ихтирога, селекция ютуғига ва фойдали моделга патент, (фалсафа доктори (PhD) учун DGU), саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда долзарб бўлганда;

илмий натижаларнинг Давлат реестрига киритилганлиги;

илмий таклифдан норма ижодкорлиги фаолияти жараёнида фойдаланилиши;

илмий таклифдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларида фойдаланилиши;

фан ва технологияларнинг назарий-концептуал ва услубий асосларини ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий ишланманинг мавжуд бўлиши;

таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандарти, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа, услубий қўлланма, педагогик технологиянинг мавжуд бўлиши;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши қарори билан чоп этилган луғат, изоҳли луғат;

ваколатли вазирлик ёки идора ёҳуд ташкилотнинг буйруғи (қарори) асосида таълим жараёнига татбиқ этилган натижа;

давлат, вазирликлар ва идоралар буюртмаси асосида чоп этилган илмий нашрлар;

илмий хариталар, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари;

илмий натижадан тугалланган давлат грантлар бўйича илмий лойиҳада фойдаланилиши;

илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда тегишли ташкилий тузилмаси тавсияси асосида ушбу ташкилот (орган) томонидан эътироф этилиши;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида имзоланган шартномалар;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси натижасига кўра фахрий номинацияларга (“Энг яхши инновацион ишланма”, “Саноат йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма”, “Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма”, “Ахборот технологиялари йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма”, “Фан ва таълим йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма”, “Ёш олимларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси”) эга бўлганлар (фақат фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун);

ҳужжатли ва бошқа фильмлар, илмий кўрсатувлар ҳамда теле, кино ва театр асарларининг сценарийлари фойдаланилган бўлиши;

“O‘zbekiston tarixi” телеканали туркум кўрсатувлари сценарийларини шакллантиришда, илмий янгиликнинг тақдимномаси амалга оширилган ва экспертнинг илмий янгилиги асосида тегишли тарихий материал ёки ходисани баҳолашда фойдаланилган бўлиши;

муайян фанларнинг хусусиятига кўра мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 10–29-бандларида назарда тутилган бошқа шакллар;

фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.

10. Физика-математика фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

техник-технологик, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-услубий муаммони самарали ҳал этишда фойдаланилган илмий-техникавий ишланма, инновацион ғоя ва илмий (илмий-техникавий) ечим;

ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда модернизация қилиш юзасидан фойдаланилган илмий ечим.

11. Кимё фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

апробациядан ўтказилган ва расмийлаштирилган ишлаб чиқариш технологияси;

маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотни ишлаб чиқиш;

тегишли ишланмани корхонага жорий этиш.

12. Биология фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

апробациядан ўтказилган ва расмийлаштирилган янги биологик технология, механизм, услуб ва бошқа ишланма;

апробациядан ўтказилган ва расмийлаштирилган дори воситаси, вакцина ва диагностикум ишлаб чиқаришнинг илмий ечими.

13. Геология-минералогия фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

геология, нефть-газ ва кон-металлургия соҳаларида ишлаб чиқаришга жорий этилган илмий ечим;

лойиҳа қидирув ташкилотининг ҳужжатларида фойдаланилган илмий ечим.

14. Техника фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

қурилма, асбоб, механизм, машина, дастур, методика, технология ва бошқа шаклда тажриба-синов жараёнидан ўтказилиб, ишлаб чиқаришга жорий этилган илмий ечим;

лойиҳа қидирув ташкилотининг ҳужжатларида фойдаланилган илмий ечим.

15. Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида фойдаланилган таклиф;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали ривожлантириш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этишда фойдаланилган илмий ечим.

16. Тарих фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида фойдаланилган таклиф;

ваколатли давлат органининг қарори ёки муаллифлик ҳуқуқи асосида маданий мерос объектларида фойдаланилган натижа;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.

17. Иқтисодиёт фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида (тасдиқланган ҳужжатларда) фойдаланилган таклиф;

вазирлик ва идора томонидан тасдиқланган прогноз;

муайян ташкилот фаолиятига татбиқ этилган ишланма.

18. Фалсафа, филология ва социология фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр;

ваколатли давлат органининг қарори ёки муаллифлик ҳуқуқи асосида маданий мерос объектларида фойдаланилган натижа.

19. География фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида фойдаланилган таклиф;

муайян ташкилот фаолиятига татбиқ этилган ишланма.

20. Юридик фанлар бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда фойдаланилган таклиф;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.

21. Педагогика фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

ваколатли бошқарув органи қарори асосида таълим жараёнига татбиқ этилган педагогик технология;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.

22. Тиббиёт фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган касаллик ташхиси, профилактика ва даволаш бўйича янги самарали ёндашув (усул) ва тренинг технология;

соғлиқни сақлаш амалиётига киритилган услубий тавсиянома;

клиникагача ва клиник синовлардан ўтказилган ҳамда расмийлаштирилган оригинал ва генерик доривор восита, вакцина ва диагностикум;

апробациядан ўтказилиб, соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган касаллик ташхиси, профилактикаси ва даволаш бўйича илмий ечим;

халқ табобатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, даволаш стандарти ёки соҳага оид ҳужжатга киритилган илмий-табобат ечими.

23. Фармацевтика фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

фармацевтика корхонаси фаолиятини ҳамда дори воситаси, тиббий актлар сифат назоратининг синов усулини такомиллаштириш бўйича илмий ечим;

мавжуд дори воситасини янги технологик ва фармакологик жиҳатдан такомиллаштириш бўйича илмий ечим;

маҳаллий хомашё асосида оригинал ва генерик дори воситаси ишлаб чиқариш технологиясини яратиб, дори воситаси сифатида рўйхатдан ўтказиш;

халқ табобатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳа стандарти ва дори воситаларига хулоса хужжати ёки соҳага оид ҳужжатга киритилган илмий-табобат ечими.

24. Ветеринария фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида фойдаланилган таклиф;

вазирлик ва идора томонидан тасдиқланган прогноз.

25. Санъатшунослик фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида фойдаланилган таклиф;

ваколатли давлат органининг қарори ёки муаллифлик ҳуқуқи асосида маданий мерос объектларида фойдаланилган натижа;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.

26. Архитектура бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида фойдаланилган таклиф;

ваколатли давлат органининг қарори ёки муаллифлик ҳуқуқи асосида архитектура, қурилиш ва маданий мерос объектларида фойдаланилган натижа;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.

27. Психология фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

ваколатли давлат органининг қарори асосида таълим-тарбия жараёнига татбиқ этилган психологик тренинг дастури ҳамда шахснинг психологик-физиологик хусусиятларини аниқлаштириш ва тузатишлар киритишга қаратилган ишланма;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.

28. Сиёсий фанлар бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган таклиф;

вазирлик ва идора томонидан тасдиқланган прогноз ва
бошқа ҳужжатлар;

муайян ташкилот фаолиятига татбиқ этилган ишланма;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.

29. Исломшунослик фанлари бўйича диссертациянинг илмий натижаси соҳага оид йўналишларда фойдаланилган илмий ечим.

30. Дарслик барча фан тармоқларида илмий натижани амалиётга жорий этиш шакли сифатида қабул қилинади. Талабгор томонидан эълон қилинган, бироқ амалиётга киритилмаган ишланмалар, шу жумладан фан доктори (DSc) диссертацияси асосидаги монографиялар илмий натижани амалиётга жорий этиш шакли сифатида қабул қилинмайди.

 

4-боб. Диссертациянинг илмий натижаларини амалиётга жорий этишни расмийлаштириш

31. Диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.

32. Диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлигини бевосита тасдиқловчи ҳужжатлар (патент, дарслик, буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр ва ҳ.к.) бўлмаган тақдирда, илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлиги соҳа хусусиятини эътиборга олган ҳолда республика давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари томонидан расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар (далолатнома, мукаммал хулоса, таҳлилий маълумотнома, республика давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари томонидан тегишли таклиф ижобий баҳоланганлиги ва норма ижодкорлиги фаолияти жараёнида ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилишини назарда тутувчи ҳужжат ва ҳ.к.) билан тасдиқланиши лозим. Мазкур ҳужжатлар илмий натижалар амалиётга жорий этилган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган, зарур ҳолларда мазкур масалада тегишли республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг фикри олинган бўлиши зарур.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши мумкин.

33. Диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқ, асосли ва амалиётга жорий этилганлиги ҳақидаги тегишли маълумотлар тўлиқ (илмий янгиликнинг моҳияти, у қачон ва қаерга жорий қилинган, жорий қилишнинг асоси (ҳужжат номи, санаси ва рақами) ва олинган (кутилаётган самара) келтирилган ҳолда расмийлаштирилиши керак.

34. Диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талабгорнинг аттестация ишига киритилади.

35. Назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси иш бажарилган ташкилот ва илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган манфаатдор ташкилотнинг илмий натижани эътироф этиш ҳақидаги қўшма қарори ёки республика илмий семинари қарори билан эътироф этилганда, улар ушбу қарорнинг асослилиги учун жавобгар бўлади.

 

5-боб. Якуний қоида

36. Диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлиги бўйича йиллик таҳлилий маълумотнома “ОАК Бюллетени” журналида чоп этиб борилади.

 

Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-илова

 

Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонларни ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ

 

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар, жумладан хорижий фуқаролар (бундан буён матнда имтиҳон топширувчи деб юритилади) диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича малакавий имтиҳонни топширади.

Математик моделлаштириш асослари фани бўйича саволлар аниқ ва табиий фанлар ҳамда Математик статистика асослари фани бўйича саволлар эса, иқтисодиёт, тиббиёт ва педагогика фанлари (ихтисосликлари) бўйича ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон саволлари таркибига киритилади.

2. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) тузилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари (бундан буён матнда муассаса деб юритилади) томонидан ҳар 3-4 йилда (зарурат бўлганда қисқароқ муддатда) ишлаб чиқилган, муассаса кенгаши тасдиқлаган дастурлар асосида топширилади.

Агарда:

Илмий кенгаш бир нечта муассаса ҳузурида тузилган бўлса, биринчи турган муассаса бошқа муассасалар билан келишган ҳолда дастур (дастурлар)ни тасдиқлайди;

ихтисослик бўйича бир нечта Илмий кенгаш тузилган бўлса, дастур ҳузурида илмий кенгашлар тузилган муассасаларнинг қўшма қарори билан тасдиқланади.

 

2-боб. Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш

3. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон мазкур ихтисослик бўйича тузилган Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасада ўтказилади.

Агарда:

Илмий кенгаш бир нечта муассаса ҳузурида тузилган бўлса, малакавий имтиҳон фақат биринчи турган муассасада ўтказилади;

ихтисослик бўйича бир нечта Илмий кенгаш тузилган бўлса, изланувчи малакавий имтиҳонни ўз хоҳишига қўра тегишли муассасада топшириши мумкин.

Илмий кенгаш ҳузурида тузилган биринчи муассаса раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасада, вазирлик ва идоралар раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилот тизимидаги муассасаларда малакавий имтиҳонни топширишига рухсат этилмайди. Бунда ОАК томонидан муассаса раҳбарияти ёки вазирлик ва идоралар раҳбариятининг мурожаатига асосан, улар малакавий имтиҳонни топшириши мумкин бўлган муассасалар (малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган муассасалар орасидан) белгилаб берилади.

4. Малакавий имтиҳонни қабул қиладиган муассасаларда Илмий кенгаш ҳузурида тузилган биринчи муассаса раҳбарининг буйруғи билан 2 йил муддатга малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Илмий кенгаш бир нечта муассаса ҳузурида тузилган бўлса, биринчи турган муассаса бошқа муассасалар билан келишган ҳолда комиссия таркибини тасдиқлайди.

Комиссия илмий даражага эга бўлган 5–7 нафар аъзодан, жумладан тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис ҳисобланган раисдан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзоларининг камида 2 нафари фан доктори бўлиши лозим.

Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.

 

3-боб. Малакавий имтиҳонларни ўтказиш

5. Малакавий имтиҳонни қабул қилиш ўқув йили давомида ўтказилади.

6. Имтиҳон топширувчилар рўйхати муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унда малакавий имтиҳон ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак. Мазкур буйруқнинг матни у имзолангандан сўнг имтиҳон ўтказилишидан камида 10 иш кунидан олдин  муассасанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.

Бошқа ташкилотлар имтиҳон топширувчилар рўйхатига номзод киритиш учун малакавий имтиҳонлар ўтказиладиган муассасага номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхасини илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади. Мурожаатда номзод билан боғланишнинг алоқа воситалари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳоказо) аниқ ва тўлиқ акс эттирилиши лозим. Мазкур мурожаатга асосан муассаса томонидан имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритилади.

7. Имтиҳон топширувчилар малакавий имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида киритилади. Имтиҳон топширувчилардан бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди.

8. Малакавий имтиҳонлар ўтказилишидан камида 5 кун олдин муассаса томонидан ОАК веб-сайтидаги махсус бўлимга малакавий имтиҳонни ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштиради.

9. Малакавий имтиҳонларда муассаса ҳузуридаги Илмий кенгаш аъзолари, муассаса раҳбарияти ва тегишли вазирлик ёки идора ёхуд ОАК вакиллари иштирок этишлари мумкин.

10. Малакавий имтиҳон ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Ёзма шаклда жавоб тайёрлаш учун махсус белги қўйилган имтиҳон варақалари муассасалар томонидан аввалдан тайёрлаб қўйилади. Имтиҳон варақалари 3 ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган муассасада сақланади ва 3 ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.

Имтиҳон топширувчилар саволларга комиссия аъзолари олдида жавоб беради. Комиссия аъзолари томонидан имтиҳон топширувчиларга қўшимча саволлар берилиши мумкин. Комиссия аъзолари балл қўйишда мустақилдир.

Комиссия аъзолари қўйган баллари тўғрисида комиссия раисига маълум қилади ва комиссия раиси томонидан ўртача умумий балл чиқарилади.

11. Имтиҳон топширувчилар билим даражаси 5 баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

5 балл — аъло;

4 балл — яхши;

3 балл — қониқарли;

2 балл — қониқарсиз.

12. Муассасалар томонидан малакавий имтиҳонни ўтказиш жараёнлари видеотасвирга олиниши лозим. Видеотасвирлар 3 ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган муассасада сақланади ва 3 ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.

13. Малакавий имтиҳонни қабул қилиш баённомаси ҳар бир имтиҳон топширувчи ва унга берилган имтиҳон саволлари алоҳида кўрсатилган ҳолда тўлдирилади. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш баённомаси унда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.

14. Малакавий имтиҳонни муваффақиятли топширган изланувчиларга 10 кун ичида мазкур Тартибнинг иловасига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади. Гувоҳнома комиссия раиси ва муассаса раҳбари томонидан имзоланади.

Мазкур гувоҳнома беш йил муддатда амал қилади.

15. Малакавий имтиҳонни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар (имтиҳон варақалари ва видеотасвирлар бундан мустасно) имтиҳон ўтказилгандан кейин 3 ой давомида имтиҳон ўтказилган муассасада сақланади ҳамда 3 ойдан сўнг белгиланган тартибда муассаса архивига топширилади.

16. Малакавий имтиҳоннинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги ҳолати бўйича 5 иш куни ичида ОАКга шикоят қилиниши мумкин. ОАК томонидан шикоятни ўрганиш натижасида малакавий имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги тасдиқланган тақдирда, малакавий имтиҳон натижалари ОАК Раёсатининг қарорига асосан бекор қилинади.

Малакавий имтиҳон белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги ҳолати бўйича 5 иш куни ичида мурожаат қилинмаса, бу мурожаат ОАК томонидан кўриб чиқилмайди.

17. Имтиҳон топширувчи узрли сабабга кўра имтиҳонга келмаган ва узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, муассаса раҳбарининг ёзма рухсати асосида малакавий имтиҳонни топшириш ҳуқуқига эга. Бунда муассаса раҳбари тегишли имтиҳон топширувчилар рўйхатига ўзгартириш киритади.

18.  Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни қабул қилувчи муассасанинг кенгашида (илмий кенгаш ҳузурида тузилган бошқа муассасалар вакиллари иштирокида Комиссия (комиссиялар) фаолияти ва малакавий имтиҳонлар натажаларининг йиллик ҳисоботи муҳокама қилинади.

19. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилувчи муассасалар ҳар йилнинг 10 январигача йиллик таҳлилий маълумотни электрон ҳужжат айланиш тизими орқали  ОАКга тақдим этади.

Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонлар натижалари ОАК Раёсатида муҳокама қилиниб, умумлаштирилган таҳлилий маълумотнома ОАК веб-сайти ва "ОАК Бюллетени" журналида чоп этилади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

22. Мазкур Тартиб талаблари бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

23. Муассаса раҳбари малакавий имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказишда мазкур Тартиб талабларига риоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.

Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

 

 

____________________________________________________________________________________

(малакавий имтиҳон ўтказилган муассасанинг номи)

ГУВОҲНОМА __________________-сон

____________________________________________________________________________________

                             (фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________________________________________________ихтисослиги бўйича

                             (ихтисослик шифри ва номи)

 

_________________________________ фанлари бўйича илмий даражани олиш учун

               (фан тармоғи)

 

 

 

 

 

 

малакавий имтиҳонни муваффақиятли топширди ва қуйидагича баҳоланди:

 

Ихтисослик

номи

Малакавий имтиҳон топширилган сана

Малакавий имтиҳон балли

Малакавий имтиҳон комиссияси раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони ҳамда лавозимлари

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур гувоҳнома беш йил муддатда амал қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия раиси

___________

 

________________________________

 

 

    (имзо)

 

                     (Ф.И.О.)

Муассаса раҳбари

___________

 

________________________________

 

 

   (имзо)

 

                     (Ф.И.О.)

 

20_____ йил «____»___________________

 

 

 

 

                   

 

 

 

 

 

 

 

 

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD)

ёки унга тенглаштирилган илмий даража эгаси бўлган талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан сохаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда берган топшириғи ижроси юзасидан бинар (яъни, иккиталик) ҳимоя тизимини жорий этиш асосида инновацион хусусиятга эга тадқиқотларни янада ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, илмий натижаларни амалиётга тезкор жорий этишнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш ҳамда илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида мазкур Низом ишлаб чиқилган.

  1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунча қўлланилади:

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси – муайян мавзу бўйича битта диссертация доирасида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD), фан номзоди ёки унга тенглаштирилган (бундан буён матнда фалсафа доктори (PhD) деб юритилади) илмий даража эгаси бўлган талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти;

2. Низом илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) илмий даража эгаси бўлган талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини 2019-2022 йилларда тажриба тариқасида бериш тартибини белгилаб беради.

3. Бинар тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни мустақил ҳолда талабгорларга бериш ваколати тажриба тариқасида Ўзбекистон миллий университети (бундан буён матнда Университет деб юритилади)га берилади.

4. Бинар ҳимоя тизими асосида диссертация тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш ва талабгорларни фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқлаш олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиб, қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

а) битта диссертация икки нафар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси эгаси бўлган талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланади;

б) изланувчилар тадқиқотлар олиб бораётган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси (бундан буён матнда муассаса деб юритилади) Университет кенгашига диссертация мавзусини, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчини тасдиқлаш учун йўлланма хат билан мурожаат қилади. Мурожаатга мазкур тартибнинг 5-бандида келтирилган талаблар акс эттирилган маълумотнома ҳамда “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”нинг 2-иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади;

в) Университет кенгашида мазкур масала муҳокама қилиниб, диссертация мавзуси, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчи (мавжуд бўлса) тасдиқланади;

г) тадқиқот натижалари бўйича ихтирога патентлар ёки селекция ютуқлари олинади ҳамда амалиётга жорий қилинган илмий натижа-ларнинг инновацион хусусият касб этиши;

д) илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижа-ларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) инновацион самара юзасидан асосли хулоса ва далалотномалар Университетга тақдим этилади;

е) тайёрланган диссертация ўрнатилган тартибда “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом” ва “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ  Университет ҳузурида фаолият кўрсатаётган илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади)га тақдим этилади ва диссертация ҳимояси ташкил этилади.

Агарда Университетда диссертация ихтисослиги бўйича Илмий кенгаш бўлмаса, у ҳолда Университет кенгаши томонидан “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом” ва “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ  Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилади;

ж) дисертациянинг ошкора ҳимояси асосида Илмий кенгаш талабгорларни тегишли илмий даражаларда тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида аттестация ишини Университет кенгашига муҳокамага тақдим этади;

з) битта диссертациянинг ошкора ҳимояси асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси эгаси бўлган талабгорнинг фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиқланиши;

и) Университет кенгашида Илмий кенгаш раиси мазкур аттестация иши бўйича ахборот беради. Университет кенгаши ўз мажлисига эксперт сифатида бошқа ташкилотларда фаолият олиб бораётган илмий даражага бўлган мутахасисларни жалб этиши мумкин.

Аттестация иши бўйича ахборотнинг муҳокамаси натижаларига кўра Университет кенгашининг қарори билан талабгорларга илмий даражалар бериш тўғрисидаги Илмий кенгашнинг қарори тасдиқланади (тасдиқланмайди).

Университет кенгаши мажлисида илмий натижалар жорий қилинган ташкилот вакили иштирок этиши шарт. Мазкур масала бўйича Университет кенгаши мажлисида бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

5. Университет кенгаши қарори билан фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари тасдиқланганларга мазкур низомнинг
1 ва 2-иловаларига мувофиқ давлат намунасидаги дипломлар 5 иш куни ичида расмийлаштирилади.

 Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари тўғрисидаги дипломлар Университет ректори ва Илмий кенгаш раиси томонидан имзоланади.

6. Университет илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг аттестация ишини электрон ҳужжат айланиш тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) мониторинг ва сақлов учун тақдим этади.

7. Университет ҳар йил якуни бўйича 10 январь кунига қадар илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг диссертация ҳимоялари ва уларнинг натижалари юзасидан ОАКга таҳлилий маълумотнома киритади. Таҳлилий маълумотнома мониторинг натижалари билан биргаликда ОАК Раёсатида кўриб чиқилади.

8. Бинар ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганлар тўғрисидаги  маълу-мотлар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилинади.

9. Бинар ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини ҳимоясини ташкил этишдаги келишмовчиликлар қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.

 

 

Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш

ҚОИДАЛАРИ

 

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ҳамда фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) диссертацияси (бундан буён матнда диссертация деб юритилади) ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Диссертацияни расмийлаштиришда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:

матн таҳририй жиҳатдан равон, хатосиз ва уни расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳамда мантиқий боғлиқликда бўлиши;

диссертациянинг таркибий қисмлари бир-бири билан ўзаро боғлиқлик ва алоқадорликда ҳамда тушунарли равишда мантиқий изчилликда ёритилиши;

ҳар бир бобда ишнинг мазмун-моҳияти тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тизимли равишда очиб берилиши;

ҳар бир бобнинг охирида тадқиқ қилинган муаммолар бўйича хулоса ва таклифлар берилиши;

баён қилинган хулоса диссертация тадқиқотининг мантиқий ҳосиласи сифатида ишончли манбалар асосида аниқ ва қисқа ифодаланиши, чуқур фикр-мулоҳазалар, етарли илмий далиллар асосида исботланган бўлиши.

2. Диссертация авторефератида тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ишнинг илмий янгилиги, амалий ва илмий натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги ҳамда ишнинг моҳияти очиб берилганлиги, шунингдек хулосалари баён этилиши лозим.

 

2-боб. Диссертацияни расмийлаштириш

 

1-§. Диссертацияга қўйиладиган талаблар

3. Диссертацияни расмийлаштириш докторант ёки мустақил изланувчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси билан келишган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.

4. Диссертациянинг титул варағи мазкур Қоидаларнинг 1 ва 1а-иловаларига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

5. Диссертация қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим:

мундарижа;

кириш (диссертация аннотацияси);

асосий қисм;

хулоса;

фойдаланилган адабиётлар рўйхати;

шартли белгилар ва атамалар рўйхати (мавжуд бўлса);

иловалар (мавжуд бўлса).

6. Диссертациянинг мундарижасида боблар ва параграфларнинг номланиши ҳамда уларнинг бети кўрсатилади.

7. Диссертациянинг кириш (диссертация аннотацияси) қисми тадқиқотнинг моҳияти тўғрисида қисқа, лекин яхлит тасаввур ҳосил қилишга имкон бериши керак. Мазкур қисмда диссертация тадқиқоти моҳиятини тавсифлайдиган асосий маълумотлар пухта таҳрир қилинган, қисқа, аниқ ва равон бўлиши керак.

8. Диссертациянинг кириш (диссертация аннотацияси) қисмида қуйидагилар ёритиб берилиши керак:

диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати (ушбуда мавзу бўйича муаммонинг (масаланинг) жаҳондаги ҳолати, амалга оширилаётган устувор илмий тадқиқотлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирлар ва унинг зарурати ҳақидаги маълумотларни келтириш тавсия этилади);

тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги;

диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи (фақат фан доктори (DSc) диссертацияси учун (Ушбуда мавзу бўйича жаҳонда фаол илмий изланишларни амалга оширилаётган илмий марказилар, кейинги йилларда олинган муҳим илмий натижалар ва устувор даражада ташкил этилган йўналишлар (мавзулар) тўғрисида маълумотларни келтириш тавсия этилади);

муаммонинг ўрганилганлик даражаси;

диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги;

тадқиқотнинг мақсади;

тадқиқотнинг вазифалари;

тадқиқотнинг объекти;

тадқиқотнинг предмети;

тадқиқотнинг усуллари;

тадқиқотнинг илмий янгилиги;

тадқиқотнинг амалий натижалари;

тадқиқот натижаларининг ишончлилиги;

тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти;

тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши;

тадқиқот натижаларининг апробацияси;

тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги;

диссертациянинг тузилиши, ҳажми ва манбалардан фойдаланиш (Ушбуда,  жумладан қуйидагилар келтирилади: (1) фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертацияси бўйича ўзга манбалардан олинган материалларнинг диссертация хажмига нисбатан улуши фоиз (бет) ҳисобида; (2) фан доктори (DSc) илмий даражаси диссертацияси бўйича ўзга манбалардан олинган материалларнинг ҳамда муаллифнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ва фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимоясигача чоп этилган илмий ишларидан олинган материалларнинг диссертация хажмига нисбатан улуши фоиз (бет) ҳисобида.

Ўзга манбаадан олинган материал қўштирноқ (“...”) ичида, ўзининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси, мазкур (PhD) диссертация ҳимоясигача чоп этилган илмий ишларидан ҳамда ўзга манбалардан олинган материаллар асосидаги таҳлил матни {…} белгилар ичида келтирилади.

9. Диссертациянинг асосий қисмида ишнинг мазмун-моҳияти баён қилинади. Асосий қисм – боблар ва параграфлардан ташкил топади.

10. Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг асосий қисми камида учта бобдан, фан доктори (DSc) диссертациясининг асосий қисми эса, камида тўртта бобдан иборат бўлиши лозим.

11. Диссертация хулосасида диссертация тадқиқоти бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ келтирилади. Хулоса таҳририй жиҳатдан пухта, қисқа, аниқ ва равшан ифодаланиб, бандланган (рақамланган) ҳолда расмийлаштирилади.

12. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати диссертация матнида ҳавола қилинган барча илмий ва бошқа нашрлар рўйхатидан иборат бўлиши керак.

13. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қуйидаги уч қисмдан иборат бўлади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳамиятга молик нашрлар;

монография, илмий журналлар,  патент, илмий тўпламлар;

фойдаланилган бошқа адабиётлар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо, систематик ёки матнда ҳавола қилиниши кетма-кетлиги тарзида келтирилади.

Диссертацияда фойдаланилмаган ва ҳавола қилинмаган адабиётларни рўйхатга киритишга йўл қўйилмайди.

14. Диссертацияда фойдаланилган материаллар манбаи, унинг муаллифи ва номи тўлиқ кўрсатилиши лозим. Диссертацияда илмий иш ёзишда иштирок этган ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан фойдаланилган тақдирда, улар диссертация ва диссертация авторефератида қайд этилиши шарт.

15. Диссертациянинг шартли белгилар ва атамалар рўйхати қисмида диссертация матнида нисбатан кўп учрайдиган махсус белгилар ва қисқартма сўзларга изоҳ берилиши керак.

16. Диссертациянинг иловалари диссертациянинг асосий матни билан бирга битта жилдга жамланган ёки алоҳида жилд шаклида расмийлаштирилиши мумкин. Иловаларга диссертация матнини тўлдирадиган ва тасвирлайдиган ёрдамчи материаллар киритилиши мумкин.

Иловаларнинг кетма-кетлиги диссертация матнида уларга ҳавола қилиш тартибига мос келиши керак.

 

2-§. Диссертация матнининг расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар

17. Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳажми 50 варақдан, фан доктори (DSc) диссертациясининг ҳажми эса, 80 варақдан ошмаслиги керак (матн варақнинг олд ва орқа томонига ёзилади). Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин. Мундарижа, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, шартли белгилар ва атамалар рўйхати ҳамда иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди.

18. Диссертация матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида, 1 қатор оралиғида (“полуторный”) ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда “Тimеs Nеw Rоmаn” 14 ўлчамли шрифтда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.

19. Бетлар титул варағидан бошлаб охирги варақгача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титул варағига 1 рақами қўйилмайди.

20. Диссертациянинг мундарижаси, кириш қисми, ҳар бир боби, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади.

21. Диссертация таркибий қисмларининг бош сарлавҳалари («Мундарижа», «Кириш», «Хулоса», «Фойдаланилган адабиётлар рўйхати» ва бошқалар) бош ҳарфларда ёзилади.

22. Боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфла𠫧» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

Боблар ва параграфлар сарлавҳаларининг юқори ва пастки қисмидан 12 ўлчамли («пт») оралиқ қолдирилиши керак.

23. Диссертация матнида фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола сатр ости эслатмаларда келтирилади ёки унинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу адабиётга иқтибос материал жойлашган бет қавс ичида, диссертация матнининг ўзида алоҳида кўрсатилади (масалан: [1; 25–26-б.]).

24. Сурат, фотосурат, график, чизма, диаграмма ва шу кабилар «расм» сўзи билан ифодаланиб, улар варақда кўриш учун қулай тарзда жойлаштирилиши керак.

25. Расмлар улар жойлашган боблар тартиб рақами кўрсатилган ҳолда, изчил кетма-кетликда, расмнинг пастида ўрта қисмида рақамланади (масалан: «1.1-расм.»), иловаларда келтирилган расмлар бундан мустасно.

Ҳар бир расм номланиши керак. Расмнинг номи унинг остига ёзилади.

Зарур ҳолларда расмга изоҳ берилиши мумкин ва у ҳам расмнинг остига қўйилади.

26. Рақамли материаллар жадвал кўринишида расмийлаштирилиши лозим. Жадваллар улар жойлашган боблар тартиб рақами кўрсатилган ҳолда, изчил кетма-кетликда, жадвалнинг тепа ўнг бурчак қисмида рақамланади (масалан: “1.1-жадвал.”).

Ҳар бир жадвал номланиши керак. Жадвалнинг номи унинг устига ёзилади.

27. Диссертация матнида бериладиган формулалар (тенгламалар) «Мiсrоsоft Wоrd» матн редакторининг «Формула» функцияси ёрдамида аниқ ёзилган бўлиши шарт. Катта ва кичик ҳарфлар, юқори ва пастки индекслар формулада аниқ берилиши керак.

Формула учун белгиларнинг ўлчами қуйидагича ифодаланиши тавсия этилади:

катта ҳарфлар ва рақамлар 5-6 мм;

кичик ҳарфлар 3 мм дан кам бўлмаган;

даража кўрсаткичлари ва индекслари 2 мм дан кам бўлмаган ҳажмда.

Формула ва тегишли материал «LaTeX» форматида берилиши мумкин.

Белгиларнинг маънолари бевосита формула остида уларнинг формуладаги кетма-кетлиги бўйича берилади. Ҳар бир белгининг маъноси янги қатордан берилиши лозим. Берилган маъноларнинг биринчи қатори «бунда» деган сўз билан икки нуқтасиз бошланади.

Формулалар матндан алоҳида бўш қаторлар билан ажратиб ёзилади. Ҳар бир формуланинг юқори ва пастки томонларидан 12 ўлчамли («пт») оралиқ қолдирилиши керак.

Агар тенглама битта қаторга сиғмаса, сиғмаган қисм тенглик белгиси «=» ёки қўшиш «+», айириш «–», кўпайтириш «х» ва бўлиш «:» белгиларидан кейин кўчирилиши керак.

Ҳар бир формула у жойлашган боб тартиб рақами кўрсатилган ҳолда, изчил кетма-кетликда, формуланинг ўнг томонида қавс ичида рақамланади (масалан: «(1.1)»).

28. Диссертация матнида кўрсатилган расм, жадвал ёки формулага ҳавола қилинганда, қавс ичида тегишли расм, жадвал ёки формуланинг рақами (белгиси) келтирилиб, «қаранг» деган сўз қўлланилади (масалан: «1.3-жадвалга қаранг»).

29. Диссертация матнида бериладиган изоҳлар изчил кетма-кетликда рақамланади (масалан: «Изоҳ 1.:»).

30. Диссертация матнида кўрсатилган шахсларнинг Ф.И.О. ҳамда ташкилот ва маҳсулотларнинг номлари ва бошқа атоқли отлар ўзгартирилиб ёзилишига йўл қўйилмайди.

31. Диссертациянинг иловалари алоҳида бетларда расмийлаштирилиб, изчил кетма-кетликда рақамланади ва «илова» деган сўз билан ифодаланади (масалан:
«1-илова»). Илова тегишли сарлавҳага эга бўлади.

Иловалар диссертациядан алоҳида жилдда расмийлаштирилганда, жилднинг титул варағида диссертация мавзусининг номи ва унинг остида бош ҳарфлар билан «Иловалар» деган сўз ёзилади.

 

 

3-боб. Диссертация авторефератини расмийлаштириш

 

1-§. Диссертация авторефератига қўйиладиган талаблар

 

32. Диссертация автореферати рисола кўринишида тайёрланиб, унинг муқоваси мазкур Қоидаларнинг 2 ва 2а-иловаларига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. Бунда асосий муқоваси оқ-ялтироқ қоғозда ва ички муқовалари (ўзбек, рус ва инглиз тилларида алоҳида) оқ қоғозда расмийлаштирилади.

33. Диссертация автореферати асосий муқовасининг орқа томонида диссертация авторефератининг мундарижаси кўрсатилади.

34. Ички муқоваларнинг орқа томони мазкур Қоидаларнинг 3 ва 3а-иловаларига мувофиқ шаклда, тегишлича рус ва инглиз тилларига таржима қилинган ҳолда расмийлаштирилади.

35. Диссертация автореферати қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим:

кириш (диссертация аннотацияси);

диссертациянинг асосий мазмуни;

хулоса;

эълон қилинган ишлар рўйхати.

351. Ушбуда диссертация автореферати қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда икки шаклнинг бири бўйича расмийлаштирилади:

а) диссертация “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” ва бошқа гриф остида бажарилган бўлса диссертация авторефератининг таркибий қисмлари тўлиқ расмийлаштирилади;

б) диссертация матни интернет тармоғига меъёрий-техник ва илмий экспертизадан ўтказиш учун жойлаштирилган ҳолларда диссертация автореферати қисқартирилган ҳолда, яъни диссертация автореферати унинг таркибий қисмлари - кириш (диссертация аннотацияси) ва эълон қилинган ишлар рўйхати асосида расмийлаштирилади.

36. Диссертация авторефератининг кириш қисми диссертациянинг кириш қисми билан айнан бир хил бўлиши лозим.

37. Диссертациянинг асосий мазмуни қисмида диссертациянинг моҳияти қисқача баён қилиниб, тадқиқот мақсадига эришилганлиги ва вазифаларининг бажарилганлиги кўрсатиб берилиши керак.

38. Хулоса қисмида диссертация тадқиқоти бўйича хулосалар, таклиф ва тавсиялар ҳамда амалиётга жорий этилиши мумкин бўлган натижалар келтирилади.

39. Эълон қилинган ишлар рўйхатида диссертация мавзуси бўйича чоп этилган илмий ишлар рўйхати кўрсатилади. Улар хронологик тартибда келтирилиб, изчил кетма-кетликда рақамланади.

40. Нашр қилинган илмий ишлар рўйхати қуйидаги икки бўлимдан иборат бўлиши лозим:

биринчи бўлимда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган рўйхатдаги илмий нашрларда чиқарилган илмий ишлар ва олинган патентлар кўрсатилади. Бунда кўрсатилган ҳар бир илмий ишнинг фан тармоғи шифри ва чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатидаги тартиб рақами қавс ичида ёзиб қўйилади (масалан: 01.00.00; № 15);

иккинчи бўлимда – бошқа илмий нашрлар.

41. Зарур ҳолларда, авторефератда муҳим бўлган расм, жадвал ҳамда формулалар ва шу кабилар кўрсатилиши мумкин. Улар бутун автореферат бўйича изчил кетма-кетликда рақамланади.

 

 

2-§. Диссертация автореферати матнининг расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар

 

42. Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати ўзбек ва рус ёки инглиз тилларида 2 босма табоқ, ҳар бир тилда 1 босма табоқ ҳажмда тайёрланиб, унинг учинчи тилдаги (инглиз ёки рус) қисқача мазмуни ҳам берилади.

Фан доктори (DSc) диссертацияси автореферати ўзбек ва рус ёки инглиз тилларида 3 босма табоқ (ҳар бир тилда 1,5 босма табоқ) ҳажмда тайёрланиб, унинг учинчи тилдаги (инглиз ёки рус) қисқача мазмуни ҳам берилади.

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.

43. Диссертация автореферати қуйидаги техник талабларга мувофиқ тайёрланади ва рисола шаклида чоп этилади:

матн А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг бир томонида жойлаштирилади;

матн 1 қатор оралиғида (“одинарный”) ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1 см га тенг ва бир хилда бўлади;

рисоланинг ўлчами 21 х 14,5 см бўлади.

44. Бетлар асосий муқовадан бошлаб охирги варақгача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида «5» рақамидан бошлаб ёзилади. Асосий муқова ва унинг орқа томони ҳамда ички муқовалар ва уларнинг орқа томонларига тегишли бетнинг рақами қўйилмайди.

45. Диссертация автореферати таркибий қисмларининг бош сарлавҳалари («Мундарижа», «Кириш (диссертация аннотацияси)», «Диссертациянинг асосий мазмуни», «Хулоса», «Эълон қилинган ишлар рўйхати») бош ҳарфларда ёзилади. Уларнинг тагидан 12 ўлчамлипт») оралиқ қолдирилиши керак.

 

Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

илмий унвон – профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий мақоми;

талабгор – илмий ва педагогик фаолият олиб бораётган ҳамда илмий унвон олишга даъвогар шахс;

аттестация – талабгорларнинг малакасини тизимли равишда аниқлаш жараёни;

аттестация иши – мазкур Низом ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талаблар асосида талабгорнинг илмий унвон олиши учун расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;

илмий иш стажи – шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида илмий ходим лавозимларида ишлаган ҳамда таянч докторантура ва докторантурада ўқиган муддати;

педагогик иш стажи – шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида олий таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида педагог лавозимларида ишлаган муддати;

ўқув адабиёти – муайян таълим тури, йўналиши ёки мутахассислигининг ўқув режасида белгиланган фанлар бўйича тегишли ўқув дастурлари асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ёритилган (жумладан, хорижий таржималари) манба;

профессор – тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда профессор илмий унвонига эга бўлган шахс;

доцент – тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда доцент илмий унвонига эга бўлган шахс;

катта илмий ходим – тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахс;

профессор, доцент ёки катта илмий ходим аттестати (бундан буён матнда аттестат деб юритилади) – профессор, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахсларга бериладиган давлат намунасидаги ҳужжат;

апелляция – илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш ёхуд ундан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган шикоят тури.

2. Профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонлари ихтисослик бўйича берилади.

3. Профессор илмий унвони олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ёки унга тенглаштирилган муассасалар ва ОТМнинг илмий-тадқиқот тузилмаларида (бундан буён матнда ИТМ деб юритилади), доцент илмий унвони ОТМда, катта илмий ходим илмий унвони ИТМда самарали илмий-педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган, фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда ўз соҳасида муайян ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга берилади.

4. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра, доцент илмий унвонига тенглаштирилади.

5. Илмий унвон тегишли илмий даражага, магистр даражаси, магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот ёки олий ҳарбий таълим дипломига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) шахсларга мазкур Низом талабларига мувофиқ берилади.

51. Республика ОТМнинг ҳар йили эълон қилинадиган рейтинги бўйича энг юқори 30 та ўриндаги ОТМ таркибига кирган ОТМ ҳамда Ўзбекистон Ресубликаси Фанлар академияси тавсиясига кўра тегишли ИТМга ОАК Раёсатининг қарори билан талабгорлар доцент,  катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларида ОТМ ва ИТМ кенгашлари (бундан буён матнда Мустақил кенгаш деб юритилади) қарори билан бевосита тасдиқланади ва мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Зарур ҳолларда аттестация ишини илмий экспертизадан ўтказиш учун ОТМ ва ИТМ кенгаши томонидан бошқа ташкилотларда фаолият олиб бораётган ва тегишли илмий унвон/илмий даражага эга мутахассис (мутахассислар) таклиф этилиши мумкин.

52. Мазкур низомнинг 51-бандига кирмаган ОТМ ва ИТМда фаолият кўрсатаётган талабгорлар ўрнатилган тартибда ОТМ ва ИТМ кенгашлари (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) тақдимномасига асосан, ОАК Раёсати қарори билан ОАК томонидан берилади. Тақдимнома талабгорнинг асосий иш жойидан берилади

6. Илмий унвон берилган шахсларга давлат намунасидаги аттестат берилади.

 

2-боб. Илмий унвон олиш учун қўйиладиган  талаблар

1-§. Умумий талаблар

7. Қуйидаги умумий талабларни бажарган шахслар илмий унвонларга талабгор бўлишлари мумкин:

а) Илмий лойиҳаларда, жумладан давлат гранти, хўжалик шартномаси, буюртма асосида бажарилаётган илмий  ёки бошқа лойиҳаларда иштирок этаётган;

б) маънавий-маърифий ишларда самарали иштирок этаётган;

в) охирги 2 йил ичида аттестация жараёнида иштирок этаётган (тақризчи, илмий семинар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш, барча турдаги имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси аъзоси, расмий оппонент ва шу каби шаклларда);

г) замонавий педагогик технологияларни эгаллаган, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, маъруза курслари ва семинарларни юқори ўқув-услубий ва илмий савияда олиб бораётган (ОТМ мутахассислари учун);

д) профессор илмий унвонига талабгорлар 2021 йилдан ҳамда катта илмий ходим ва доцент илмий унвонларига талабгорлар 2023 йилдан бошлаб нашр ишлари бўйича Хирш индексига эга бўлиши.

8. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида илмий унвонларга талабгорлар Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари фанидан махсус имтиҳон топширадилар.

81. Махсус имтиҳон давлат университетларида  (бундан буён матнда университет деб юритилади) ўтказилади.

махсус имтиҳонни қабул қилиш бўйича университет ректорининг буйруғи имзоланади ва бу ҳақда 5 иш куни ичида ОАКга маълумот киритилади.

Махсус имтиҳонни қабул қиладиган университетда ректорнинг буйруғи билан икки йил муддатга махсус имтиҳонни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия техника, табиий ва ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида илмий даражага эга бўлган камида етти нафар аъзодан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзолари таркибининг ярмидан кўпини фан доктори илмий даражасига эга бўлган мутахассислар ташкил қилиши лозим.

Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.

82. Махсус имтиҳонни қабул қилиш ўқув йили давомида ўтказилади.

83.Махсус имтиҳон саволлари қуйидаги йўналишда тузилади:

биринчи савол – имтиҳон топширувчи фаолият кўрсатаётган соҳада Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти бўйича;

иккинчи савол – Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва методологиясига имтиҳон топширувчи олиб бораётган илмий изланишлар ёки касбий фаолиятининг мувофиқлиги бўйича;

учинчи савол – махсус фан дастури бўйича эркин савол.

Махсус имтиҳон натижаси имтиҳонда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан “ўтди” ёки “ўтмади” тарзида баҳоланади. Овоз бериш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

84. Махсус имтиҳонни муваффақиятли топширган талабгорга 10 иш куни ичида имтиҳонни муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжат комиссия раиси ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва беш йил муддатда амал қилади.

85. Махсус имтиҳон етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон миллий университети томонидан ҳар 2-3-йилда (зарурат бўлганда қисқароқ муддатда) ишлаб чиқилган ва ОАК Раёсати қарори билан тасдиқланган ягона дастур асосида қабул қилинади.

85. Махсус имтиҳонни ўтказиш тартиби “Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни ўтказиш қоидалари” асосида тартибга солинади.

9. Талабгор томонидан олиб борилаётган илмий ва илмий-педагогик фаолият ва нашр қилинган илмий ва ўқув-услубий ишлари илмий унвон бериш сўралаётган ихтисосликка мос бўлиши лозим.

10. Ўқув адабиётлари, жумладан, дарслик ва ўқув қўлланма ваколатли ташкилот томонидан педагогик амалиётда фойдаланишга ҳамда камида 6 босма табоқ ҳажмдаги монография ва камида 3 босма табоқ ҳажмдаги илмий рисола ОТМ/ИТМ кенгаши қарори билан нашрга тавсия этилган бўлиши керак.

Доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига талабгорнинг диссертация ҳимоясидан кейин, шунингдек профессор илмий унвонига талабгорнинг доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонини олгандан кейин нашр эттирган илмий ва ўқув-услубий ишлари бўлиши шарт. Илмий унвонлар ва илмий даражалар бўйича нашр қилинган ишлар бир марта эътиборга олинади.

«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи нашр ишларига эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганига тенглаштирилади.

ОТМда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассиснинг ижодий иши илмий унвон олиш учун талаб этиладиган илмий мақолага ҳамда ижодий иши каталоги ўқув қўлланмага тенглаштирилади.

ОТМда жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг кейинги 2 йилда республика мусобақасидаги натижаси илмий унвон олиш учун талаб этиладиган илмий мақолага ҳамда халқаро мусобақасидаги натижаси ўқув қўлланмага тенглаштирилади.

11. Хорижий давлатларнинг олий аттестация органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатлар нострификация қилинмайди. Хорижий давлатларда илмий унвон олган шахслар Ўзбекистон Республикасида мазкур Низом талаблари асосида илмий унвон олишлари мумкин.

 

3-§. ОТМ мутахассисларига профессор илмий унвонини бериш

12. Профессор илмий унвони мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ОТМда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:

а) фан доктори илмий даражасига эга бўлган;

б) илмий унвонга эга бўлган;

в) камида 10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, ОТМда 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

г) камида бир ўқув йили давомида ОТМнинг штатида ёки камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, ОТМнинг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);

Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ёки Мустақил кенгашга ҳужжатларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;

д) камида 2 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган);

е) эълон қилинган умумий илмий ишлари таркибида “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган миллий илмий нашрлар рейтинги”га (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритилган нашрларда камида 3 та (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 8 та) мақола ҳамда республика ОТМ ва ИТМлари халқаро рейтингини баҳоловчи QS (Quacquarelli Symonds), Times Higher Education (THE) рейтинг агентликлари томонидан тан олинган Elsevier компаниясининг Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник базалар рўйхатига (бундан буён матнда Халқаро базалар рўйхати деб юритилади) киритилган нашрларда фан тармоқлари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда қуйидагича илмий мақола чоп эттирган:

Фан тармоғи

Йиллар

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Физика-математика фанлари

4

6

8

9

Техника ва табиий фанлар

3

5

7

8

Тиббиёт ва фармацевтика фанлари

3

5

7

8

Ижтимоий-гуманитар фанлар

2

4