ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6512 Хокимият Мубарекского района 19/08/2019 03/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020-йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-6512

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020-йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й...,  5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017- йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

 

                                                      Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н :

 

          1. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу  256 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 37,8 фоиз ( 97 киши);

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 41,0 фоиз (105  киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 9,4 фоиз (24 киши);

-ногиронлар учун 3,9 фоиз (10 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 2,8 фоиз (7 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 3,2 фоиз (8 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 1,9 фоиз (5 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин. 

Бунда:

-ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

-ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

-14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва  меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи,  ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

-жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг            5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига  3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш   тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Б.Эгамбердиев)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган   корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

10. Туман ҳокимининг 2018 йил  22 октябрдаги Х-1490/10-сонли қарори  ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Нарзиев зиммасига юклатилсин. 

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

        Туман ҳокими                                                                                   Ғ.Джавлиев

 

    Туман ҳокимининг 2019 йил ______
________даги _______ -сонли қарорига
1-илова
Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия
Т А Р К И Б И 
     
Т/р Ф. И. Ш Лавозими
1 С.Нарзиев Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи комиссия раиси
А Ъ З О Л А Р И 
2 С.Искандаров Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шуъбаси бошлиғи, Ишчи комиссия раиси котиби
3 Т.Ҳайитов Туман ИИБ бошлиғи
4 Р.Матякубов Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи
5 А.Темиров Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
6 С.Гадоев Туман бюджетдан ташқари пенсия 
жамғармаси бошлиғи
7 Ғ.Усмонов  Туман ТМЭК раиси

 

                Туман ҳокимининг 2019 йил "_____"
_____________даги ______ -сонли қарорига 2-илова
                     
Муборак  тумани бўйича   2020-йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида 
М А Ъ Л У М О Т
Ижтимоий мухофазага мухтож , иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатдаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини  белгилаш  таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар руйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи) Штат жадвали буйича ходимларнинг умумий сони Келгуси йилга заҳирага куйиш таклиф этилаётган иш уринлари сони Шу жумладан
14 ёшгача ва ногирон болалари булган ёлгиз ва куп болали ота оналар учун банд килинган иш уринлари сони Умумий урта махсус ,  касб хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари  буйича таълим олган битирувчилари  учун банд килинган иш уринлари сони Сафарбарлик чакирув захирасида хизматни утаган ва Узбекистон Куролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бушатилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Ногиронлиги булган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Пенсия олди ёшидаги  шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чоралари  кулланилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Одам савдоси курбонлари учун банд килинган иш уринлари  сони
1 "Муборакнефтгазмонтажмахсускурилиш" МЧЖ 194 15 5 6 1 2 0 1 0
2 Нефтгазкурилиштаъмир акциядорлик жамияти 3-сонқурилиш монтаж бошқармаси 140 11 5 3 2 0 1 0 0
3 Муборак тумани Пахта тозалаш  акциядорлик жамияти 360 16 6 5 2 1 1 0 1
4 Муборак Магистрал газ кувурлари бошкармаси 490 25 9 11 1 0 1 3 0
5 "МУБОРАКНЕФТГАЗМОНТАЖ" очик акциядорлик жамияти 44 2 0 1 1 0 0 0 0
6 Муборакнефтгаз МЧЖ Сувтаъминот  унитар корхонаси 347 16 6 6 2 0 1 1 0
7 "MUBORAK ISSIQLIK ELEKTR MARKAZI" акциядорлик жамияти 481 18 6 8 2 1 0 0 1
8 "МУБОРАК ҚОРАКЎЛЧИЛИК" МЧЖ 253 12 4 5 1 1 0 1 0
9 Муборак тумани  Тиббиёт бирлашмаси 1156 37 15 17 1 2 1 0 1
10 Муборак газни кайта ишлаш заводи масъулияти чекланган жамияти таркибидаги Тиббий санитария кисми унитар корхонаси 157 9 4 2 1 0 0 1 1
11 Очиқ нефт ва газ фаввораларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми 761 49 18 26 2 1 1 0 1
12 МАШЪАЛ ПФК МЧЖ 138 8 4 3 1 0 0 0 0
13 Муборак йўл хужалиги туман пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси 71 2 0 1 1 0 0 0 0
14 ОАТБ Узсаноат курилиш банк Муборак филиали 55 2 0 1 1 0 0 0 0
15 ТИФ Миллий банк Муборак филиали 30 1 1 0 0 0 0 0 0
16 Муборак туман ҳокимлиги Ободонлаштириш  бошкармаси 108 5 2 1 1 0 0 1 0
17 Муборак тумани Давлат санитария эпидемиология назорати маркази 78 2 0 1 1 0 0 0 0
18 Муборак Уй-жойлардан фойдаланиш кўп тармоқли масъулияти чекланган жамияти 25 1 0 0 1 0 0 0 0
19 Муборакнефтгаз курувчи масъулияти чекланган жамияти 212 11 5 4 0 1 1 0 0
20 Муборак ЭКО Ҳаёт масъулияти чекланган жамияти 277 5 3 1 1 0 0 0 0
21 Табиий тоза Масъулияти чекланган жамияти 40 1 1 0 0 0 0 0 0
22 Муборак ТЕКС Масъулияти чекланган жамияти 198 7 2 3 1 1 0 0 0
23 АТБ Агробанк Муборак филиали  38 1 1 0 0 0 0 0 0
  Туман бўйича жами: 5653 256 97 105 24 10 7 8 5
                     

Общие предложения

131