ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6604 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 20/08/2019 04/09/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-6604

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ–4006-сон “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сон буйруғи (рўйхат рақами 2608, 2014 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 424-модда) билан тасдиқланган Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                          П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “________,

              ___-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
2019 йил ___” _______даги
                 _____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган қўшимчалар

1. қуйидаги мазмундаги 7¹ – 7³-бандлар билан тўлдирилсин:

“7¹. Биринчи марта содир этган оғир жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эркаклар оғир жиноят содир қилган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган умумий тартибли колонияларга, ўта оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилинган эркаклар эса ўта оғир жиноят содир қилган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган умумий тартибли колонияларга юборилади.

Ўта оғир жиноят содир этган ёки бир жиноят иши доирасида судланган маҳкумлар ёхуд бир нечта ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳукм қилинган шахсларни мустасно қилган ҳолда, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар қоида тариқасида қамоққа олингунига қадар яшаган ёки улар судланган ҳудудда жойлашган жазони ижро этиш муассасаларидан бирига юборилади.

Маҳкум қамоққа олингунига қадар яшаган ёки судланган ҳудудида суд ҳукми билан тайинланган тартибли жазони ижро этиш муассасаси бўлмаса ёки мавжуд жазони ижро этиш муассасалари маҳкумни жойлаштириш имконини бермаса, маҳкумлар уларни жойлаштириш имконига эга бўлган бошқа ҳудудий бирликда жойлашган айнан шу тартибли жазони ижро этиш муассасаларидан бирига юборилади.

Ўта оғир жиноят содир этган шахслар суд ҳукми билан тайинланган тартибга мувофиқ жойлаштириш имконига эга бўлган бошқа ҳудудий бирликда жойлашган айнан шу тартибли жазони ижро этиш муассасаларига юборилади.

Бир жиноят иши доирасида судланган маҳкумлар ёки бир нечта ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳукм қилинган шахслар, суд ҳукми билан тайинланган тартибга мувофиқ уларни жойлаштириш имконига эга бўлган бошқа ҳудудий бирликларда жойлашган турли жазони ижро этиш муассасаларига юборилади.

Бир жиноят иши доирасида судланган маҳкумлар ёки бир нечта ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳукм қилинган шахслар сони суд ҳукми билан тайинланган тартибли жазони ижро этиш муассасалари сонидан кўп бўлиб, уларни алоҳида-алоҳида жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда, тергов ҳибсхонаси маъмурияти маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига жўнатиш вақтида бир жиноят иши доирасида судланган маҳкумлар ёки бир нечта ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳукм қилинган шахсларнинг шахсий йиғма жилдининг муқовасига маҳкумларни бир биридан ажратилган холда сақлаш лозимлигини кўрсатган холда белги қўйишдан ташқари, жазони ижро этиш муассасалари маъмуриятига тегишлича хабарномалар юборадилар.

7². Тергов ҳибсхонаси маъмурияти маҳкум жазони ўташ учун қайси муассасага жўнаб кетганлиги тўғрисида унинг оиласига уч кунлик муддат ичида хабарнома юбориши шарт.

7³. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти маҳкум етиб келган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида бу ҳақда ҳукм чиқарган судни хабардор қилиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига муассаса манзилини кўрсатиб маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш, телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт.”.

Общие предложения

131