ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6489 Министерство транспорта Республики Узбекистан 17/08/2019 01/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Автобус ҳайдовчиларининг иш вақти, дам олиш вақти ва унга амал қилинишини назорат қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-6489

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

Автобус ҳайдовчиларининг иш вақти, дам олиш вақти

ва унга амал қилинишини назорат қилиш тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

 

2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясига мувофиқ, йўловчилар хавфсизлиги талаблари тўлақонли ижро этилишини таъминлаш, автомобиль транспортида йўловчиларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Автобус ҳайдовчиларининг иш вақти, дам олиш вақти ва унга амал қилинишини назорат қилиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

                                                                                                           А.Арипов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

 2019 йил “_____________даги

_____ - сонли қарорига илова

 

 

 

Автобус ҳайдовчиларининг иш вақти, дам олиш вақти

ва унга амал қилинишини назорат қилиш тўғрисида

Низом

 

I боб. Умумий қоидалар

 

  1. Автобус хайдовчиларининг иш вақти, дам олиш вақти ва унга амал қилинишини назорат қилиш тўғрисидаги мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сон “Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й.,
    09/19/424/3170-сон)  қарори ижросини таъминлаш хамда йўловчилар ва йўл харакатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди, хамда автобус хайдовчисининг иш вақти ва дам олиш вақтини назорат қилиш механизмини тартибга солади.
  2. Мазкур Низом шахарлараро-вилоятлараро ва халкаро йўналишларда хамда туристик йўналишларда автобуслар оркали йўловчиларни, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқувчи болалар гурухларини ташувчи юридик шахсларга тегишли автобус хайдовчиларига, ташкилий-хуқуқий шакли ва мулк шакллари, идоравий мансублигидан қатъий назар якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа шахсларга нисбатан қўлланилади.
  3. Автобус хайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақтини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига асосан иш берувчиларга юклатилган.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил
    4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир” 482-сонли Қарорига мувофиқ:

мулкчилик шаклларидан қатъий назар автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчиларнинг хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифаси ҳайдовчилар томонидан иш вақтининг йўл қўйиладиган муддатига риоя этилиши, шунингдек уларнинг дам олиши ва овқатланиши ташкил этилишини назорат қилиш ҳисобланади;

йўловчиларни шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро ташувчи автобуслар сервис устахонаси пломбаси бўлган назорат приборлари (тахограф) билан жиҳозланган, халқаро ташишларда эса Ўзбекистон Республикасининг танитиш белгисига ҳам эга бўлишлари керак;

шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда, саёҳат-экскурсия йўналишларида автобуслар ҳаракати жадвалида автобусни ҳар
1,5 соат бошқаришдан кейин ҳайдовчининг камида 15 минут ёхуд 4,5 соат бошқаришдан кейин 45 минут дам олиши мажбурий тартибда назарда тутилади.

автобус ҳайдовчиси назорат пунктларида (автовокзаллар, автостанциялар, диспетчерлик пунктлари), ҳаракат жадвалида назарда тутилган ҳолларда, чипта-ҳисобга олиш варақасида келган ва жўнаб кетган вақти тўғрисида белги қўйдириши керак.

  1. Автобусда халқаро ташувларни амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартиби ва меъёрлари Ўзбекистон Республикаси қатнашчи ҳисобланувчи “Автомобилда халқаро ташувларни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажи иш фаолияти тўғрисида”ги Европа келишуви асосида тартибга солинади.
  2. Низомда назарда тутилган автобус ҳайдовчиларининг меҳнат
    ва дам олиш вақти нормалари хайдовчиларнинг иш графигини (смена) тузишда қўлланилади.
  3. Ушбу Низомда кўрсатиб ўтилмаган автобус хайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш тартиби бўйича масалалар автобусларда йўловчи ташиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва халқаро шартномалар асосида тартибга солинади.

 

II боб. Иш вақти

 

  1. Автобус ҳайдовчилари учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча автобус ҳайдовчилари учун камида бир соатга қисқартирилади.

9. Автобус хайдовчисининг иш куни келишув асосида икки қисмга бўлиниши ва улар орасидаги танаффус 5 соатдан кам бўлмаслиги керак.

10. Автобус ҳайдовчиларига тунги вақтдаги ишларнинг муддати соат
22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт ҳисобланади.

Агар ҳайдовчи учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга,
иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.

Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.

11. Автобус ҳайдовчиларининг бир суткадаги бошқарув даври тўққиз соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

12. Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати
иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан
иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати
эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

13. Шаҳарлараро ташишларда автобус ҳайдовчисининг автобусда
ўн икки соатдан ортиқ бўлиши кўзда тутилган ҳолларда, ҳайдовчи дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва рейсда икки нафар ҳайдовчи бўлиши лозим.

14. Автобус ҳайдовчисининг иш вақти таркибига қуйидагилар киритилади:

линияга чиқиш олдидан ва линиядан қайтгандан сўнг ишларни бажариш вақти;

шаҳарлараро ташишларда бориш ёки қайтиш масканида, смена бошланиши олдидан ва якунланганидан сўнг йўлда (тўхтаб туриш жойида) ишларни бажариш учун тайёргарлик ва якунлаш ишларини бажариш вақти;

ҳайдовчиларнибирсменадабешдақиқагақадаррейсолдитиббийкўрикданўтишвақти;

автобуснинг линияда ҳаракатланиш вақти;

тўхтаб туриш вақти: йўловчиларни чиқариш ва тушириш жойларидаги вақти;

автобус ҳайдовчисининг айбисиз бўш туриб қолинган вақти;

йўналишдаги якуний пунктларда қатнов жадвалида кўзда тутилган қисқа муддатли тўхтаган вақти.

15. Автобус ҳайдовчилари шаҳарлараро ташишларда автотранспорт воситасининг узлуксиз бир ярим соат бошқарувидан сўнг ўн беш дақиқа ёки тўрт ярим соатдан сўнг қирқ беш дақиқа дам олиши учун тўхташлари керак.

16. Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ташкилотларда технологик жараёндаги ташишларда банд ҳайдовчилар учун смена графиклари хизмат кўрсатилаётган объектлардаги ишларнинг смена графикларига мувофиқ бўлиши лозим.

17. Автобус ҳайдовчилари шаҳарлараро йўловчилар ташиш ишларини бажариш учун рейсларга жўнатилганда (ҳайдовчи график билан белгиланган сменада  доимий иш жойига қайтишга улгура олмаганда), ҳайдовчиларга ташувчи томонидан топшириқ (жадвал, график) билан белгиланган вақт
иш вақти сифатида ҳисобга олинади

18. Иш вақтидан ташқари ишлар автобус ҳайдовчисининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

III боб. Дам олиш вақти

19.Автобус ҳайдовчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иш сменаси мобайнида дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга чиқиш (тушлик танаффуси);

ҳар кунлик (сменалараро) дам олиш;

ҳар ҳафталик дам олиш (дам олиш кунлари);

байрам кунларида дам олиш;

ўрнатилган тартибда таътилга чиқиш.

20.  Дам олиш жойи автобусларнинг харакат жадвалига мос равишда иш берувчи томонидан танланади ва хайдовчи ундан ўз хохишига кўра фойдаланиши мумкин.

21. Автобус ҳайдовчиларининг ҳар ҳафталик дам олиши узлуксиз қирқ икки соатдан кам бўлмаслиги керак.

22. Бир ҳафтадан ортиқ давомийликдаги шаҳарлараро ташишларда банд бўлган автобус ҳайдовчиларига, сафар даврида ҳар ҳафталик дам олиш кунидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаса, ҳайдовчи доимий иш жойига қайтиб келганидан сўнг ишланган вақт учун дам олиш куни (отгул) берилиши лозим.

23. Иш вақтини умумлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилиш автобус ҳайдовчиларига, ҳар кунлик дам олиш кунлари смена графикларига асосан ҳафтанинг турли кунларида белгиланиши мумкин.

24. Автобус ҳайдовчилари байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашлари ман этилади. Автобус ҳайдовчиларини шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўлқ ўйилади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

25. Автобус ҳайдовчиларига йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар ташувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

 

IV боб. Автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш

тартибига риоя қилинишини назорат қилиш

26. Автобусда ташувларни амалга оширувчи корхоналар қўл остидаги барча хужжатлардан: хайдовчининг иш графиги, йўл варақаси, шахсий назорат китобчаси, тахограф ёзувларининг таҳлили  натижаларидан фойдаланган ҳолда автобус ҳайдовчисини бошқарув вақти, иш ва дам олиш вақтини назорат қилишлари керак. Меҳнат ва дам олиш тартиби бузилган ҳолларда корхона дарҳол уларни бартараф этиши ва келажакда уларга йўл қўймаслиги керак.

27. Автобуслар йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида иш берувчи томонидан хайдовчиларни йўналишдаги ҳаракат вақтида чарчоғини аниқлаш қурилмалари билан жихозланиши зарур.

28. Ҳайдовчининг мехнат ва дам олиш тартибини таъминламаган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

29. Линияга тахографи йўқ ёки носоз тахограф билан автобусларни чиқарган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

30. Корхона ҳайдовчининг хақиқий ишлаш ва дам олиш тартибини тасдиқловчи хужжатларни, тахограф ёзувларини, фойдаланилган шахсий назорат китобчаларини охирги ёзув қайд этилган кундан бошлаб ўн икки ой давомида сақлаши ва назоратчи талабига биноан унга тақдим этиши керак.

31. Ҳар бир автобус хайдовчиси кун давомида шахсий назорат китобчасига дам олиш соатларини қайд этиб бориши керак. У ўз ёнида назорат китобчасини олиб юриши ва назоратчи талабига кўра тақдим этиши керак. Агар автобус электрон ёки рақамли назорат мосламаси (тахограф) билан жихозланган бўлса назорат китобчаси бўлиши талаб этилмайди.

32. Автобус хайдовчиларининг сменалар орасидаги дам олиш вактини аниқлаш йўл варақасидаги хақиқий гараждан чиқиш маълумотлари билан аввалги кун учун гаражга кириб келганлик маълумотларини таққослаш йўли билан Чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага мос равишда амалга оширилади.

Общие предложения

514