ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
6464 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 16/08/2019 31/08/2019 5

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-6464

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда республикада қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиш орқали бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил олиш, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик тармоқларини озуқага бўлган талабини қондириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари билан паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи ва бошқа дон маҳсулотларига эҳтиёжи мавжуд бўлган ташкилотлар ўртасида 2020 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон етиштириш бўйича тузиладиган контрактация шартномаларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли донни фьючерс шартномаси асосида харид қилиш орқали ғаллачилик кластерларини боқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон етиштириш бўйича тузиладиган контрактация шартномаларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли донни фьючерс шартномаси асосида харид қиладиган ғаллачилик кластерлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, 2020 йил ғалла ҳосилидан бошлаб:

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон етиштириш бўйича тузиладиган контрактация шартномаларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли дон нархи фермер хўжаликларининг камида 10 фоизли рентабеллиги ҳисобга олиниб, агротехнологик хариталар асосида шакллантириладиган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади ва давлат эҳтиёжлари учун белгиланган нархлардан паст бўлмаслиги лозим.

фермер хўжаликларидан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон харид қилувчи ғаллачилик кластерлари томонидан маҳсулот қийматининг 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бўнак маблағлари ажратилади;

ғаллачилик кластерлари томонидан давлат хариди учун етказиб бериладиган бошоқли дон ҳажмига нисбатан фермер хўжалиги билан тузилган фьючерс шартномасига асосан ортиқча етиштириладиган бошоқли дон учун бўнак маблағлари ажратилмаган тақдирда, давлат харидидан ортиқча етиштирилган бошоқли дон тўлиғича фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади;

фьючерс шартномаси асосида харид қиладиган бошоқли дон учун ажратиладиган бўнак маблағлари фермер хўжаликлари томонидан ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, биринчи навбатда, минерал ўғитларга, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларига, ёқилғи-мойлаш материалларига ҳамда механизация хизматлари учун тўловларни амалга оширишга йўналтирилади;

фьючерс шартномаси асосида харид қилинадиган бошоқли донни ўлчаш ва сифатини аниқлаш тадбирларини бажарилиши ғаллачилик кластерлари зиммасига юклатилади;

ғаллачилик кластерлари томонидан фьючерс шартномаси асосида харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ амалга оширилади;

давлат эҳтиёжлари учун ҳамда фьючерс шартномаси асосида харид қилинадиган бошоқли донни ташиш билан боғлиқ транспорт харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича мос равишда дон корхоналари ва ғаллачилик кластерлари томонидан қопланади;

лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материал ресурслар етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ҳамда тартиб ғаллачилик кластерларига татбиқ этилади.

4. Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда жойларга етказсин.

5. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда фермер хўжаликлари томонидан жорий йилда фьючерс шартномаси асосида қўшимча етиштириладиган бошоқли дон ҳосилини суғурта қилиш учун шартномаларни расмийлаштирсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда ҳар йили фермер хўжаликлари рўйхатини шакллантириб борсинлар ҳамда уларга ғаллачилик кластерлари билан давлат эҳтиёжларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли донни харид қилиш бўйича фьючерс шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти бошоқли дон экилган майдонларда ҳосилдорликни ошириш учун иловадаги туманларга талаб этиладиган қўшимча минерал ўғитлар ва ёнилғи мойлаш маҳсулотлари ҳажмларини аниқлаш ва давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон етиштиришга белгиланган шартларда етказиб берилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Вахабов ва Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев зиммаларига юклансин.

 

                                                                                           Ўзбекистон Республикасининг
                                                                                                          Бош вазири                                                                             А. Арипов

Общие предложения

286