ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6669 Хокимият Улугнорского района 21/08/2019 06/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Улуғнор туман ҳоклигининг қарор лойихаси, Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-6669

ЛОЙИҲА

 

УЛУҒНОР ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

                                     “____”_____2019 йил                 № ______-Қ                              Улуғнор тумани        

   

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни
6, 25-моддаларига асосан туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил
16 август кунги 01-11/114-сонли хати инобатга олинсин.

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланган корхоналар
ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони
2709 нафарни ташкил этадиган 9,6 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 3,5 фоиз (95 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиши бўйича талаб 4 та бўлганлиги сабабли келгусида 90,5 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун) банд этиб қўйилсин;

умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3,1 фоиз (84,5 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 0,3 фоиз (7,5 киши); ‎

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,6 фоиз (16 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,6 фоиз (27 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1 фоиз (26 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,3 фоиз (7 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақирув заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малака талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малака талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малака талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг
1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

2019 йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида маълумот тақдим этилмаслиги, тенг даражада заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Ижтимоий ихтиёжманд ахоли қатламига мансуб шахсларни квоталанган иш ўрнига белгиланган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган ташкилотларга-хар бир ходим учун 12 ой давомида хар ойда энг кам ойлик иш хақининг        2 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (О.Авазбекова) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Улуғнор” газетасида расман эълон қилинсин
ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 30 октябрь кунги 1817-қ-сонли қарори 2020 йил              1 январдан ўз кучини йўқатган деб хисиблансин.

 

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (К.Набиев) ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (О.Авазбекова) зиммасига юклатилсин.

        

 

                                                          Туман ҳокими                                                                  Д.Махсудов

 

                                                                                                                                                                                                                              Туман ҳокимининг

                                                                                                                                                                                                                         2019 йил «___»_______ кунги

                                                                                                                                                                                                                               ____- к сонли қарорига

                                                                                                                                                                                                                               1-илова

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва
меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган
шахсларни ишга жойлаштириш учун
иш ўринларини
20
20 йил учун банд қилиб қўйиш, назорат қилиш
бўйича туман комиссиясининг

 

Т А Р К И Б И

 

          1. К. Набиев                                       Туман хокиминниг биринчи ўринбосари,

                                                                       комиссия раҳари

 

 

          2. О.Авазбекова                                Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш     

                                                                                маркази директори,

                                                                     комиссия  раисининг ўринбосари 

 

 

   А Ъ З О Л А Р И

 

 

          3. МФЙ раислари                             ҳудудлар бўйича

 

          4. А.Шавкатов                                  Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

                                                                                  маркази директори ўринбосари

 

          5. Р.Яхшибоев                                        Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

                                                                              маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

         

                                    2-илова
Улуғнор туманида 2020 йил давомида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган иш ўринларининг
Т А Қ С И М О Т И
                                     
Топшириқ берилган корхона, ташкилот ва муассаса номи Уларда ишловчилар сони Банд қилинган иш ўринлари сони Шундан
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони %
Улуғнор тумани бўйича жами 2709 261,0 9,6 7,5 0,3 85 3,1 27 0,6 94,5 3,5 16 0,6 26 1,0 7 0,3
1 Туман Халқ таълими бўлими 25 2,5 10,0   0,0 0,5 2,0 1,0 4,0 1,0 4,0   0,0   0,0   0,0
2 1-умумтаълим мактаби 48 4,5 9,4   0,0 1 2,1 1 2,1 1,5 3,1 1 2,1   0,0   0,0
3 2-умумтаълим мактаби 36 3,5 9,7 1 2,8 1 2,8   0,0 1,5 4,2   0,0   0,0   0,0
4 3-умумтаълим мактаби 40 4,0 10,0   0,0 1 2,5 0,5 1,3 1,5 3,8   0,0 1 2,5   0,0
5 4-умумтаълим мактаби 62 6,0 9,7   0,0 2 3,2 1 1,6 2,0 3,2   0,0 1 1,6   0,0
6 5-умумтаълим мактаби 56 5,5 9,8   0,0 1,5 2,7 1 1,8 2,0 3,6 1 1,8   0,0   0,0
7 6-умумтаълим мактаби 52 5,0 9,6 1 1,9 2 3,8   0,0 2,0 3,8   0,0   0,0   0,0
8 7-умумтаълим мактаби 41 4,0 9,8   0,0 1,5 3,7   0,0 1,5 3,7   0,0 1 2,4   0,0
9 8-умумтаълим мактаби 42 4,0 9,5   0,0 1 2,4 0,5 1,2 1,5 3,6   0,0 1 2,4   0,0
10 9-умумтаълим мактаби 38 3,5 9,2   0,0 1 2,6   0,0 1,5 3,9   0,0   0,0 1 2,6
11 10-умумтаълим мактаби 38 3,5 9,2   0,0 1 2,6 1 2,6 1,5 3,9   0,0   0,0   0,0
12 11-умумтаълим мактаби 40 4,0 10,0   0,0 1,5 3,8   0,0 1,5 3,8   0,0 1 2,5   0,0
13 12-умумтаълим мактаби 34 3,0 8,8   0,0 0,5 1,5   0,0 1,0 2,9   0,0 1 2,9   0,0
14 13-умумтаълим мактаби 42 4,0 9,5   0,0 1,5 3,6   0,0 1,5 3,6 1 2,4   0,0   0,0
15 14-умумтаълим мактаби 39 3,5 9,0   0,0 1 2,6   0,0 1,5 3,8   0,0 1 2,6   0,0
16 15-умумтаълим мактаби 49 4,5 9,2   0,0 2 4,1 1 2,0 1,5 3,1   0,0   0,0   0,0
17 16-умумтаълим мактаби 33 3,0 9,1 1 3,0 1 3,0   0,0 1,0 3,0   0,0   0,0   0,0
18 17-умумтаълим мактаби 41 4,0 9,8   0,0 1 2,4 0,5 1,2 1,5 3,7   0,0 1 2,4   0,0
19 18-умумтаълим мактаби 26 2,5 9,6 0,5 1,9 1 3,8   0,0 1,0 3,8   0,0   0,0   0,0
20 19-умумтаълим мактаби 33 3,0 9,1   0,0 1 3,0   0,0 1,0 3,0   0,0   0,0 1 3,0
21 20-умумтаълим мактаби 60 6,0 10,0   0,0 2 3,3 1 1,7 2,0 3,3 1 1,7   0,0   0,0
22 21-умумтаълим мактаби 45 4,5 10,0   0,0 1 2,2 1 2,2 1,5 3,3   0,0 1 2,2   0,0
23 22-умумтаълим мактаби 25 2,5 10,0   0,0 1 4,0 0,5 2,0 1,0 4,0   0,0   0,0   0,0
24 23-умумтаълим мактаби 22 2,0 9,1   0,0 1 4,5   0,0 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
25 24-умумтаълим мактаби 25 2,5 10,0   0,0 0,5 2,0   0,0 1,0 4,0 1 4,0   0,0   0,0
26 БЎСФМ-1 24 2,0 8,3   0,0 0,5 2,1 0,5 2,1 1,0 4,2   0,0   0,0   0,0
27 Болалар спорт мажмуаси-2 37 3,5 9,5   0,0   0,0   0,0 1,5 4,1 1 2,7 1 2,7   0,0
28 16-Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати 37 3,5 9,5   0,0 1 2,7 1 2,7 1,5 4,1   0,0   0,0   0,0
29 21-сонли Мусиқа ва санъат мактаби 39 3,5 9,0   0,0 1 2,6   0,0 1,5 3,8   0,0 1 2,6   0,0
30 1-мактабгача таълим муассасаси 34 3,0 8,8   0,0 1 2,9 0,5 1,5 1,5 4,4   0,0   0,0   0,0
31 2-мактабгача таълим муассасаси 39 3,5 9,0   0,0 1 2,6   0,0 1,5 3,8 1 2,6   0,0   0,0
32 4-мактабгача таълим муассасаси 25 2,5 10,0   0,0 1 4,0 0,5 2,0 1,0 4,0   0,0   0,0   0,0
33 5-мактабгача таълим муассасаси 27 2,5 9,3   0,0 1 3,7 0,5 1,9 1,0 3,7   0,0   0,0   0,0
34 7-мактабгача таълим муассасаси 22 2,0 9,1   0,0 0,5 2,3 0,5 2,3 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
35 9-мактабгача таълим муассасаси 22 2,0 9,1   0,0 0,5 2,3 0,5 2,3 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
36 10-мактабгача таълим муассасаси 22 2,0 9,1   0,0 0,5 2,3 0,5 2,3 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
37 11-мактабгача таълим муассасаси 22 2,0 9,1   0,0 0,5 2,3 0,5 2,3 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
38 Маданият ва спорт ишлари бўлими 22 2,0 9,1   0,0 0,5 2,3 0,5 2,3 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
39 Улуғнор туман Баркамол авлод маркази 26 2,5 9,6   0,0 1 3,8 0,5 1,9 1,0 3,8   0,0   0,0   0,0
40 Туман Тиббиёт бирлашмаси 466 46,5 10,0 1 0,2 18 3,9 1 0,2 14,0 3,0 2 0,4 8 1,7 2 0,4
41 Туман ветеринария бўлими 22 2,0 9,1   0,0 0,5 2,3 0,5 2,3 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
42 Улуғнор туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази 47 4,5 9,6   0,0 1 2,1 0,5 1,1 1,5 3,2 0,5 1,1 1 2,1   0,0
43 Улуғнор туман Ободонлаштириш бошқармаси 92 9,0 9,8 1 1,1 2 2,2 1 1,1 3,0 3,3 1 1,1 1 1,1   0,0
44 Улуғнор туман Агробанк ОАТБ 28 2,5 8,9   0,0 1 3,6 0,5 1,8 1,0 3,6   0,0   0,0   0,0
45 Улуғнор давлат сув махсус пудрат 89 8,5 9,6   0,0 3 3,4 1 1,1 3,0 3,4 0,5 0,6 1 1,1   0,0
46 Улуғнор туман Автомобил йўллар бошқармаси ОАЖ 61 6,0 9,8   0,0 1 1,6 1 1,6 2,0 3,3   0,0 2 3,3   0,0
47 Улуғнор туман Электр тармоқлари корхонаси 44 4,0 9,1 1 2,3 1 2,3 0,5 1,1 1,5 3,4   0,0   0,0   0,0
48 Қишлоқ хўжалик кимё  50 5,0 10,0   0,0 2 4,0 1 2,0 2,0 4,0   0,0   0,0 0,5 1,0
49 Улуғнор тумангаз филиали 22 2,0 9,1   0,0 1 4,5   0,0 1,0 4,5   0,0   0,0   0,0
50 Қалб меъмори нури х/к 45 4,5 10,0   0,0 2 4,4 1 2,2 1,5 3,3   0,0   0,0   0,0
51 ООО Водий саноат фахри МЧЖ 32 3,0 9,4   0,0 1 3,1 0 0,0 1,0 3,1 1 3,1   0,0   0,0
52 Улуғнор файз текстил МЧЖ  55 5,5 10,0   0,0 2 3,6 1 1,8 2,0 3,6 0,5 0,9   0,0   0,0
53 Соф тех МЧЖ 150 15,0 10,0 1 0,7 6 4,0 2 1,3 4,5 3,0 1,5 1,0   0,0   0,0
54 Андижон балиқ МЧЖ  116 11,5 9,9   0,0 4 3,4   0,0 3,5 3,0 2 1,7 2 1,7   0,0
                                     
                                     
                                     
    Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари:             К.Набиев
                                     
    Улуғнор туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори:             О.Авазбекова
                                     
                                     

 

 

 

 

Общие предложения

88