ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6586 Хокимият Мингбулакского района 20/08/2019 04/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-6586

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш ўринларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйҳати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони
2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйҳати бўйича ўртача сони 308 нафарни ташкил этадиган 10,0 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 3,2 фоиз (99 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаби 16 та бўлганлиги сабабли, келгусида 83 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 4,8 фоиз (147,5 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,3 фоиз (41,5 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,2 фоиз (6 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,1 фоиз (2 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,3 фоиз (8,5 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,1 фоиз (3,5 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин

Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиғи ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари

Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул

Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин

Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (С.Холмирзаев) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин

Мазкур қарор “Мингбулоқ” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин

Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Қодиров зиммасига юклатилсин.

     

Туман ҳокими                                     

вазифасини бажарувчи                                              Н.Худойбердиев

Общие предложения

256