ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6663 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 21/08/2019 05/09/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Давлат божи ставкаларига қўшимча киритиш тўғрисида
ID-6663

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Давлат божи ставкаларига қўшимча киритиш тўғрисида

 

          Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

              1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-банди “б” кичик банди қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

          “Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи ундирилмайди”.

             2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

                  Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                                                          А.Арипов

Общие предложения

217