ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6560 Хокимият Пешкунского района 21/08/2019 04/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Пешкў туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6560

Лойиҳа

2019 йил “___” __________ Пешкў тумани _____-сон

Пешкў туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Пешкў туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муссасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокими ўринбосари (А. Ражабов), туман халқ таълими бўлими (Э.Хўжаев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки,тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими (Р.Шарипов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Пешкў овози” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари (А.Ражабов)зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Назаров

Общие предложения

74