ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6518 Хокимият Бухарской области 19/08/2019 03/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида
ID-6518

Лойиҳа

 

Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш

тарифларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги 419-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 367-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги 674-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 174-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сонли “Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такоминлаштириш тўғрисида”ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 367-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такоминлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 33-модда, 28-сон, 636-модда) ижроси юзасидан шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташишнинг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлари даражаси иқтисодий асосланган ташиш харажатларидан ва йўловчиларнинг ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Бухоро ва Когон шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи автобусларда ва йўналишли таксиларда
1200 (бир минг икки юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 февралдаги “Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги
110-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросининг назорати вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов зиммасига юклатилсин.

 

          Вилоят ҳокими                                                            Ў.Барноев

Общие предложения

269